1-илова (7.2.1.)
Мавзуни мустаҳкамлаш бўйича масала
Мақсад- хаёт суғуртаси бўйича суғурта мукофотлар ва суғурта қопламаларини ҳисоблашни ўрганиш.
Вазифа- Шартда келтирилган маълумотлар бўйича суғурта мукофотларини ва қоплапаларини қандай миқдорида туланишини аниқлаш ?
Масалани бажариш учун маълумотлар.
1-гуруҳ учун:
Сугурталовчи билан фуқоро А.Азимов ўртасида хаётни аралаш суғуртаси шартномаси тузилди. Сугурта суммаси 10 йилга 5млн .сум. белгиланди . Ҳаётни аралаш сугурталаш бўйича сугурта мукофатини аниқланг.
2 топширик
К.Жалолов ўзинг фарзанди Саид Жалоловни “Кафолат “ акциядорлик сугурта компаниясига “болалар суғуртаси” бўйича суғурталади. Саид Жалоловни ёши 7 ёшда . Суғурта суммаси томонлар келишуви асосида тузилган шартномада 8 млн.белгиланди “Болалар сугуртаси” бўйича сугурта мукофатини аниқланг.
3 топширик
“Кафолат “ акциядорлик сугурта компаниясига “болалар суғуртаси” бўйича суғурталан ган Саид Жалоловни дарахтдан йиқилиб қули синди. Медицина ходимларининг берган хулосасига кўра унга 10 % сугурта қопламаси тўланиши керак сугурта қопламасини аниқланг.
4 топширик
Сугурталанган фуқоро А.Азимов бахтсиз ходисага учради . Ушбу бахтсиз ходиса туфайли у хаётдан кўз юмди . Унинг Сугурталовчи билан тузган “хаётни аралаш суғуртаси” шартномасига 4 йил бўлганди . Сугурталовчи томонидан фуқоро А.Азимовга туланиши керак бўлган суғурта қопламасини ва омонат миқдорини аниқланг.
2-гуруҳ учун:
1 топширик
А.Каримов ўзинг фарзанди Гўзал Каримовани “Кафолат “ акциядорлик сугурта компанияси билан “Никох суғуртаси” бўйича суғурталади. Гўзал Каримовани ёши 6 ёшда . Суғурта суммаси томонлар келишуви асосида тузилган шартномада 12млн белгиланди “Никох суғуртаси” бўйича сугурта мукофатини аниқланг.
2 топширик
К .Комилов набираси Асал Каримовани “Ўзагросуғурта “ акциядорлик сугурта компаниясига “болалар суғуртаси” бўйича суғурталади Асал Каримовани ёши сугурталанган кунга 5 ёшда . Суғурта суммаси томонлар келишуви асосида тузилган шартномада 8 млн.белгиланди “Болалар сугуртаси” бўйича сугурта мукофатини аниқланг.
3 топширик
А.Каримов ўзинг фарзанди Гўзал Каримовани “Кафолат “ акциядорлик сугурта компанияси билан “Никох суғуртаси” бўйича суғурталади. Гўзал Каримова йўл таранспорт ходисаси туфайли жарохатланди . Медицина ходимларининг берган хулосасига кўра у 15 % мехнат қобилятини йўқотган .Сугурта қопламасини аниқланг.
4 топширик
К .Комилов набираси Асал Каримовани “Ўзагросуғурта “ акциядорлик сугурта компаниясига “болалар суғуртаси” бўйича суғурталади.суғурта шартномаси кучга киргандан уч ой кейин Асал Каримова бахтсиз ҳодиса туфайли сувга чуккан. “Болалар сугуртаси” бўйича Асал Каримованинг васийларига тўланиши керак бўлган сугурта қопламасини аниқланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |