PISA xalqaro tadqiqotining tabiiy fanlar bo‘yicha savodxonlik yo‘nalishiga oid asosiy tushunchalar
I.G’aniboyev – 2-sonli IDUM
Kimyo fani o’qituvchisi
Ўқувчиларни баҳолаш учун халқаро дастур - PISA – турли давлатларда 15 ёшли ўқувчиларнинг саводхонлигини (ўқиш, математика, табиий фанлар) ҳамда билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини баҳоловчи дастур. Бу дастур 3 йилда бир марта ўтказилади. Дастлаб 1997- йилда ишлаб чиқилган ва
2000 - йилда илк марта қўлланган. - PISA дастури бўйича ҳар 3 йилда ўқувчиларнинг билимини баҳолаш мақсадида синовлар ўтказилади. Ҳозиргача жами 7 марта (2000, 2003, 2006, 2009, 2012, 2015 ва 2018 -йиллар) PISA дастури бўйича тестлар ўтказилган бўлиб, кейинги синовлар 2021- йилда бўлиши режалаштирилган. Мамлакатимиз ҳам 2021 йилдан бу дастурга қўшилишга тайёргарлик кўрмоқда.
НОН УЧУН ХАМИР Новвой хамир тайёрлаш учун ун, туз, ачитқиларни солиб, уларни аралаштиради. Шундан сўнг хамирда ачиш жараёни бошланиши учун бир неча соатга олиб қўйилади. Ачиш давомида хамирда кимёвий жараёнлар кечади: ачитқи (бир ҳужайрали замбуруғ)лар уннинг таркибидаги крахмални карбонат ангидрид ва спиртга айлантиради. 1.1-савол: НОН УЧУН ХАМИР Ачиш жараёнида хамир кўтарилади (ҳажми ортади). Нима сабабдан хамир кўтарилади? А. Хамирда газсимон ҳолатга ўтадиган спирт ҳосил бўлади. В. Хамирда бир ҳужайрали замбуруғлар кўпаяди. С. Хамирда карбонат ангидрид ҳосил бўлади. D. Хамирда ачиш жараёнида сув буғга айланади. ТОПШИРИҚНИ БАҲОЛАШ ТОПШИРИҚНИ БАҲОЛАШ Жавоб тўлиқ қабул қилинади – 1 балл. Код 1: С. Хамирда карбонат ангидрид ҳосил бўлади. Жавоб қабул қилинмайди Код 0: Бошқа жавоблар. Код 9: Жавоб йўқ. 1.2-савол: НОН УЧУН ХАМИР 1.2-савол: НОН УЧУН ХАМИР Хамир тайёр бўлганидан сўнг бир неча соат ўтгач, новвой уни тарозида тортиб кўрди ва хамирнинрг оғирлиги камайганини пайқади. Расмда келтирилган ҳар қайси тўртта тажрибанинг бошланишида хамирнинг оғирлиги бир хил бўлган. Новвой қайси иккита тажрибанинг натижаларини ўзаро таққослаб, хамирнинг оғирлиги камайганига ачитқилар сабаб эканини аниқлаши керак?
Тарози
Тарози
Тарози
Тарози
1-тажриба
2-тажриба
3-тажриба
4-тажриба
Тиқин
Тиқин
Шиша идиш
Шиша идиш
Оғзи очиқ шиша идиш
Оғзи очиқ шиша идиш
Ун, сув, туз ва хамиртуруш
Ун, сув, туз ва хамиртуруш
Ун, сув, туз ва хамиртуруш солинмаган
Ун, сув, туз ва хамиртуруш солинмаган
А. Новвой 1-ва 2-тажрибаларнинг натижаларини таққослаши керак.
В. Новвой 1-ва 3-тажрибаларнинг натижаларини таққослаши керак.
С. Новвой 2- ва 4-тажрибаларнинг натижаларини таққослаши керак.
D. Новвой 3- ва 4-тажрибаларнинг натижаларини таққослаши керак.
ТОПШИРИҚНИ БАҲОЛАШ ТОПШИРИҚНИ БАҲОЛАШ - Жавоб тўлиқ қабул қилинади – 1 балл.
- Код 1: D. Новвой 3- ва 4-тажрибаларнинг натижаларини таққослаши керак.
- Жавоб қабул қилинмайди
Код 0: Бошқа жавоблар. Код 9: Жавоб йўқ. 1.3-савол НОН УЧУН ХАМИР
Хамирдаги ачитқилар ун таркибидаги крахмални карбонат ангидрид ва спиртга айлантиради.
Карбонат ангидрид ва спирт таркибига кирадиган углерод атомлари нимадан ҳосил бўлади?
Қуйида келтирилган фикрларга мос ҳолда «Ҳа» ёки «Йўқ»ни айланага олинг.
Бу фикр углерод атомининг ҳосил бўлишини тўғри тушунтириб берадими?
|
Ҳа ёки Йўқ?
|
Углероднинг баъзи атомлари шакардан ҳосил бўлади.
|
Ҳа / Йўқ
|
Углероднинг баъзи атомлари туз таркибига киради.
|
Ҳа / Йўқ
|
Баъзи углерод атомлари сувдан ҳосил бўлади.
|
Ҳа / Йўқ
| ТОПШИРИҚНИ БАҲОЛАШ ТОПШИРИҚНИ БАҲОЛАШ Жавоб тўлиқ қабул қилинади – 1 балл. Код 1: Қуйидаги кетма-кетликда учта тўғри жавоб: Ҳа, Йўқ, Йўқ. Жавоб қабул қилинмайди Код 0: Бошқа жавоблар. Код 9: Жавоб йўқ.
1.4-савол: НОН УЧУН ХАМИР
Новвой етилган хамирдан нон ясаб, тандирга ёпганда, буғ ва газ пуфакчалари кенгаяди.
Нима сабабдан буғ ва газ қиздирилганда кенгаяди?
А. Уларнинг молекулалари катталашади.
В. Уларнинг молекулалари тезроқ ҳаракатланади.
С. Уларнинг молекулалари сони ортади.
D. Уларнинг молекулалари камроқ тўқнашади.
ТОПШИРИҚНИ БАҲОЛАШ ТОПШИРИҚНИ БАҲОЛАШ Жавоб тўлиқ қабул қилинади – 1 балл. Код 1: В. Уларнинг молекулалари тезроқ ҳаракатланади. Жавоб қабул қилинмайди Код 0: Бошқа жавоблар. Код 9: Жавоб йўқ. Javob Javob Javob Javob Javob
Do'stlaringiz bilan baham: |