Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


Интерфейс Интерфейс вазифаси



Download 9,38 Mb.
bet51/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

Интерфейс

Интерфейс вазифаси

S1

Абонент ва бошқарув сатхлари протоколлари маълумотларини узатиш учун E-UTRAN тармоғига уланишни тақдим этади.
ММЕ ва UPE элементларининг алоҳида ва бирлашган қурилма тарзида ишлатиш имконини беради.

S2a

IASA тугуни ва но-3GPP стандартларга мансуб турғун IP-тармоқлар орасидаги интерфейс ҳисобланади.
Абонент сатхидаги протоколларнинг маълумотларини узатишни таъминлайди ҳамда мобиллик ва бошқарув функцияларини қўллаб қувватлайди.
S2a, S2b ва S2c интерфейсларини ўз ичига олади.

S3

MME/UPE элементлари ва SGSN тугуни орасидаги интерфейс.
E-UTRAN ва UTRAN тармоқлари АУ лари орасида тармоқлараро “хэндовер”ни бошқарувини таъминлайди.

S4

P-GW ва SGSN тугунлари орасидаги интерфейс.
Абонент сатхидаги протоколларнинг маълумотларини узатишни таъминлайди ҳамда мобиллик ва бошқарув функцияларини қўллаб қувватлайди.
UMTS тармоғидаги SGSN ва GGSN тугунлари орасида ишлатиладиган Gn интерфейсига асосланган.

S5a

MME/UPE модуллари ва P-GW тугуни орасидаги интерфейс.
Абонент сатхидаги протоколларнинг маълумотларини узатишни таъминлайди ҳамда мобиллик ва бошқарув функцияларини қўллаб қувватлайди.

S5b

P-GW ва S-GW тугунлари орасидаги интерфейс.
Абонент сатхидаги протоколларнинг маълумотларини узатишни таъминлайди ҳамда мобиллик ва бошқарув функцияларини қўллаб қувватлайди.

S6

Абонентларни аутентификация ва авторизация қилиш учун уй абонентлари маълумот базаси (HSS) га уланишни таъминлаб берувчи интерфейс (AAA интерфейси).

S7

Тармоқ сиёсатлари ва тарификация қоидалари (PCRF) асосидаги QoS нинг белгиланган параметрларига мувофиқ алоқа ўрнатишни бошқарувини таъминлайдиган интерфейс.

SGi

IASA тугуни ва маълумотларни пакетли равишда узатувчи ташқи тармоқлар орасидаги интерфейс. Бундай тармоқлар IMS нимтизими хизматларини тақдим этади ва турли ёки битта сотали алоқа операторига тегишли бўлиши мумкин. Бу интерфейс GGSN тугунлари ва ташқи IP-тармоқлар орасидаги Gi интерфейсига асосланган.

3.3.2.4. EPS нимтизими характеристикалари


EPS нимтизимининг асосий вазифаси бу бошқарув сатҳи функцияларини бажарадиган тармоқ тугунлари (ММЕ модули) ни коммутация сатҳи функцияларини бажарадиган тугунлар (S-GW шлюзлар) дан яққол ажратадиган оралиқдаги очиқ интерфейс - S11 ни таъминлашдир. Бинобарин, E-UTRAN радиоуланиш тармоғи янги хизмат турларини таъминлаш ҳамда мавжудларини такомиллаштириш учун етарли даражада кенг ўтказиш полосасини қўллаб қувватлайди. Бунда ММЕ ни S-GW дан ажратилади ва бундан маъно, S-GW юқори тезликли пакетларни қайта ишлаш учун оптималлаштирилган платформага асосланса, ММЕ эса бошқарувчи сигналларни маршрутлаш учун оптималлаштирилган платформага асосланиши мумкин. Бу эса тармоқни мустақил конфигурациялаш ҳамда ҳар бир элементлар учун иқтисодий самаралироқ платформани танлаш имкониятини беради. Шунингдек, тармоқ топологиясининг чегараларида операторлар ўтказиш полосасидан максимал фойдаланиш, жавобнинг кечикиш вақтини қисқартириш ҳамда кўплаб раддиялардан (рус. кучные отказы) қочиш мақсадида S-GW шлюзларини ММЕ модулларидан мустақил равишда жойлаштиришлари мумкин.


S1-flex механизми



S1-flex механизми ММЕ ва S-GW таянч тармоғи элементлари орасидаги трафик юкламасини тенг тақсимлаш ҳамда тармоқни заҳиралашни таъминлаш учун хизмат қилади. Бунга эришиш учун, ҳар бир eNB тугунлари бир нечта гуруҳлаштирилган ММЕ ва S-GW тугунлари билан ўзаро боғлана олиши учун ММЕ ва S-GW тугунларини гуруҳларини ҳосил қилиш эвазига амалга ошади.

Шундай қилиб, LTE/SAE архитектураси E-UTRAN радиоуланиш тармоғидан фойдаланган ҳолда таянч тармоғининг алоҳида элементларини (ММЕ, S-GW, P-GW) ишлатиш имконияти билан операторларга ўз тармоқларини қуришда капитал ва эксплуатацион харажатларни қисқартириш имконини беради. Бу ҳар бир eNB тугунини таянч тармоғининг бир неча элементлари билан ўзаро улаш имконини берадиган S1-flex механизмини қўлланилиши туфайли амалга ошади. Абонент ускунаси тармоққа уланганида, у тегишли провайдер белгилаган ўз ID сига асосланиб, таянч тармоғининг мос тугунларига уланади.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish