3. Суғурталовчи ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш Вазирлар Махкамаси томонидан белгилаган тартибда қайси вазирлик томонидан амалга оширилади?
4. Ўзбекистон республикаси презедентининг фармонларига асосан 1997 йилда қайси суғурта ташкилотлари ташкил этилди ?
5. Суғурта фаолияти тўғрисидаги Қонун нечта моддадан иборат иборат ?
6. Суғурта ва суғурта фаолиятига “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун неччи моддасида таъриф берилган ?
Ўқув материаллари
.1.Суғурта тарифининг тушунчаси
Суғурта тарифи суғурта захирасининг шаклланиш жараёни билан алоқадор атамалар жумласига киритилиб ,суғурта фаолиятида суғурта тарифи мухим ўрин эгаллайди. У суғурта тизими ривожига катта таъсир кўрсатадиган асосий омилдир. Суғурта тарифи суғурта суммаси миқдорига қараб ҳисобланадиган суғурта мукофатининг ставкасидир.Яъни, суғурта тарифлари суғуртага доир тўлов миқдорлари бўлиб, улар суғурта ташкилоти суғурта пули (тўлови) ни тўлаш, захира фонди ва бошқа фондлар хосил қилиш учун молиявий маблағ билан таъминлайдиган миқдорда белгиланади.
Суғурта турларига тегишли тарифлар қуйидагича:
мажбурий суғурта турларининг тарифлари қонун асосида белгиланади;
ихтиёрий суғурта турларининг тариф миқдори томонларнинг келишувига асосан белгиланади.
Рисклар трансферида тарифларни оптимал даражада белгилаш суғурта тизими барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили сифатида қаралмоқда.
Рисклар трансферида тарифларни белгилаш қатор услубиятларга, хусусан, эҳтимоллик назариясига биноан суғуртачиларда шакллантирилган маълумотлар базасига асослангандир1.
Хусусан, тарифларни белгилашда ҳар бир шартнома бўйича қуйидаги омиллар эътиборга олинади.
1(5.1.1)-- Илова
-
- суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимоли;
- суғурта мукофотининг ўртача катталиги;
- тўланиши эҳтимол бўлган суғурта қопламасининг ўртача суммаси
|
Суғурта фаолиятида зарарлилик кўрсаткичилари ўзгариши суғуртачининг суғурталанувчилардан ундирган мукофотлари суммаси жамлаши ва уларни инвестициялар бозорида жойлаштириши жараёнидаги воситачи сифатидаги роли билан ҳам изоҳланади.
Инвестицион фаолиятдан олинган фойда суммаси суғурта компаниясининг тариф сиёсатига таъсир этувчи муҳим омил саналади. Қайд этиш лозимки, суғурта операцияларидан кўрилган зарарни инвестиция фаолиятидан олинган фойда ҳисобидан субсидия қилинишига бўлган муносабат ҳам турличадир. Хусусан, бундай фаолият, бир томондан, маблағлар тақчиллигида рақобатга мос бўлган тариф сиёсатини юритиш учун айнан инвестициялар бозорида қулай конъюнктуранинг юзага келиши ҳисобига захирани талаб даражасида шакллантириш имкониятини юзага келтирса, бошқа томондан, айнан шундай фаолиятдан олинган даромад ҳисобига техник натижаларни тенглаштириш учун суғурта фондидан жалб этиладиган маблағлар етарли даражада бўлишини таъминловчи омил сифатида қаралаётганлигини ҳам қайд этиб ўтиш лозимдир. Мазкур ҳолат суғуртачининг ўз жавобгарлигига қабул қилган риск бўйича назорати сустлашувининг омили бўлмаслиги лозим.
Суғурта тарифи қуйидаги 5 та тамойилга асосланади
2(5.1.2)-- Илова
Суғурталанувчи ва суғурталовчи суғурта муносабатларининг эквивалентлик тамойили;
Суғурта тарифларининг мақбуллиги — суғурталанувчининг суғурта тўловлари унга қийин бўлмаслиги лозим;
Суғурта тариф миқдорларининг барқарорлик сиёсати - агар тариф ставкаси узоқ муддат ўзгармаса, суғурталанувчини суғурталовчига нисбатан ишончи ошади;
суғурта жавобгарлигини ошиш тамойили- Суғурта ташкилотининг
фаолиятида суғурта жавобгарлигини ошиш тамойили самарали хисобланди;
Суғурта операцияларини рентабеллик ва ўзини оқлаши тамойили -суғурта тарифларини хисоблаш орқали амалга оширилади.
|
Суғуртани барча турларининг тарифлари актуар хисоблаш орқали бажарилади.
Суғуртани амалга ошириш харажатларини ҳисоблаш «актуар калғкуляция» (actuary) деб аталади1. Унинг ёрдамида шартнома бўйича суғурта мукофотлари ҳамда суғуртачининг иш юритиш харажатлари суммаси, яъни мазкур хизмат таннархи ҳисоблаб чиқилади. Суғурта фаолиятида актуар ҳисоб-китобларнинг ўзига хос томонлари ҳам мавжуд ва улар қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади:
3(5.1.3)-- Илова
-
- баҳоланаётган риск доимо эҳтимоллик характерига эга бўлиши;
- айрим йилларда умумий қонуниятга зид туркум тасодифий ҳодисалар юз бериши, уларнинг таъсири, ўз навбатида, суғурта ташкилотидан талаб этиладиган суғурта қопламаси тўлови суммасининг сезиларли ўзгаришини тақозо этиши;
- суғуртачи томонидан кўрсатилаётган хизмат таннархи суғурта муносабатлари йиғиндисидан келтирилиб чиқарилиши;
- суғуртачи ихтиёрида бўладиган махсус захирани ажратиш, унинг оптимал ҳажмини аниқлаш талаб этилиши;
- суғурта шартномалари кўрсаткичларини (инглизча «storno») башорат қилиш ҳамда улар бўйича эксперт баҳоси талаб этилиши;
- қарз (ссуда) фоизлари меъёрларини ва аниқ вақт оралиғида уларнинг ўзгариш анъаналарини тадқиқ этиш тақозо этилиши;
- суғурта ҳодисаси билан боғлиқ ҳолда тўлиқ ёки қисман зарарлар юзага келиши ҳамда улар катталигининг кенглик ва вақтда тақсимланишига махсус жадваллар ёрдамида ўзгартиришлар киритиш талаби намоён бўлиши;
- эквивалентлик тамойилига амал қилиш, яъни суғурта мукофотлари ва суғурта ташкилоти томонидан тариф даврида кўрсатилаётган суғурта таъминоти ўртасида ўзаро тенглик ўрнатилиши тақозо этилиши;
- умумий суғурта доирасида рискларни аниқлаштириш ва уларни гуруҳлаш талаб этилиши кабилар.
|
Суғурта тўловлари ҳажмининг ҳисоб-китоблари айнан бир мамлакат, алоҳида бир ҳудуднинг ўзига хос томонларини инобатга олган ҳолда, шунингдек риск юз бериши эҳтимолининг вақт ва кенгликдаги хилма-хиллиги асосида аниқланади.
Масалан: :
4 (5.1.4) -илова
Суғурталанган объектлар сони 100 та, ҳар бир объект бўйича суғурта суммаси 2 млн. сўм бўлса, риск эҳтимоли 2 фоиз даражасида (0,02 х 100 х 2 млн. сўм) ҳамда зарар суғурта суммасига тенг ёки ундан катта бўлганида, мазкур умумий суғурта доирасидаги бу суғурта тури бўйича йиллик суғурта қопламаси, яъни нетто-ставка айнан 4 млн. сўмни ташкил этади.
|
Суғурта шартномалари тариф ставкасига асосан тузилади ва бу тариф ставка — брутто ставкаси номи билан аталади.
Брутто — ставка икки қисмдан иборат:
5(5.1.5)- илова
А) Нетто ставка - суғурта қопламаси тўловлари учун захира суммаси
Б) юклама - суғуртачининг фаолият юритиш харажатлари
|
«Юклама»да суғурта ишини олиб бориш харажатлари акс этади. У қуйидаги қисмларни ўз ичига олади:
6(5.1.6)-илова
- маъмурий-хўжалик харажатлари (унинг асосини ташкилот штатидаги ходимларга тўланадиган маошлар суммаси ташкил этади);
- суғурта полисларини жойлаштирганлиги учун ҳақлар;
- суғурта агентлари, менежерлар учун ҳақлар.
|
Брутто-ставка қўйидагича аниқланади:
7(5.1.7)-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |