Баҳолар тавсифи.
Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари суст.
Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари ўртача даражага етмайди. Ташаббусни ўз зиммасига олмайдиган, вақтни танҳоликда ўтказишни ҳуш кўрадиган, нотаниш одамлар билан суҳбатлашаётганда, кўпчилик олдида бирор нарсани айтиб бераётганда ўзини ноқулай ҳис этадиган, хафагарчиликни оғир ўтказадиган одам.
Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари ўртача. Одамлар билан алоқа қилишга интиладиган, танишлари доирасини чегарал қўймайдиган, ўз фикрини ҳимоя қиладиган одам. Аммо унинг бу ҳусусиятлари барқарор эмас.
Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари юқори даражада. Янги шароитда ўзини йўқотиб қўймайдиган, танишлари доирасини доим кенгайтиришга интилувчи, мулоқотда ташаббускор, ижтимоий фаолиятда жонбозлик билан иштирок этадиган, мураккаб вазиятда мустақил қарор қабул қила оладиган одам.
Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари жуда юқори. Коммуникация ва ташкилотчилик эҳтиёжи бўлиб қолган, доим уни қондиришга интиладиган, янги жамоада, янги муҳитда ўзини жуда эркин тутадиган, ташаббускор, ўз фикрини охиригача ҳимоя қиладиган, турли ўйинларни, тадбирларни уюштиришни яхши кўрадиган одам.
Тест. «Мулокотга киришувчанлик».
Қуйида берилган 16 саволга «ха», «йўқ», «баъзан» деб жавоб беринг:
Сизни амалий учрашув кутмоқда. Уни бетоқатлик билан кутасизми?
Сизни бирор касаллик холдан тойдирмагунча, врачнинг олдига боришни орқага суравермайсизми?
Сизни бирор мавзудаги ахборот билан йиғилиш, мажлис ва шунга ўхшаш тадбирда маъруза билан чиқиш топшириғи хавотирга соладими?
Сизга илгари бормаган шахрингизга сафарга бориб келишни таклиф этишди. Шу сафарга бормаслик учун бор имкониятни ишга соласизми?
Ўзингиздаги хиссий кечинмалар билан кимлар биландир ўртоқлашишни яхши кўрасизми?
Кўчада сизга нотаниш одам бирор илтимос билан мурожаат қилса, сизнинг ғашингиз келадими?
Сиз «Оталар ва болалар» муаммоси борлиги ва турли авлод вақилларининг бир-бирларини тушунишлари қийинлигига ишонасизми?
Танишингизга бир неча ой аввал олган қарз пулини эслатишга уяласизми?
Ошхона ёки ресторанда сизга ёкмайдиган таом беришди, идишни четга суриб, аччигингиз келганини яшира оласизми?
Бегона одам билан ёлғиз қолганингизда, у биринчи бўлиб гап бошласа, Сизга жавоб қайтариш малол келадими?
Сиз турли ерларда одамларнинг узун навбатда туришганини кўрсангиз, тоқатингиз тоқ бўладими. Навбатда туриб кутишдан кўра, уз ниятингиздан воз кечишни афзал кўрасизми?
Бирор жанжалли вазиятни мухокама қилиши керак бўлган комиссиянинг аъзоси булишдан куркасизми?
Сизда бирор адабиёт, санъат ва маданият асарларини бахолашнинг соф индивидуал мезонлари бор ва бу борада бошкаларнинг фикрини кабул қилмайсиз. Шундайми?
Сизга жуда таниш бўлган масала буйича бошкаларнинг нотугри фикрларини тасодифан эшитиб колсангиз, индамай куя коласизми?
У ёки бу масалада ёрдам беришингизни сурашса, сиз бундан огринасизми?
Уз нуктаи назарингизни огзаки баён этгандан кура, уни ёзма тарзда ифодалашни афзал курасизми?
Энди балларни хисобланг:
«ха» — 2 балл, «баъзан» — 1 балл, «йўқ» — 0. Шу тарзда балларни кушиб чиккач, одамларнинг кайси тоифасига киришингизни билиб оласиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |