Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1


Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари



Download 19,86 Kb.
bet2/2
Sana01.05.2022
Hajmi19,86 Kb.
#601147
1   2
Bog'liq
ҚВЗНИЗОМ

Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари



9. Танлов қуйидаги шартлар асосида ўтказилиши мумкин.
“Талабанинг бир куни” шарти - жамоалар ўзларини таништириш характерига эга бўлган кўринишлар, ҳазил-мутойиба, куй-қўшиқ, рақс ва бошқа сатирик-юмористик саҳна кўринишлар орқали чиқиш қиладилар.
Ушбу шартдаги чиқиш мазмунан жамоалар номи, таълим муассасаси ёки ўзлари яшайдиган ҳудуд табиати, ёшлар етакчилари фаолиятидаги қизиқарли воқеалари, ёшлар орасида учраб турадиган салбий иллатларни юмор орқали танқид қилиш, жамоанинг бошқа ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумотлар, лавҳалар келтириш тартибида бўлади.
Ушбу шарт учун 6 дақиқа вақт ажратилади.
Жамоаларнинг чиқишлари мазмуни, ҳазил-мутойибага бойлиги, қувноқлиги, ранг-баранглиги, куй-қўшиқ, рақс ижроси, иштирокчилар маҳорати 5 баллик мезонда баҳоланади.
“Савол-жавоб” шарти - жамоаларнинг жамоавий тартибда
бир-бирларига қизиқ (ҳазил-мутойибали) саволлар бериши ва берилган саволларга қизиқарли жавоб қайтаришига асосланган шартдир.
Ушбу шартда ҳар бир жамоа биттадан савол беради ҳамда бошқа жамоалар томонидан берилган барча саволларга ўзининг жавоб вариантини билдиради.
Саволларга жавоб беришга тайёрланиш учун 1 дақиқагача, жавоб бериш учун 30 сония вақт ажратилади.
Жамоалар берган савол ва жавобнинг мазмуни, ҳаётийлиги, долзарблиги, ҳазил-мутойибага бойлиги, иштирокчиларининг ҳозиржавоблиги, зукколиги 6 баллик мезонда баҳоланади.
“Бахтиёр юртга куй-қўшиқлар ярашади! ” шарти –Жамоалар узлари тайёрлаб келган чиқишларини намоён қилишади.
Ушбу шартда жамоалар чиқишлари учун 7 дақиқагача вақт ажратилади.
Чиқишларнинг савияси юқори бўлишини таъминлаш мақсадида айрим ўринларда фонограммадан фойдаланишга йўл қўйилади. Жамоалар чиқишларининг мазмуни, ҳаётийлиги, долзарблиги, ҳазил-мутойибага бойлиги, мусиқа-қўшиқлардан самарали фойдаланилгани, қувноқлиги, ранг-баранглиги, иштирокчилар маҳорати
5 баллик мезонда баҳоланади.
10. Ташкилий қўмита томонидан танловда иштирок этадиган жамоаларга қуйидаги талаблар қўйилади:
- Танловнинг барча босқичида ташкил этиладиган ҳар бир беллашувда иштирокчи жамоалар сони 7 тадан кам бўлмаслиги ҳамда 10 тадан ошмаслиги белгиланади. Жамоа аъзолари сони 10 нафардан кўп бўлмаслиги лозим;
- жамоаларнинг чиқишлари юқори савияли бўлишини таъминлаш мақсадида тегишли мутахассислар (Бадиий Кенгаш рухсатига эга режиссёр, бастакор, ёзувчи ва ҳоказо) кўмагидан фойдаланишга рухсат этилади, аммо улар жамоа таркибига қабул қилинмайди;
- жамоалар юқоридаги шартлар бўйича ўз чиқишларида ёшларни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳини тарбиялаш ғояларини акс эттиришга алоҳида эътибор қаратиши белгиланади;
- жамоалар томонидан ўз чиқишлари давомида уятсиз, бачкана, қўпол-қалтис ҳазиллар, таниқли инсонлар, санъаткорлар шахсига, ҳакамлар ҳайъати аъзолари шахсига нисбатан масхараомуз ва рақиб жамоаларга нисбатан камситувчи ҳазиллар ишлатиши маън этилади;
- жамоалар танловнинг Ташкилий қўмитасига ариза, шикоятлари қабул қилинмайди.
11. Жамоалар ўз чиқишларида Ватанга муҳаббат, халққа садоқат, ватанпарварлик, миллий қадриятларимизни улуғлаш ва эъзозлаш, таълим муассасаси, маҳалла ва оиладаги қадриятларни ардоқлаш, шунингдек бунёдкорлик, меҳнатсеварлик, ёшлик, дўстлик ҳамда тинчлик ғояларидан фойдаланиб чиқишлар қилиши – баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
12. Танлов шартларини баҳолаш ҳамда ғолиблар ва бошқа иштирокчиларни тақдирлаш Ташкилий қўмита ҳузуридаги “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ўтказиш бўйича Бадиий Кенгаш томонидан тузиладиган ҳакамлар ҳайъати томонидан амалга оширилади.
13. Барча шартлар бўйича умумий баллар қўшиб ҳисобланганда энг юқори кўрсаткичга эришган жамоа танловнинг ғолиби деб топилади. Агарда жамоалар ўртасида умумий тўпланган баллар тенг келиб қолган тақдирда I-II-III ўринларни тақсимлаш ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ҳал этилади.



  1. Ғолибларни тақдирлаш



14. Танлов ғолиби ва иштирокчилари I, II ва III даражали дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади, танлов давомида аниқланган турли йўналишлардаги энг фаол гуруҳ аъзолари ва иштирокчилари эса рағбатлантирувчи диплом ва совғалар билан тақдирланадилар.
Download 19,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish