Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил



Download 9,38 Mb.
bet140/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

ХУЛОСА



Кенг полосали мобил алоқа 4G авлодини ўрганиш мавзуига якун ясаш билан, бугуги кун нуқтаи назаридан уларни кейинги ривожлантиришнинг бир неча аспектларини, анъаналарини, мураккабликларини ва истиқболларини кўриб чиқамиз.
Биз юқорида таъкидлаганимиздек, WiMAX ва LTE технологиялари ҳозирда мавжуд ўз версияларида 4G технологиялар сифатида ҲТИ томонидан тасдиқланмаган. 4G технологиялар характеристикаларига (тавсифларига) талабларда аниқланганидек, бундай тизимлар юқори мобилликда (360km/soat тезликларда) 100Mbit/sekдан паст бўлмаган максимал (пик) тезликка ва қайд этилган режимда деярли 1Gbit/sek дан паст бўлмаган тезликка эга бўлиши керак. Бундай талабларга WiMAX тизимининг иккинчи версияси (2012 йилда кутилаётган IEEE802.16m стандарти) ва LTE Advanced технологияси (2012 йилда кутилаётган 3GPP 10-релизи) мос келади.
Шу муносабат билан бу икки рақобатдаги технологияларнинг бўлажак “тинч яшаши” мутахассислар доираларида баҳс-мунозарага сабаб бўлади. Ҳар доимгидек, у ёки бу технологиянинг тарафдорлари ва уларга қарши турувчилар бор, уларнинг келажагига оптимистик ва пессимистик тахминлар бор ва муҳимки, бу технологияларни ва умуман индустрияни турли кўзда тутилган ривожланиш сценарийлари мавжуд. Улардан бир нечтасини кўриб чиқамиз.
Янги телекоммуникацион технологиянинг муваффақияти учун унумдорлик (яъни, ўтказиш қобилияти, радио қамраб олиш, тармоқ сиғими, спектрал самарадорлик ва бошқалар), ўринбосарлик (преемственность), ихчамлик ва универсаллик (яъни, олдинги технологияларни қўллаб-қувватлаш, ихчам канал кенглиги, кўп регионлар учун ишчи частоталардан фойдалана олишлик ва бошқалар) ва ускуналарнинг мавжудлиги (таянч, абонент, периферия ускуналари) каби ташкил этувчилар муҳим ҳисобланади.
Бу параметрларнинг кўп жиҳатидан LTE технологияси WiMAX технологиясидан яққол устун туради:

  • радио қамраб олиш ва сиғим бўйича ҳозирча LTE технологияси WiMAX технологиясидан илгарида;

  • дунёда 5 миллиард кишидан ортиқ умумий абонентлари бўлган 1300 тача сотали тармоқлар (2010 йилнинг охирига келиб) қурилган, у ҳолда, дунёда қурилган WMAN синфидаги КСУ тармоқларининг сони 1,5 миллиард абонентлари бўлган деярли 600 тага тенг. Мавжуд сотали алоқа тармоқлари WiMAX томонга эмас LTE томонга ривожланишни афзал кўради;

  • бугунги кунда LTE дан кўра WiMAX ускуналарига эришиш етарлилироқ бўлсада, лекин кўпчилик LTE ниҳояда WiMAX ни бу параметрда қувиб ўтади. LTE FDD ва LTE TDD технологияларнинг бир турлилиги ва йирик сотали бозорнинг техник ечимларидан қайта фойдаланиш имконияти ҳам LTE тармоқ инфратузилмасини, ҳам абонент ускунасини тез орада пойдо бўлишига олиб келади.

Лекин шуни таъкидлаш керак-ки, LTE технологияси WiMAX технологиясидан кейин ишлаб чиқилган ва мос равишда унда WiMAX технологиясидаги тажриба ҳисобга олинган ва хатоликлар тузатилган. Бундан ташқари, бу вақтда микропроцессор индустрияси олдинга қадам ташлади, сигналларни янги самарадор қайта ишлаш алгоритмлари ишлаб чиқилди, бу LTE технологиясини илғор технологияларда ишлатилишига имкон берди. Ўзининг характеристикалари бўйича 8-релизда LTE технологиядан ўтиб кетадиган IEEE 802.16m стандартининг пайдо бўлиши билан WiMAX технологияси ўз позициясини (жойини) камайтириши керак. Лекин, 3GPP (LTE Advanced) 10-релизининг чиқишидан кейин “биринчилик пальмаси” яна LTE технологияси томонида бўлади. Бундай ҳолда ишлаб чиқарувчилар ва операторларнинг маркетинг қадамлари, шунингдек, ростловчилар позициялари (частотавий ресурсларни ажратиш, операторлик фаолиятини лицензиялаш шартлари ва бошқалар) ҳал қилувчи омиллар бўлиши мумкин.
Келажакда WiMAX ва LTE технологияларининг қўшилиб кетиши тахмини ҳам бор. Clearwire компаниясининг бош директори Билл Морроу (Bill Morrow) 2010 йилдаги CTIA Wireless кўргазмасида бу ғояни гапириб, симсиз алоқа индустрияси WiMAX ва LTE технологияларининг ажралишига эмас, уларнинг қўшилишига йўналтирилиши кераклигини билдир [57]. Motorola компанияси ўз навбатида, LTE технологиясининг ускунасини яратиш билан у WiMAX технологиясидан кўп нарсадан фойдаланилишини қўшди. Жаноб Морроунинг таклифи бўйича келажакда ҳар иккала технология битта тармоқ стандартига келтирилади. Бунда зарурат туғилганда Clearwire компанияси ўз WiMAX тармоқларига LTE технологиясини қўллаб-қувватланишини қўшиши мумкин.
Лекин бугунги кунга келиб WiMAX тармоқлари тижорий тарқалишига кўра LTE технологиясидан минимум бир йилга олдинда ва ўзининг қамраб олиш географиясини оширишда давом этмоқда. Ўзининг ҳолатида WiMAX технологиясига ўтиш DSL тармоқлар ва модемлардан ўтишнинг энг эҳтимолли йўли ҳисобланади. WiMAX технологияси маълумотларни узатиш тезликларининг оширилишини таъминлайди, нарх бўйича арзон ускуналарни таъминлайди, шунингдек, келажакда каттароқ тезликли томонга ўтишда кўприк ҳисобланади. Яқин келажакда бу “каттароқ тезликли” LTE технологияси бўлади. Лекин бунинг учун у кенг рухсат этишли бўлишини кутиш керак бўлади. Ҳозирча эса, турли таҳминларга кўра, келажакда операторлар ўзларининг 2G ва 3G тармоқларини қўллаб-қувватлайди ва товушли сервисни ҳамда асосан қабул қилинадиган қамраб олиш зонасида Интернетга қисқа полосали рухсат этишни таъминлайди. Ўз навбатида, WiMAX ва LTE тармоқлари 2G ва 3G тармоқларга “кенг полосали” қўшимча сифатида қурилади. Бу технологияларнинг яхши сифатларини ўзида бирлаштирадиган гибрид тармоқлар ва кўп режимли абонент ускуналари (масалан, EV-DO/WiMAX ва HSPA/LTE) оммавий бўлади.
Бунда ҳамма нарсадан кўра, якунда сўнгги фойдаланувчи ютиши қувонарли ҳол. Дунё кўз ўнгимизда ўзгармоқда. Замонавий инсон ақлли равишда ўз вақтини тақсимламоқда ва дунёни тез ўйлашга, ишлашга, яшашга ва ўз ижодий ғояларини ишлатишга имкон берадиган ягона ахборот муҳити сифатида қабул қилмоқда.

Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish