Суғурта ташкилотлари даромад ва харажатларини ҳисоблаш:
(сўм ҳисобида)
|
(+) Бевосита суғурталаш бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари
|
910786.8
|
(+) Қайта суғурталаш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари
|
6741.1
|
(+) Ўзлаштирилмаган мукофотлари захирасини ўзгартириш
|
314695.1
|
(=) Ишлаб топилган мукофотлар
|
1232223
|
(-) Тўланган суғуртавий қопламалар
|
1188750.1
|
(-) Қайта суғурталаш шартномаларига биноан қилинган қоплама тўловлари бўйича зарарлар
|
506.3
|
(+) Қайта суғурталашга тақдим этилган шартномаларга кўра, қайта суғурталовчилар томонидан қилинган қопламалар бўйича зарарлар
|
-
|
(=) Кўрилган зарарларнинг нетто қисми
|
1189256.4
|
(+) Қайта суғурталашга тақдим этилган шартномаларга кўра ҳисобланган қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловлари
|
-
|
(+) Қайта суғурталашга қабул қилинган шартномалар бўйича ҳисобланган воситачилик тўловлари
|
840.8
|
(=) Қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловларининг нетто қисми
|
840.8
|
(-) Суғурта ишини юритиш харажатлари
|
5136.5
|
(-) Қайта суғурталаш ва ретроцессияга ўтказилган рисклар бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари
|
-
|
(-) Бевосита суғурталаш бўйича суғуртавий тўловлари (суғурта қопламалари)
|
-
|
(-) Ҳисобланган воситачилик ва брокерлар сийловлари. Қайта суғурталаш тантьемлари ва йиғимлари
|
321.4
|
(-) Зарарларни қоплаш захирасига ўтказилган маблағлар
|
1153961.8
|
(-) Қайта суғурталашга қабул қилинган рисклар бўйича қилинган қоплама тўловларнинг улуши
|
-
|
Суғурта ташкилоти даромади(фойдаси)ни аниқлашнинг келтирилган услубиятини жорий этиш масаласига (илова) тўхталадиган бўлсак, бу борада суғурта ишини амалга ошириш харажатларига киритилган суғурта хизматларни ташкил этиш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги янги Низомни ишлаб чиқиш зарурияти юзага келади.
Таклиф этилаётган услубиятга кўра, келтирилган маълумотларда ишлаб топилган суғурта мукофотлари суммаси 1232223,0 бўлган бўлса, шундан 910786,8 бевосита суғурталаш мукофотлари, 6741,1 қайта суғурталаш бўйича мукофотлари ва ниҳоят, 314695,1 сўмини ўзлаштирилмаган мукофотлар суммаси ташкил этган.
Тўланган суғурта қопламалари 1188750,1 қайта суғурталаш шартномаларига биноан қоплама тўловлари бўйича зарарлар 506,3; кўрилган зарарларнинг нетто қисми 1189256,4; қайта суғурталашга қабул қилинган шартномалар бўйича ҳисобланган воситачилик тўловлари 840,8; қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловларнинг нетто қисми 840,8; суғурта ишини юритиш харажатлари 5136,5; ҳисобланган воситачилик ҳамда брокерлар сийловлари, қайта суғурталаш тантьемлари ва йиғимлари 321,4; зарарларни қоплаш захирасига ўтказилган маблағлар 1153961,8 минг сўмни ташкил қилган.
12(13.1.12) илова
Бунда суғурта хизматини кўрсатиш(сотиш)дан тушган ялпи фойда қуйидагича ҳисобланади:
(=) Ишлаб топилган мукофотларининг нетто қисми
|
1232223
|
(+) Кўрилган зарарларнинг нетто қисми
|
1189256.4
|
(+) Қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловларнинг нетто қисми
|
840.8
|
(-) Суғурта ишини юритиш харажатлари
|
5136.5
|
(-) Давр харажатлари
|
226235.7
|
(-) Хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва хўжалик харажатлари
|
-
|
(=) Асосий фаолиятдан олинган фойда
|
189246.4
|
(+) Операцион. Инвестицион ва молиявий фаолиятдан олинган даромад
|
214343.3
|
(+) Операцион. Инвестицион ва молиявий фаолият учун қилинган харажат
|
-
|
(=) Солиқ тўлангунга қадар бўлган даромад(фойда) ёки зарар
|
25096.9
|
Манба: «Ўзагросуғурта» ДАСКнинг 2002 йил кўрсаткичлари асосида муаллиф томонидан ҳисоблаб чиқилган.
|
Келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда суғурта хизматини кўрсатишдан тушган ялпи фойдани аниқлаш учун ишлаб топилган мукофотларнинг нетто қисми (1232223), кўрилган зарарларнинг нетто қисми (1189256,4), қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловларнинг
нетто қисми (840,8) йиғиндисидан суғурта ишини юритиш харажатлари (5136,5), давр харажатлари (226235,7), хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва хўжалик харажатлари жамисини айириш орқали асосий фаолиятдан олинган фойда (189246,4 минг сўм) ҳисоблаб топилади. Шундан сўнг, инвестицион-молиявий фаолиятдан олинган даромад ва харажатлар йиғиндисини қўшиш орқали балансдаги (25096,9 минг сўм) фойда суммаси аниқланади.
13(13.1.13) илова
Мавзуни жонлантириш учун саволлар:
1. Суғурта компанияларининг даромадлари қандай манбалардан шаклланади?
2. Суғурта компаниялари ҳаражатлари таркибини айтинг.
3. Суғурта заҳиралари ва жамғармалари ҳақида фикрингизни айтинг
Талабанинг мустақил иш топшириқлари:
Суғурта фаолиятининг молиявий натижалари шаклланишини ўрганиб келиш.
Республикамиз суғурта компаниялари молиявий ҳолати билан танишиб келиш.
Суғурта заҳираларини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари билан танишиб келиш
11 - Мавзу: Суғурта ташкилотларининг молиявий асослари
Do'stlaringiz bilan baham: |