ЎҚув-услубий мажмуа фарғона 20


-маъруза. Ўзбекистон суғурта бозори ва уни давлат томонидан тартибга солиш“ Маърузанинг технологик картаси



Download 2,81 Mb.
bet107/162
Sana14.05.2022
Hajmi2,81 Mb.
#603723
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   162
Bog'liq
2 5359378505412903899

16-маъруза. Ўзбекистон суғурта бозори ва уни давлат томонидан тартибга солиш“ Маърузанинг технологик картаси

Жараёнлар вақти

Фаолиятнинг мазмуни

Ўқитувчи

Тингловчилар

1- босқич. Кириш
(5 мин.)

1.1. Маърузанинг мавзусини эълон қилади, ўқув машғулотининг мақсади ва натижаларини тушунтиради.
1.2. Машғулотда кўриладиган масалаларнинг бошқа мавзулар билан боғлиқлиги тўғрисида маълумот беради.

1.1. Тинглашади.
1.2. Тинглашади ва қайд қилиб боришади.

2- босқич. Билимлар-
ни фаол-лаштириш
(20 мин.)

2.1. Аввалги машғулотда мустақил ўрганиш учун берилган саволлар асосида билимларни эсга солиш учун тингловчилар билан "Блиц-сўров" усулида савол-жавоб ўтказилади. (1-илова)
2.2. Мавзуни "Инсерт" услубидан фойдаланган ҳолда мустақил ўрганиш натижалари мухокама қилинади.

2.1. Саволларга жавоб беришади.
2.2. "Инсерт" услубидан фойдаланиб мавзуни ўрганиш натижалар! баён этилади.

3- босқич. Асосий (45 мин.)

3.1. Машғулотда кўриб ўтиладиган режа саволларини эълон қилади:

  • Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг объектив зарурлиги ва шакллари.

  • Давлат суғурта назорати: унинг функция ва вазифалари.

  • Суғурта фаолиятини лицензиялаш тартиби.

3.2. Маърузани режа бўйича тушун-тиради ва ҳар бир режа саволининг охирида қисқа мухокама асосида умумлаштирувчи фикр баён этилади. Жараён слайдларни намойиш қилиш билан олиб борилади (2-8-илова).
З.З.Машғулот давомида тингловчиларга саволлар билан мурожаат этилади (9-илова) ва "Ақлий ҳужум" усулидан фойдаланиб, барча ғояларни ёзиб боради, ҳамда умумлаштиради.

3.1.Берилган маълумотларни ўзларида қайд қилиб боришади.
3.2. Ҳар бир савол якунидаги мухокамада иштиро этишади.
3.3. Берилган саволларга ўз фикларини баён этишади.

4- боскич. Якуний (10 мин.)

4.1.Ўтилган мавзу юзасидан якуний хулоса чиқарилади.
4.2. Мавзу юзасидан мустақил ўрганиш учун саволлар берилади (10-илова).

4.1. Тинглашади.
4.2. Саволларни ёзиб олишади.

1.(16.1.1)илова
"Блиц-сўров”
1.Суғурта бозори инфратузилмасининг таркибига нималар киради?
2.Суғурта бозори нечта турга бўлинади?
3.Миллий суғурта бозори нима?
4.Минтақавий суғурта бозори миллий сугурта бозоридан қандай фарқ қилади ?
5.Ҳалқаросуғурта бозори операциялари қандай амалга оширилади?
6.суғурта аудитори ким ва қандай вазифани бажаради?
7.авария комиссари тушунчасини изоҳланг ?
8.Суғурта бозорида махсус ихтисослашган маслаҳатчилар ҳамда баҳоловчи фирмалар қандай вазифаларни бажаради?
2.(16.1.2)илова
Суғурта ташкилотларининг фаолияти бошқа турдаги хўжалик субъектлари фаолиятидан кескин фарқ қилади. Чунки, улар ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлашда ва суғурта ходисалари рўй берганда етказилган зарарни қоплаш учун хизмат қиладилар. Бу холат суқуртачилар зиммасига алохида масъулият юклайди, шунинг учун, улар давлат томонидан назорат остига олинмоғи зарур.

3.(16.1.3)илова


Суғурта фаолиятини давлат томонидан назоратга олишни шартли равишда учга бўлиш мумкин.



4(16.1.4)илова


Суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган махсус ваколатли давлат органи амалга оширади.
Махсус ваколатли давлат органи:
-ижро этилиши мажбурий бўлган тўловга қобилиятлилик нормативларини ҳамда уларни аниқлаш тартибини, айрим таваккалчиликлар бўйича
суғурталовчилар мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп ёки энг
кам миқдорини ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган кўп ёки энг
кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш услубини, суғурталовчиларнинг тўловга
қобилиятини акс эттирувчи ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
-суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари суғурта фаолияти
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишини, тўловга қобилиятлиликнинг
белгиланган нормативлари ва молиявий барқарорликнинг бошқа талаблари
бажарилишини назорат қилади;
-суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини
лицензиялайди;
-суғурталовчилар томонидан ҳисоб-китобни юритиш, суғурта
захираларининг маблағларини шакллантириш ва жойлаштиришга оид
ҳисоботлар тузиш тартибини белгилайди;
-суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарларига ва бош бухгалтерига
қўйиладиган ижро этилиши мажбурий бўлган малака талабларини белгилайди;
-суғурталовчилар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг
шакли, тартиби ва муддатларини белгилайди;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бозори профессионал
иштирокчиларининг фаолиятини текширади ва уларга аниқланган
камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган
кўрсатмалар киритади;
-қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталовчилар ва суғурта
брокерлари лицензияларининг амал қилишини тўлиқ ёки айрим суғурта
турларига (классларига) нисбатан тўхтатиб қўяди, шунингдек уларнинг
амал қилишини тугатади;
-ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой ичида суғурта фаолиятини
тартибга солиш ва уни назорат қилиш борасидаги фаолият тўғрисида йиллик
ҳисоботларни , шунингдек суғурта бозорининг молия йили мобайнидаги
фаолияти тўғрисида статистика маълумотларини эълон қилади;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Махсус ваколатли давлат органи ва унинг ходимлари суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг устав фондида ва бошқарув органларида иштирок этишга,шунингдек суғурта воситачиси сифатида иш юритишга ҳақли эмаслар.
5(16.1.5)илова
Давлат суғурта назорати инспекциясининг асосий вазифалари қуйидаги лар ҳисобланади:

