ЎҚувчиларни касб танлашга йуллашда миллий хунармандчилик ишларининг шакл ва турлари


Э Т И К Д У З Л И К К А С Б И Х А К И Д А



Download 122,5 Kb.
bet2/8
Sana23.05.2022
Hajmi122,5 Kb.
#607605
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Касблар қулланмаси

Э Т И К Д У З Л И К К А С Б И Х А К И Д А
Этикдузлик касбчиликнинг кадимий тури, яъни, тикиш касби демакдир. Утмишда этик кишиларнинг оёк кийимлари пойабзалларидан хисобланиб, унга талаб жуда катта булган. Этикдузлик ишлари махсус дуконларда уста Халифа ва шогирдлари томонидан оддий кустар усулида бажарилган. Этикдузнинг асосий иш асбоблари хар хил катталикдаги колип, шона, болга, ранда, эгов, андоза, бигиз, сузон, кунда, ва бошка асбоблардан иборат булган. Этикдузликда ишлатиладиган материаллар чарм (танозар), хом ип, елим (сираг), мих ва бошкалардан этиклар тикилган.
Этикдузлик махсулотлари кандай теридан тикилишига караб амиркон, хиром, булгори, сахтиен ва хоказо турларига булинган.
Этикдузлик касби хам хозирда кайта тикланаётган касблардан хисобланиб, бу касбга ёшларни кизиктиришларни авваламбор мактабда утиладиган касб танлашга йуллаш машгулотлари жараёнларида амалга оширишни йулга куйишимиз керак. Мактабда V-синфдан техник мехнат таълими машгулотлари утила бошлайди. Ана шу синфлардан бошлаб мактаб мехнат таълими укитувчилари махаллий шароитлардан келиб чикиб, мехнат таълими дастурларини тузиб укувчиларга мехнат таълими машгулотларида этикдузлик касби хакида тушунчалар бериб, амалий куникмаларни хосил килиб, укувчиларни этикдузлик касбига кизиктиришни йулга куйиш лозим.
Укувчиларга этикдузлик касби хунармандчиликнинг унутилиб кетган ва хозирда кайта тикланаетган касб эканлигини уктириб утиш керак. Укувчиларни бу касбга йуллашда этикдузлик касбининг хозирдаги урни ва ахамияти хакида билимлар бериш керак булмокда. Укувчиларни бу касбга кизикишини уйготиш учун мактабда хунарманд-этикдузлар билан сухбат утказиб, хунармандчилик дуконларига ва саноат корхоналарига саёхат уюштириш хамда касблар хакида стендлар чикариб, профессиограммалар тузиш намуналари оркали касбга кизикишни амалга ошириш керак.
Этикдузлик касби халк хунармандчилигининг асосий тармокларидан бири булиб, бу касб хозирги даврда кайта тикланаётган касблардан хисобланади. Этикдуз ишлаб чикарган пойафзаллар сифатли ва чиройлилиги билан фарк килади. Этикдузлик касби хунармандчилик касблари орасида узининг ишлаб чикарган махсулотлари билан кишиларнинг оёк кийимига булган эхтиёжини кондирмокда.
Этикдуз кулда иш асбоблари ёрдамида хар хил улчамдаги оёк кийимларини тикишда колип, болга, бигиз,хом ип, мих ва асбоблар ёрдамида ишни кулда бажаради. Асосий мехнати кул мехнати хисобланади. Этикдузлар хайвон териларидан ёш болалардан тортиб токи катта кишиларга мос келадиган сифатли оёк кийимлао ишлаб чикаришадилар.
Этикдуз ишлаши жараёнида диккатини бир жойга жамлаб мехнат килишини талаб килади. У уз харакатларини бошкара билиши ва кучни тугри таксимлаши, аник ишлашни билиши керак. Этикдуз яхши расм чизишни, чизмачиликни,математика, зоология фанларини яхши билиши лозим.
Асосан хунармандчилик дуконида, оёк кийими ишлаб чикариш корхонасида ишлайди. Этикдузнинг мехнатини енгиллаштириш учун у кенг ва ёруг хонада, кул асбоблари билан биргаликда оёк кийимларини тикув мвшинаси билан жихозланган булиши керак.
Этикдуз ишлаши давомида медицина куригидан утиб туриши лозим. Этикдузнинг куллари яхши харакатлариши, кузлари яхши утиши керак.
Этикдузнинг иродаси кучли, бардошли булиши , бошлаган ишини охирига етказиши , мехнатсеварлиги, хушмуомалалиги каби хислатлари булиши лозим.
Этикдузлик касби билан чармгар, тикувчи-мотористика каби касблар турдош касблар хисобланади.



Download 122,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish