Гурухларда ишлаш учун топшириқлар
1.Махсус ваколатли давлат органи: вазифаларини ва лецензиялаш тартибини тушунтиринг ва тақдимот тайёрланг
2.Давлат суғурта назорати инспекциясининг асосий вазифалари,функциялари ва ҳуқуқларининг. тушунтиринг ва тақдимот тайёрланг
Талабанинг мустақил иш топшириқлари:
1. Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш шаклларни таҳлил қилиш.
2. Асосий ўрганилиши лозим бўлган меъёрий ҳужжатлари билан амалиётда
танишиш.
3. Суғурта монополистик фаолиятини олдини олиш чеклаш ва барҳам бериш чора тадбирлари тўғрисида ўз фикрини ёзма баён қилиш
17-Мавзу :Мажбурий суғурта турлари ва уларни
ўзига хос хусусиятлари
Ушбу мавзуда талабалар Мажбурий суғурта ҳақида тушунча ва уни ўтказишдаги асосий шартлар. Мажбурий суғуртани амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари. Йўловчиларни бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурталаш: суғурта тарифлари ва суммаси, шартлари. Суғурта ҳодисаси рўй берганда томонлар ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлар. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари ва ходимларини мажбурий давлат суғуртаси. Ушбу суғуртани амалга ошириш шартлари, суғурта тарифлари ва суммалари. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта суммаларини тўлаш тартиби. Давлат божхона ва солиқ органлари ходимларини бахтсиз ҳодисалардан мажбурий давлат суғуртасига олиш тартиби. билан танишадилар.
17-машғулот Мажбурий суғурта турлари ва уларни
ўзига хос хусусиятлари
Режа:
1.Мажбурий суғурта хакида тушунча ва уни ўтказишдаги асосий шартлар
2.Мажбурий суғуртани амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари
3.Йуловчиларни бахтсиз ходисалардан мажбурий суғурталаш
4.Давлат божхона ва солиқ органи хизматчиларини бахтсиз ходисалардан мажбурий суғурталаш тартиби
Блиц сўров
1.Мажбурий суғурта, унинг амал қилиш шартлари ва тартиби ким томонидан белгиланади?
2.Мажбурий суғуртани жорий қилишдан кўзланган мақсад нимадан иборат?
3.Мажбурий суғурта қандай тамойиллар асосида амал қилади?
4.Мажбурий суғурта кимлар томонидан амалга оширилади ?
5.Мажбурий суғурта нинг қандай турларини биласиз?
6.Божхона ходимларининг мажбурий суғутаси қандай амалга оширилади ?
7. Транспорт воситалари эгаларининг фуқоролик жавобганлигини мажбурий суғуртасини тушунтириб беринг ?
Талабанинг мустақил иш топшириқлари:
Мажбурий суғурта ҳақида тушунча ва уни ўтказишдаги асосий шартлар.
Мажбурий суғуртанинг ҳуқуқий асослари билан танишиш.
Мажбурий суғуртанинг турлари билан тўлиқ танишиб келиш.
1-масала
Корхона ўзининг транспорт воситасининг автофуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталамоқчи. Қуйида келтирилган маълумотлардан фойдаланиб унинг қанча миқдорда суғурта бадали тўлашига кўмаклашинг(транспорт воситасини бошқарувчилар сони чекланмаган ҳолда):
автоуловнинг двигател ҳажми 2200 куб см. ортиқ;
автоулов Фарғона шаҳрида рўйхатга олинган;
автоуловни бошқаришга қўйилган шахсларнинг энг ёши 30 ёшда ва унинг ҳайдовчилик стажи 10 йил.
2-масала
Қурилиш ташкилоти тендерда қатнашиб 2.5 млрд. сўмлик объект қурилишини қулга киритди. Объект 85 %га суғурталанган. Ташкилот қурилиш-монтаж рискларини мажбурий суғурталаш бўйича қанча суғурта бадали тўлаган ?
Талабалар билимини назорат қилиш учун тест назорат саволлари
1. Мажбурий суғурта тўғрисида Фуқаролик Кодексининг қайси моддасида кўрсатилган?
А) 922 В) 924 С) 918 Д) 920
2. Мажбурий суғурта тўғрисидаги қоидаларни бузиш оқибатлари Фуқаролик Кодексининг қайси моддасида кўрсатилган?
А) 922 В) 924 С) 918 Д) 920
3. Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 30 декабрдаги 632-сонли қарорига кўра, 1995 йил 1 январдан бошлаб мажбурий суғуртанинг қайси тури жорий этилди?
А) Йўловчилар мажбурий суғуртаси
В) Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси
С) Мулкнинг мажбурий суғуртаси
Д) Ҳаётнинг мажбурий суғуртаси
4. Қонунда кўрсатилган “бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ёки мол- мулкига зарар етказилиши ёҳуд бошқа шахслар Билан тузилган шартномаларнинг бузилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ўзининг фуқаролик жавобгарлиги ҳавфи” суғуртанинг қайси турига тегишли?
А) Мулкий суғурта В) Шахсий суғурта С) Ҳаёт суғуртаси Д) Мажбурий суғурта
5. Мажбурий суғуртанинг нечта тури мавжуд?
А) 3 В) 4 С) 5 Д) 2
6.Мажбурий суғурта қилиш фаолиятини амалга оширувчи суғурталовчилар учун устав фонди энг камида қанча суммани ташкил қилиши керак?
А) 250000 АҚШ доллари
В) 200000 АҚШ доллари
С) 100000 АҚШ доллари
Д) 500000 АҚШ доллари
18-Мавзу :Чет мамлакатларда суғурта ишининг
Do'stlaringiz bilan baham: |