-суғурталовчиларнинг ягона давлат реестрини киритиш;
-суғурталаш ташкилотларининг суғурталаш тўғрисидаги қонун талабларига
риоя қилишлари назорати;
-суғурталаш тўғрисидаги қонунни мукаммаллаштириш бўйича таклифларни
ишлаб чиқиш ва киритиш;
-бухгалтерия ҳисоботи ва ҳисобини бир хиллигини таъминлаш.



6(16.1.6илова
Унга юклатилган вазифаларга мувофиқ давлат инспекцияси қуйидаги
функцияларни бажаради:

-суғурталовчиларнинг Ўзбекистон Республикаси “Суғурталаш фаолиятини
давлат томонидан тартиблаштириш бўйича чоралар тўғрисида” ги қонунга
риоя қилишларини, ҳисоботнинг, шунингдек, улар учун белгиланган тўловга
қобилиятлилик ва молиявий барқарорликнинг бошқа кўрсаткичларининг
таъминланишини текшириш;
-суғурталовчини услубий ишининг таъминотини амалга ошириш;
-суғурталаш қоидалари бўйича таклифларни тайёрлаш;
-мажбурий суғурталаш турлари бўйича таъриф ставкаларини ўрнатиш;
-суғурталаш ташкилотининг ёпилиши вақтида суғурталанувчиларнинг
манфаатларини химояси;
-республикада суғурталаш фаолиятини ривожланиш ахволи ва
тенденсияларининг таҳлили;
-ОАВ орқали суғурталаш фаолиятининг саволлари бўйича ахборот
тушунтириш ишларини олиб бориш.



7(16.1.7)илова


давлат инспекцияси қуйидаги хуқуқга эга:

-суғурталовчилардан суғурталаш фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни ва
уларнинг молиявий холати тўғрисидаги маълумотни, шунингдек,
корхоналардан, ташкилотлардан, муассасалардан, банклардан, фуқаролардан
уларга юклатилган функсияни бажариш учун зарур бўлган маълумотни
олиш;
-суғурталовчиларнинг фаолиятларини уларнинг суғурталаш тўғрисидаги
қонунга риоя қилишларини назорат қилиш мақсадида амалга ошириш.



8(16.1.8)илова
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 й. 10 апрелдаги ПҚ-618
сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ги Қарори қабул қилинган .Ушбу қарорга асосланиб ,Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан суғурта ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2007 - 2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури маъқулланган.
Бундан асосий мақсад:
-суғурталаш, суғурта фаолияти ва суғурта назоратининг қонунчилик ва
норматив-ҳуқуқий базасини халқаро амалиётга мувофиқ янада такомиллаштириш;
-кўрсатилаётган суғурта хизматлари, айниқса тадбиркорлик фаолиятини,
импорт-экспорт операцияларини суғурталаш, ҳаётни узоқ муддатга
суғурталаш, шу жумладан, суғуртанинг жамғарма турлари соҳасида суғурта
хизматлари ҳажмини, кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш;
-республика суғурта бозорини халқаро суғурта бозорларига интеграциялаш;
суғурталаш соҳаси ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
8(16.1.8)илова
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда махсус ваколатли давлат органи берадиган лицензиялар асосида амалга оширилади.
9(16.1.9)илова

Мавзуни фаоллаштириш учун саволлар


1.Суғурта бозорини давлат томонидан тартибга солиш деганда нимани тушунасиз?
2.Сизнинг фикрингизча давлат суғурта бозорини тартибга солишда қандай усул ва воситаларни қуллаши мумкин ?
3.Сизнингча суғурта ташкилотларига суғурта фаолиятини амалга ошириш учун ким томонидан лицензия берилиши мумкин. ?
10(16.1.10)илова
Талабаларни мустақил тайёрланиши учун саволлар
1.Суғурта бозорида монополияни чеклаш керакми?
2. Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш нима учун зарур?.
3. Суғурта фаолиятини тартибга солишда қайси ваколатли давлат органлари
иштирок этади?
4. Суғурта фаолиятини тартибга солишга қаратилган қандай меъёрий
ҳужжатларни биласиз?
5. Суғурта фаолиятини лицензиялаш қандай амалга оширилади?
6. Суғурта фаолиятини экспертизадан ўтказиш тартиби қандай?
7. Суғурта фаолиятини экспертизадан ўтказиш шартми?
14-. Мавзу: Ўзбекистон суғурта бозори ва давлат томонидан тартибга солиш
15.2. Ўзбекистон суғурта бозори ва уни ривожланиши “амалий машғулотнинг технологик картаси (1 - машғулот)


Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish