ЎҚув-услубий мажмуа фарғона 20



Download 2,81 Mb.
bet112/162
Sana14.05.2022
Hajmi2,81 Mb.
#603723
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   162
Bog'liq
2 5359378505412903899

1 (17.1.1) -илова
Блиц сўров
1. Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш нима учун зарур?.
2. Суғурта фаолиятини тартибга солишда қайси ваколатли давлат органлари
иштирок этади?
3. Суғурта фаолиятини тартибга солишга қаратилган қандай меъёрий
ҳужжатларни биласиз?
4. Суғурта фаолиятини лицензиялаш қандай амалга оширилади?
5. Суғурта фаолиятини экспертизадан ўтказиш тартиби қандай?
6. Суғурта фаолиятини экспертизадан ўтказиш шартми?
2 (17.1.3) -илова
Таянч маъруза матни.
Мажбурий суғуртада суғурта қилдирувчи суғурталовчи билан суғуртанинг ушбу турини тартибга соладиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларда шартнома тузиши шарт.
Қонунда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан мажбурий суғурта қилиш ҳоллари (давлат мажбурий суғуртаси) назарда тутилиши мумкин.
Суғурта қилиш мажбурияти қуйидагиларда белгилаб қўйилиши мумкин:
 қонунда кўрсатилган бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулки уларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши
эҳтимолини назарда тутиб;
 бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши ёхуд бошқа шахслар билан тузилган шартномаларнинг бузилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ўзининг фуқаровий жавобгарлиги хавфи.
Суғурта қилдирувчи бўлиш мажбурияти қонун билан унда кўрсатилган
шахслар зиммасига юкланади(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ 872-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора тадбирлари тўғрисида” ги Қарорида 2010 йил 1 январидан бошлаб мажбурий суғурта фаолияти олиб борувчи суғурталовчилар устав капиталининг энг кам миқдори 1500 минг еврога эквивалент суммада белгиланган).
Мажбурий суғурта бундай суғурта қилиш мажбурияти юкланган шахс
(суғурта қилдирувчи) суғурталовчи билан суғурта шартномаси тузиши
воситасида амалга оширилади.
Мажбурий суғурта суғурта қилдирувчи ҳисобидан амалга оширилади,
йўловчиларни мажбурий суғурталаш бундан мустасно бўлиб, бу суғурта
қонунда назарда тутилган ҳолларда уларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Мажбурий суғурталаниши лозим бўлган объектлар, улар суғурталанишга сабаб бўладиган хавфлар ва суғурта пулининг энг кам миқдорлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Фуқароларнинг ижтимоий манфаатларини ва давлатнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида қонунда ҳаёт, соғлиқ ва мол-мулкнинг мажбурий давлат суғуртаси белгилаб қўйилиши мумкин.
Мажбурий давлат суғуртаси ана шу мақсадлар учун давлатбюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Мажбурий давлат суғуртаси бевосита суғурта тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари асосида унда кўрсатилган давлат суғурта ташкилотлари ёки
давлатнинг бошқа ташкилотлари (суғурталовчилар) томонидан амалга
оширилади.
Суғуртанинг мажбурий турлари ҳақида сўз борганда кўпчилик
суғурталовчилар одатда уларнинг жорий этилишини катта иштиёқ билан қабул қиладилар, чунки бу ҳар доим мижозларнинг кўпайишини кафолатлайди, уларни кўндириш ҳам керак бўлмайди, барқарор даромад келтиради. Бироқ иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурталашни суғурта компаниялари вакиллари ортиқча ҳиссиётга берилмадилар. Бироқ бўлғуси суғурталанувчилар – корхона раҳбарлари ҳақиқатдан ҳам хурсанд бўлмадилар, истиқболда меҳнатга ҳақ тўлаш фондига алоқадор ҳаражатларнинг яна бир моддаси қўшиладиган бўлди. Одатда мажбурий суғурта зарарни қоплаш масаласида умумдавлат аҳамиятини касб этиб, ижтимоий манфаатлар нуқтаи назардан устувор бўлган суғурта объектлари – фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий манфаатлари, шунингдеккорхоналар, ташкилотлар ва давлатнинг манфаатларига нисбатан қўлланилади.
Суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури республикада мажбурий суғуртанинг учта янги турини жорий этишни назарда тутади: барча фуқаролар учун тиббий суғурта, маъмуриятнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш (МФЖМС) (уни ҳам нисбатан “янги” тур деб ҳисоблаш мумкин, чунки ҳозиргача у бизда тўлақонли ишламаган) ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш.

Ўзбекистонда бугунги кунда мажбурий суғуртанинг қуйидаги турлари


1.Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобил транспорти йўловчиларини мажбурий шахсий суғурталаш

2Транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машиналар ҳамда механизмлар эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш


3. Республикага кириб келаётган автотранспорт воситалари чет эллик


хайдовчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш

3.Кўмир, нефт, газ қазиб олиш ва геологик – қидирув ишлари тизимлари


ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси

4.Давлат маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига


объектлар барпо этилаётганда қурилиш хатларини мажбурий суғуртаси


5.Ҳарбий хизматлар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат суғуртаси


6 Солиқ органлари ходимларининг давлат мажбурий шахсий суғуртаси
Давлат, фуқаролар ёки бизнеснинг мулкий манфаатларига дахлдор бўлган ҳар қандай қонун лойиҳасини ишлаб чиқариш ҳар доим уни жорий этишнинг иқтисодий оқибатларини батафсил ҳисоб – китоб қилиш билан бирга боради.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2007 йил 1 январга келиб республикада ходимларнинг умумий сони 4.6 млн киши бўлган қарийб минг корхона фаолият юритган. Молия Вазирлиги 2008 йил учун прогнозлаштираётган меҳнатга ҳақ тўлашнинг йиллик фондидан ва суғурта тарифи миқдори тахминий равишда 0.01 дан 2.5% гача доирада белгиланади деб қилинган тахминан келиб чиқиб, ўртача ставка 0.01% бўлганида мазкур суғурта тури бўйича корхоналарнинг жами ҳаражатлари 2008 йил учун республикада 7.4 млрд сўм атрофидаги маблағни ташкил қилиши керак.
Давлат статистика қўмитасининг 2006 йилги маълумотларига кўра, ишлаб Чиқаришдги бахтсиз ходисаларнинг моддий оқибатлари, бунга ўлим билан якун топган ходисалар ҳам киради, 3.2 млрд сўмни ташкил қилган. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорининг ўсиш суръатларидан келиб чиқиб жорий йилда ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодисаларнинг моддий оқибатлари 6.6 млрд сўм миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Суғурталаш ходимга меҳнат мажбуриятларини бажараётганда етказилган зарарни маблағларни қайта тақсимлаш йўли билан қоплашни таъминлашни назарда тутади. Бунда зарарни тақсимлашда қанча кўп хўжалик иштирок эца, шунча кам улуши тўғри келади. Мажбурий суғуртанинг ушбу турини жорий этиш аслида иш берувчиларнинг, шу жумладан бюджет ташкилотларининг қўшимча ката ҳаражат қилишларига олиб келмайди.
Иш берувчиларнинг мажбурий суғурталаш ходимларнинг ҳамёнига нохуш таъсир қилмаслиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, тақдим этилаётган хизматлар таннархига ҳеч ҳам таъсир қилмаслиги жуда муҳим. Бу борада Евраосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатлари, шунингдек АҚШ ва Европа давлатларининг мазкур соҳада амал қилаётган барча қонунларини таққослаш ва тажрибаларини ўрганиш фойдадан ҳоли эмас.
Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобил
транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий суғуртасида давлат суғурта органлари билан ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобил транспорти йўловчилари ўртасидаги суғурта воқеаси бошланиши биланоқ ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобил транспорти йўловчиларининг мажбурий суғуртасига (бундан буён «йўловчиларни суғурталашга») доир муносабатларни тартибга солади (Ўз.Р. 1993 йил 7 май 866-ХИИ-сон Қонуни). Ушбу суғуртанинг мақсади йўловчиларнинг суғурта ҳимоясини
таъминлаш ҳамда мажбурий суғурта шартларини яхшилашдан иборатдир.
Сафар (парвоз) вақтида ёки тайёрагоҳ, шоҳбекат, бекат, бандаргоҳда
рўй бериши мумкин бўлган бахциз ҳодисалардан мажбурий суғуртасидан
ўтказилиши керак бўлган ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобил транспорти йўловчилари муқаррар тарзда суғурталанадилар.
Қуйидагилар:
шаҳар атрофига қатновчи темир йўл, ички сув ва автомобил транспорти йўловчилари;
шаҳар ичида қатновчи автомобил транспорти йўловчилари;
бир вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси доирасида қатновчи автомобил транспорти йўловчилари учун 50 километр масофагача мажбурий суғурта қўлланилмайди.
Суғурталаш объекти йўловчиларнинг саломатлиги ва ҳаётидир.
Суғурталанувчилар – умумий фойдаланишдаги тайёралар, поездлар,
автобуслар, кемалар ва паромларда йўловчиларни ташувчи транспорт
ташкилотларидан чипталарни сотиб олган жисмоний шахслар (йўловчилар).
Суғурталовчи – давлат суғурта ташкилоти.
Суғурта муддати давомида рўй берган ҳамда бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги
ҳужжат, даволаш-олдини олиш муассасасининг далолатномаси билан тасдиқланган шикастланиш, заҳарланиш ёки ҳалок бўлиш ҳоллари суғурта воқеаси ҳисобланади.
Суғурта тўлови чипта қийматига қўшилади ҳамда уни транспорт ташкилоти йўловчидан ундириб олади.
Суғурта пули ҳамда суғурта тарифини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси белгилайди.
Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобил
транспортида бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланувчи йўловчилар амалдаги қонунларга мувофиқ суғурта пули тўламаган ҳолда мажбурий суғуртадан ўтказилиши шарт.
Йўловчилар чипта сотиб олиб, дастлабки жўнаш жойи (тайёрагоҳ,
шоҳбекат, бекат, бандаргоҳ) ҳудудига борган пайтларидан бошлаб транспорт воситаси жадвал бўйича жўнашига кўпи билан бир соат қолгунга қадар суғурталанган ҳисобланадилар.
Суғурта муддати йўловчи борар манзилидаги тайёрагоҳ, шоҳбекат,
бекат, бандаргоҳ ҳудудидан чиққанидан кейингина тугайди.
Ривожланаётган бозор муносабатлари шароитларида қурилиш пудрати
шартномаси бўйича томонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, суғурта ҳодисалари оқибатида пайдо бўладиган қурилиш таваккалчиликлари қопланишини ва зарарлар тўланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси “Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қарори (1999 йил 20 декабр 532-сон) қабул қилинган. Қарорда назарда тутилган таваккалчиликларни мажбурий суғурта қилиш бўйича чекланган тарифлар суғурта пулининг 0,4 фоизи миқдорида белгиланган. 2000 йил 1 январдан бошлаб,мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар — пудратчилар давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган объектларни қуриш учун пудратшартномаларини тузишда Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ таваккалчиликларни мажбурий суғурта қиладилар, қурилиш пудрати шартномалари бўйича маблағ Билан таъминлаш фақат шартномалар суғурта полислари мавжуд бўлган тақдирда бошланади. Суғурта полиси суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта шартномасида белгиланган суғурта мукофоти тўлангандан кейин тақим этилади.Кўмир, нефт, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими
ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси Вазирлар Махкамасининг 365-сонли Қарори(16.07.1994 й.)га мувофиқ амалга оширилади. Унга асосан 1994 йил 1 августидан бошлаб ишлаб чиқариш ҳаражатларининг мана шу мақсадлар учун назарда тутилган моддалари ҳисобидан кўмир, нефт, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси жорий қилинган.
Кўмир, нефт, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими
ходимларининг мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта пули ишлаб
чиқариш фаолиятини бажариш чоғида халок бўлиш (вафот этиш) ходисаси юз берган тақдирда энг кам иш хақининг 36 баравари миқдорида белгиланган.
Суғурта қилинган шахсга бахтсиз ходиса муносабати билан ногиронлик
белгиланганда:
1 .гурух ногиронга-суғурта пулининг 50 фоизи;
2. гурух ногиронга-суғурта пулининг 30 фоизи;
3. гурух ногиронга-суғурта пулининг 20 фоизи тўланади.
Ногиронликка олиб келмаган бахциз ходиса оқибати "Суғурта ходисалари
муносабати билан суғурта пуллари ва бир марталик нафақаларни белгилаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги услубий кўрсатмаларга асосан баҳоланади.
Бир йилда бир марта тўланадиган суғурта тўлови амалдаги энг кам иш
хақининг 20 фоизи миқдорида белгиланган.
Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммаси тўлов кунида конун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи микдорининг 80 бараварини ташкил этади.
Суғурта мукофоти Давлат солиқ кўмитаси (суғурта килдирувчи) томонидан вакил қилинган суғурталовчига суғурта килиниши керак бўлган суғурта килдирувчининг ҳар бир ходимига тўлаш пайтида амал килган энг кам ойлик иш ҳақи микдорининг 20 фоизи микдорида тўланади.
"Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур карорда белгиланган тартибда мажбурий давлат
суғуртасини амалга оширишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирди.
2003 йил 1 январдан бошлаб "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий
суғурта компанияси белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказиб келмоқда.
3(17.1.3)-илова
"Ақлий ҳужум" усулидан фойдаланиш учун саволлар:
1. Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш.
2. Мажбурий суғуртанинг зарурлигини тушунтиринг.
3. Мажбурий суғуртанинг қандай турларини биласиз?
4. Мажбурий суғурта билан шуғулланувчиларга қандай талаблар қўйилган?


4(17.1.4)-илова

Талабанинг мустақил иш топшириқлари:


Мажбурий суғурта ҳақида тушунча ва уни ўтказишдаги асосий шартлар.
Мажбурий суғуртанинг ҳуқуқий асослари билан танишиш.
Мажбурий суғуртанинг турлари билан тўлиқ танишиб келиш.

1-масала
Корхона ўзининг транспорт воситасининг автофуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталамоқчи. Қуйида келтирилган маълумотлардан фойдаланиб унинг қанча миқдорда суғурта бадали тўлашига кўмаклашинг(транспорт воситасини бошқарувчилар сони чекланмаган ҳолда):


автоуловнинг двигател ҳажми 2200 куб см. ортиқ;
автоулов Фарғона шаҳрида рўйхатга олинган;
автоуловни бошқаришга қўйилган шахсларнинг энг ёши 30 ёшда ва унинг ҳайдовчилик стажи 10 йил.
2-масала
Қурилиш ташкилоти тендерда қатнашиб 2.5 млрд. сўмлик объект қурилишини қулга киритди. Объект 85 %га суғурталанган. Ташкилот қурилиш-монтаж рискларини мажбурий суғурталаш бўйича қанча суғурта бадали тўлаган ?

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish