ЎҚув-услубий мажмуа



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

aa. Jejunalis
ва 
aa.ilei,
 
ҳамда чамбар 
ичакнинг ўнг ярмига борувчи бир қатор шохлар чиқади. Бу артериялар тутқичнинг варақлари 
орасида ўтиб, ёйлар ёки аркадалар ҳосил қилувчи тармоқларга бўлинади. Улардан ўз 
навбатида яна бўлиниб, ёйлар ҳосил қидувчи тармоқлар бошланади. Натижада биринчи, 
иккинчи, учинчи /ва ҳатто тўртинчи, бешинчи / тартибли артериал тутқич ёйлари ҳосил 
бўлади. 
Оч ичакнинг бошланиш қисмларида фақат биринчи тиртибли ёйлар бўлади, илеоцекал 
бурчакка яқинлашган сайин томир аркадларининг тузилиши мураккаблашиб, уларнинг сони 
ортиб боради. Ингичка ичакнинг веналарини юқори тутқич венасининг
тармоқлари ҳосил 
қилади. 
Ингичка ичакнинг нервлари юқори тутқич артериясининг шохларини кузатиб боради:
улар юқори тутқич чигалининг тармоқларидир. 
Оч ва ёнбош ичакларнинг олиб кетувчи лимфа томирлари /сут томирлар/ уларнинг 
тутқичларининг илдизида қўшилиб, бу ерда кўп сонли /180-200 та гача/ тутқич лимфа 
тугунлари орқали ўтади. Д. А. Ждановнинг маълумотларига кўра бу тугунлар 4 қатор бўлиб 
жойлашади. 
Ингичка ичакнинг барча қисмидан йиғилувчи лимфа / ўн икки бармоқ
ичакники бундан мустасно/ юқори тутқич томирларннинг ошқозон ости бези билан 
қопланган қисми бўйлаб жойлашгая 2-3 та марказий лимфа тугунларига боради. Бу 
тугунларнинг олиб кетувчи томирлари қисман кўкрак лимфа йўлининг бошланиш қисмига, 
қисман - қорин аортасининг олдинги ва ён юзалари бўйлаб жойлашган тугунлар, 
nodi 
limphatici lumbales
 
га қуйилади. 
ЙЎҒОН ИЧАК 
Йўғон ичак, 
intestinum crassum
, ингичка ичакдан кейин келиб, овқат ҳазм қилиш 
трактининг охирги бўлими ҳисобланади. Унда ҳазм қилиш жараёнлари охирига етади, ахлат 
массалари шаклланиб, ташқарига чиқарилади. Йўғон ичакда кўр ичак ва чувалчангсимон 
ўсимта, юқорига кўтарилувчи чамбар ичак, кўндаланг чамбар ичак, пастга тушувчи чамбар 
ичак, S - симон ичак ва орқа чиқарув тешиги билан тугалланувчи тўғри ичак фарқ қилинади. 
Йўғон ичак қорин ва кичик тос бўшлиқларида жойлашган бўлиб, уэунлиги I дан 1,65 м гача, 
диаметри 5-8 см, охирги қисмида - 4 см атрофида бўлади. 
Йўғон ичакни ингичка ичакдан фарқлаш учун йўғон ичакнинг қуйидаги 4 та ўзига хос 
белгисини эсда тутиш зарур: 
I.
Йўғон ичакдаги бўйлама мускуллар ингичка ичакдаги каби яхлит
қават шаклида бўлмай, балки қорин парда орқали яққол кўриниб турувчи учта 
тасма 
tenial coli
кўринишида жойлашади. 
II.
Йўғон ичакда кепчиган жойлар /гаустралар/ 
haustrae
бўлади.
Гаустралар орасида ичакнинг деворида айлана эгатлар бўлиб, бу ерларда айлана 
/халқасимон/ мускуллар кучлироқ ривожланган, шиллиқ қават эса ичакнинг ичига 
қараган бурмалар ҳосил қилади. Ингичка ичақда гаустралар бўлмайди. 
III.
Йўғон ичакнинг деворида ёғ ўсимталари 
appendices epiploicae 
бўлади, 
ингичка ичакда бўндай ўсимталар йўқ. 
IV.
Нормал ҳолатда йўғон ичак кул ранг-зангори рангга, ингичка ичак оч пушти 
рангга эга. 
Ичакнинг илеоцекал қисми ингичка ичак билан йўғон ичак орасидаги чегарада жойлашган 
бўлиб, ёнбош ичакнинг терминал бўлими, кўр ичак, чувалчангсимон ўсимта ва баугиний 
исканжасини ўз ичига олади. Ингичка ичакнинг йўғон ичакка ўтиш жойида илеоцекал клапан 
/баугиний исканжаси/ жкойлашган. Уни йўғон ичакдаги массани ингичка ичакка қайтиб ўтишига 
/рефлюксига/ тўсқинлик қилувчи шиллиқ қаватнинг иккита бурмаси ҳосил қилади. 
Ичакнинг плосцекал бўлими ёнбош-чамбар артерияси 
а. ileocolica
орқали қон билан 
таьминланади. Ёнбош-чамбар артериясининг шохларидан бири аппендикуляр артерия бўлиб, 


435 
одатда битта, баъзан бир нечта шохлардан иборат. У чувалчангсимон ўсимта тутқичи бўйлаб 
ўтиб, ўсимтани қон билан таъминлайди. 
Ичакнинг илосцекал булимидак веноз қон дарвоза венасининг ҳосил бўлишида иштирок 
этувчи юқори тутқич венасига қуйилувчи ёнбош-чамбар венаси орқали оқиб кетади. 

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish