AAA - авторизация, аутентификация ва хисоб маркази;
HLR - уй абонентлари регистри;
VLR - меҳмон абонентлар регистри.
CDMA-2000 тизимларининг архитектураси таҳлил қилинганда, PDSN - маълумотларни пакетли узатиш таянч тармоғи UMTS тармоғидаги SGSN тугуни ўрнига ишлатилишини кўриш мумкин. Яна бир фарқ шундаки, CDMA-2000 тизимида АУ лар мобиллигини бошқариш учун UMTS каби HLR регистри эмас, балки Mobile IP протоколининг кенгайтирилган версияси ишлатилади (яъни, IP- протоколи билан мослаштирилган). Бу эса, янги мобил алоқа тармокларини, асосан, мобил Интернет иловалари ва хизматларига йўналтирилганлигини ҳисобга олганда, CDMA-2000 тизимларининг шубхасиз авзаллиги ҳисобланади. Шу билан бирга, UMTS ва CDMA-2000 тизимларида оммавий фойдаланиш телефон тармоқларига ва маълумотни пакетли узатиш тармоқларига уланишда ўхшашлик мавжуд.
CDMA-2000 стандарти учун радиочастота спектри
CDMA-2000 тармоқларини мобил алоқа тизимлари учун ажратилган деярли барча частота диапазонларида қуриш мумкинлиги туфайли радиочастоталардан фойдаланиш масаласида катта мослашувчанлик мавжуд.
CDMA-2000 тизимлари cdmaOne (IS-95) тармоқлари вориси сифатида яратилгани туфайли, уларни 800MGs ва 1900MGs диапазонларидаги частоталарни қўллаб-қувватлаши асосий талаблардан бўлди. Шу боис CDMA-2000 операторлари ўз тармоқларини қуришларида сармоя масаласида катта афзалликларга эга бўлдилар.
АҚШ алоқа маъмуриятининг «3G тизимларининг яшовчанлигини баҳолаш» (ингл. 3G Viability Assessment) номи биланҳам юритилган янги режаси 2004 йилга келиб 1710-1770MGs ва 2110-2170MGs диапазонларида қўшимча частоталар ажратилиш ғоясини олға юритди. Натижада 3G тизимлари учун (ҳусусан, CDMA-2000 учун) 1710-1755MGs диапазонда 45MGs ва 2110-2150 MGs диапазонда 40MGs кенгликдаги полосалар ажратилди.
Шунингдек, CDMA-2000 тизимлари кўплаб давлатларда NMT-450 биринчи авлод тармоқларининг «муносиб ўринбосарлари» бўлди ва уларнинг частота диапазонини ўзлаштирди.
Шундай қилиб, замонавий CDMA-2000 тармоқлари асосан қуйидаги диапазонларда ишлатилади:
850MGs ва 1900MGs (асосан АҚШ га хос) – дунёдаги барча тармоқларни 87 фоизи ушбу полосаларда ишлайди;
450MGs, 1700MGs, 2100MGs (дунё миқёсида) – тармоқларнинг қолган 13 фоизига мансуб.
Мисол учун, Жануби-шарқий Осиё давлатларида кўплаб CDMA-2000 тармоқлари «юқорига» каналда 825-832,5 MGs ва «пастга» каналларда 870-877,5MGs (FDDда иккита 7,5MGs лик полосалар) частоталардан фойдаланади. Россияда CDMA-2000 тармоқлари учун 828-831MGs ва 873-876MGs частота бўйича ажратилган полосалар жуфтлиги ишлатилади. Юқорида таъкидланганидек, бизнинг республикамизда 450MGs (453MGs – 457,4MGs / 463MGs – 467,4MGs) ва 800MGs (835,02MGs-844,98MGs) частота диапазонларида CDMA-2000 стандарти асосида икки тармоқ ишлаб келмоқда.
2.4.3.3. FOMA стандарти
FOMA (ингл. Freedom of Mobile Multimedia Acces) Япониянинг NTT DoCoMo сотали алоқа оператори томонидан тақдим этилаятган 3G хизматлари учун W-CDMA технологиясига асосланган стандартнинг савдо белгиси ҳисобланади.
NTT DoCoMo компанияси бу стандарт устида ишларни аввалги аср 90-йилларини охирида бошлаб 2001 йилга келиб дунёдаги биринчи W-CDMA технологияси асосидаги 3G тармоғини ишга туширишга шай бўлди. Шундай қилиб, FOMA биринчи тармоқлари 2001йилнинг октябрида иккита япон шаҳарлари: Токио ва Йокогамада муваффақиятли ишга туширилди. 2004 йилдан бошлаб FOMA тармоқларида оммавий савдо кўрсаткичлари кескин ўсишни бошлади ва абонентлар сони жуда ортди. 2007 йил 29 сентябрь маълумотларига кўра FOMA тармоқлари 40 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатган [25].
FOMA стандарти «юқорига» ва «пастга» йўналишларда мос равишда 1920MGs – 1980MGs ва 2110MGs – 2170MGs частота диапазонларида FDD дуплекси асосида W-CDMA технологиясидан фойдаланади. Қўшимча равишда PDC стандарти тармоқларидан бўшашган 800MGs диапазониданхам фойдаланиш кўзда тутилган. FOMA стандарти АТМ технологиясини ишлатади ва пакетли ва каналли коммутация режимларини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, АТМ қўлланилиши туфайли, асинхрон трафик, ҳамда «нуқта-нуқта» ва «нуқта-кўп нуқта» режимларида коммутацияхам қўллаб-қувватланади. FOMA стандартида W-CDMA технологияси икки режимда ишлатилиши мумкин: спектрни кенгайтириш асосида (ингл. Spread Spectrum Technology) ёки мультитезлик асосида (ингл. Multirate Technology). Бунда узатиш канали ва тезлиги узатиладиган маълумотларнинг тури ва ўлчамига боғлиқ равишда танланади.
Ҳозирги вақтда NTT DoCoMo компанияси «пастга» каналда 7,2Mbit/sekва «юқорига» каналда 5,7Mbit/sek гача маълумот узатиш тезлигини таъминловчи “Ўта тез FOMA” (ингл. FOMA High-Speed) номини олган HSPA хизматларини тақдим этмоқда.
Умуман, ўзининг техник характеристикалари бўйича FOMA стандарти UMTS стандартига жуда яқин, шуни учун бу дарслик доирасида ушбу стандартнинг кисқа таърифи билан чекланилди.
Табиийки, FOMA стандартининг бўлажак ривожланиши LTE стандарти билан қўшилиш томонига қаратилган ва ARIB ва TTC япон стандарт ишлаб чиқувчилари 3GPP доирасида LTE лойиҳасини яратишда бевосита иштирок этганлари бунга қўшимча далилдир.
2.4.3.4. TD-SCDMA стандарти
Do'stlaringiz bilan baham: |