Магистр Ян Гуснинг жазоланиши ва ёндирилиши (Гусчилар хроникасидан)
13. Магистр Ян Гуснинг жазоланиши ва ёндирилиши
Июнь ойининг еттинчи куни, ҳафтанинг олтинчи куни... соат 11 да қуёш бутунлай тутилди. Ҳатто ибодатни шомсиз ўтказиш мумкин бўлмади. Бу собор томонидан ўлимга ҳукм этилган магистр Иоанн Гусга ноҳақ адоват уюштирганларга қарши ҳақиқат қуёшининг хиралашуви эди.
Шундай қилиб, апостоллар1 Пётр ва Павел кунидан сўнг бир ҳафта ўтгач ёки июль ойининг олтинчи куни муқаддас теологиянинг бакалаври деб тасдиқланган, халқнинг шарафли ва пок ахлоқли ўғли, магистр Иоанн Гус гувоҳларнинг сохта далиллари билан, шунингдек, венгерлар қироли Сигизмунднинг қаттиқ талаби билан Констанц собори томонидан ўлимга ҳукм этилди, шундан кейин ўзини оқлаш учун ҳеч қандай аудиенция2 берилмади, чунки у ўзининг айбсизлигини исботлаши лозим эди. Адолатсиз жазога ҳукм қилин-
ган Гус, соборнинг умум йиғилишида руҳоний унвонлардан маҳрум қилинди ва диний ҳокимият қўлига топширилди. У Констанц шаҳридан олиб чиқилди ва бир яйловдаги атрофи ўтин, похол уюмлари билан ўраб қўйилган ерга қоқилган учли қозиқ сингари симёғочга занжнр ва арқонлар билан боғлаб қўйилди. У олов гирдоби ичида овозида шодлик билан «Худонинг тирик ўғли Иисус, авф эт мени...» деб хитоб қилди. Уни ёндириб бўлгандан сўнг, ерда ундан ҳеч қандай қолдиқ қолмасин деб, ҳатто унинг кули богемаларни3 камситиш учун у ердан узоқ бўлмаган Рейн дарёсининг ирмоғига ташланди.
Таборийлар юришининг бошланиши1
а) Таборнинг пайдо бўлиши.
Биз таборийлар номини жуда кўп ишлатар эканмиз, авлодларимиз учун уларнинг урф-одатларини, келиб чиқишини, ахлоқларини, айниқса, улар ўзларини илоҳий қонунларнинг ҳақиқий тарафдорлари деб атасалар-да, аммо уларнинг баъзилари кўплаб хатога йўл қўйганликларннн ёзиб қолдиришимиз лозим. Шундай қилиб, Бехини чеккасида бу оқим пайдо бўлиб, уларнинг бнрлашишининг биринчи сабаби ҳамма учун ноз-неъматнпиг икки тури билан чўқиниш бўлди. Богемия ва Моравиянинг кўп ерларида худо йўлига содиқ пресвитерлар томонидан ушбу чўқиниш (нон ва вино билан) эълон қилинганда, руҳонийларнинг уларни динсизлар деб айблаб, жон-жаҳди билан қарши туришнга қарамасдан, бу оқим ҳайратда қоларлнк даражада муқаддас чўқиниш сифатида халқ орасига... тез тарқалди. Халқ уни муқаддас инжил таълимотининг ҳақиқати деб қабул қилди. Пресвитерлар ўзларига қўшилган халқ билан ясси тоғликдан иборат жойга чиқиб, катта чодир тикдилар. Бу чодирда улар художўйлик билан машғул бўлиб ва ишда ҳеч қанақа қаршиликка дуч келмасдан инжилнинг муқаддас сирларини ўзларига эргашган халқ билан биргаликда ўзлаштнрдилар. Шундан кейин улар ўз чодирларини йиғиштириб уй-уйларига тарқалдилар, у тоққа эса Табор деб ном бердилар.
Унга борганлар эса таборийлар деб атала бошландилар.
Бу ҳақдаги хабар яқин орадаги шаҳар ва қишлоқларга тарқалиб, у ерлардаги пресвитер биродарлар белгиланган кунда, ўзларига эргашган халқ билан, ўзлари айтгандек, қалбдаги ҳақиқатни мустаҳкамлаш ҳамда у ерга келиб турадиган биродарларни қўллаб-қувватлаш учун Табор тоғларига қараб йўлга чиқдилар. Улар тоққа яқинлашиб келганларида уларни биродарларча кутиб олиш учун тоғдан кишилар тушиб келдилар. Булар ҳақидаги шов-шув янада узоқроқ ўлкаларга эшитилгач, бу ерга келувчиларнинг сонн кундан-кун кўпайиб борди. Қачонки, ҳамма томондан одамлар келиб, тўплана бошлагач, қирол ҳақиқат душманлари бўлган бир неча баронлари билан бирга, тўпланган халойиқ ўзларига янги қирол ва архиепископ сайлаб қўймасмикан, уларнинг поместьеларига бостириб кириб, уларни хонавайрон қилмасмикан деб ташвишга тушдилар...
...Шу сабабдан амалдорлар ўзларининг қўл остидаги кишиларни бундан кейин Табор тоғидаги йиғинларга боришларини тақиқлаб, уларни ўлим жазоси, мол-мулкини тортиб олиш билан қўрқита бошладилар.
б) Гусчилар урушининг бошланиши.
Тарихда ушбу хрониканинг автори номаълум шахсдир. Ушбу хрониканинг мазмунига кўра, у католик черковига содиқ киши бўлиб таборийларга қарши чиқади. Тубандаги фактик материаллар бениҳоя қимматлидир.
30 июль, якшанба купи, Цистерциан орденининг собиқ монахи Ян исмли кимса, шу куни Прага ибодатхоналаридан бирида ваъз айтиб, бу ваъзи билан уни тинглаётган халқни шаҳар маслаҳатчилари ва уларнинг тарафдорларига қарши исён кўтаришга чақирди. Бу машъум ваъзнинг тугаши билан соат учларда шу Ян муқаддас Стефан черковида, Янги Прага шаҳрида маросим ўтказди... қилич ва таёқлар билан қуролланган халойиқ афсонавий Исонинг жасадини кўтариб борарди...
Оломон Янги шаҳарнинг идора биносини (ратушасини) қамал қилиб, эшикларини бузиб, бино тепасига «чиқиб олди ва юқоридаги ойнадан бургомистр Николай Подвинскийни, учта суд маслаҳатчисини, уларнинг исми ҳам Николай ва бир қанча шаҳарликларни
ерга ирғитиб ташлашди. Ташланганларнинг бир нечтасини қилич билан чопиб, найза суқиб ўлдиришди.
Қачонки, бу маълум ва машъум қирғинлар қиролга маълум бўлгач, у қаттиқ саросимага тушди; Прага шаҳри бу воқеадан қирол билан биргаликда ҳайратда қолмади. Чунки жуда кўпчилик бундай қайғули қон тўкишлардан хурсанд бўлишди, айниқса Эски Прага шаҳрининг шаҳар маслаҳатчиларидан бештасидан ташқари ҳаммаси... бундай ўтакетган аҳмоқона ишдан қувониш-ди. Прага шаҳрининг Кичик томонининг маслаҳатчиларига кел-сак, худди шуларнинг беистисно ҳаммаси, шунингдек, шаҳарнинг кўпчилик аҳолиси ҳамма учта шаҳарнинг1 чеккасида истиқомат қилувчилар, қиролича ва қирол сарой хизматчиларининг катта қисми у лаънати одам ўлдиришда иштирокчи бўлишди, чунки улар қотилларга маслаҳат беришган ва ёрдам қилишган эди.
Шу сабабли, қотилликда иштирок этувчилар жазосиз қолиб, эркинликда сайр қилиб юришди, айни пайтда адолатли суд талаби билан ушбу машъум ишлари учун, улар ҳеч бир кечикти-рилмай айбларига яраша қаттиқ жазо олишлари керак эди. Охири Янги шаҳар аҳолиси таборийларнинг қўллаб-қувватлашига орқа қилиб, ўзбошимчалик билан янги маслаҳатчиларнинг шаҳар дунёини ёки Скабинларни2 сайладилар. Уларнинг тепасига бургомистр сифатида мирянлардан чиққан динсиз, исми Пётр, лақаби Гус деган кимсани қўйишди.
19. Таборийларнинг ҳарбий иши ҳақида.
Улар қўшиндаги аёллар ва болалар билан кенг майдонга жойлашардилар, чунки уларнинг кўп сонли аравалари бўлиб, улар ўзига хос истеҳком хизматини ўтарди. Улар жангга боришда араваларни икки қатор қилиб, унинг орасига пиёда қўшинларни саф торттириб қўйишарди; отлиқларни араванинг ташқарисига, ундан унча узоқда бўлмаган масофага жойлаштирардилар. Жанг бошланиш олдидан командирнинг сигнали берилиши билан душманнинг белгиланган қисмини
ғоят чаққонлик ва тезлик билан ўраб олишарди; ўраб олгандан сўнг аравалар яна бирлаштириларди, шундай қилиб, душман оғнр аҳволга тушиб, аравалар орасида сиқилиб, ўзининг бошқа отрядларидан ёрдам олиш имкониятига эга бўла олмай ёки пиёдаларнинг қиличи остида ёки аравалардаги эркак ва аёлларнинг найза ва ўқлари остида қирилиб кетардилар. Отлиқлар аравалар олдида агар душман уларга кучли ҳужум уюштирсалар секинлик билан ўзларининг аравалари орқасига чекиниб, мустаҳкамланган шаҳар деворлари тагидагидек ўзларини мудофаа қилардилар, шундай қилиб, улар кўп жангларда ғалаба қилиб, ютиб чиқардилар, қўшни халқлар эса урушни олиб боришнинг бундай усулини билмасдилар, Чехиянинг эса кенг ва текис майдонли ерлари ўзининг табиати билан юкли араваларни қатор қилиб қўйиш имкониятини берар эди. Аравалар занжир билан мустаҳкамланиб, улар ўртасидаги бўш жойлар тахталар билан тўсиларди. Шу асосда мустаҳкам лагерь пайдо бўларди.
Do'stlaringiz bilan baham: |