ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Томас Уолсингемнинг «Англия тарихи»дан



Download 409,52 Kb.
bet58/92
Sana16.03.2022
Hajmi409,52 Kb.
#497047
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   92
Bog'liq
o\'rta asrlar tarixi maruza

Томас Уолсингемнинг «Англия тарихи»дан
...Қирол ҳокимиятини тор-мор қилиш ҳақидаги уларнинг фикрларини Уолтер Тайлердан сўнг, уларнинг асосий бошлиғи бўлган Джон Строунинг қилмишларини
тан олиши ҳам исбот қилмоқда. У қўлга олингандан кейин Лондонда шаҳар мэри томонидан ўқилгап ҳукмни эшитди. Ҳукмни эшитиб бўлгандан сўнг унинг боши олиниши керак эди, шунинг учун Лондон мэри жиноятчига жамоа олдида шундай деб мурожаат қилди; «Джон, — дейди у, — мана сени шубҳасиз ўлим кутяпти, сен энди ҳеч қандай йўл билан қочиб қутулолмай- сан. Шунинг учун ўзингнинг ўлимннгни енгиллаштириш ва ўз жонингни сақлаб қолиш мақсадида бизга оддий халқ оммасининг ғалаёни учун ишлаб чиққан ўзларингизнинг режангизни ҳеч қандай ёлғонсиз гапириб бер». Қачонки, у бир қанча вақтгача иккиланиб, гапини кечиктириб турганда, мэр яна қўшимча қилди: «Джон, қатъий тушунки, агар сен менинг таклифимни қабул қилсанг, у сенинг жонинг учун жуда ўринли бўлади, бундан ташқари, мен сенинг ҳаётингга ёрдам бериб бир неча ўттиз йил хизмат қилишига буюраман». Бу ерда турган одамларнинг ҳам кўпчилиги ҳар бири шахсан ўзи учун сўз бердилар. Шундан кейин у тетикланиб, жуда яхши ваъдалар билан гап бошлади; «Энди, алдаш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, умуман ёлгон гапирмаслик керак; айниқса унинг учун менинг жоним даҳшатли қийноқларга солннишини мен билганимда, ҳақиқат учун мен икки баравар фойда олишимга ишонаман: биринчидан, менинг сўзим давлат фойдаси учун хизмат қилади ва иккинчидан, сиз менинг ўлимимдан кейин сизнинг ваъдаларингиз менга ёрдам қилади деб сўз бераяпсиз, шунинг учун гапга ҳеч қандай пардоз бермай гапираман. Биз Блекгизга келган ўша пайтда биз қиролни ўз ҳузуримизга чақиришга қарор қилдик, бизнинг режамиз шундай эдики ҳамма рицарларни, қуролбардорларни ва улар билан келган бошқа дворянларни тезликда ўлдириш; қиролнинг ўзини бўлса унга қироллик ҳурматини кўрсатган ҳолда, ўзимиз билан бир жойдан иккинчи жойга олиб юриш эди. Қиролни кўриб, уни бизнинг қўзғолонимизнинг ижодчиси сифатида билиб, ҳамма, айниқса одднй халқ чўчимасдан бизнинг одамларимизга қўшилар эди. Қачонки, биз ҳамма граф- ликлардан сон-саноқсиз оддий халқни тўплаганимиздан сўнг бизга қарши бирор иш қилган ёки қаршилик кўрсатган ҳамма хўжайинларни тўсатдан ўлдириш, асосан госпиталь — ерлар орденининг рицарларини йўқотиш билан шуғулланмоқчи эдик. Сўнгра бир қиролни ўлдириб ва ҳамма черков йирик ер эгалари – руҳонийларни;
епископ, монах, каноникларни, улардан ташқарн настоятёль — черковнинг бош руҳонийси кабиларнинг ҳаммаснни ер юзидан супириб ташламоқчн эдик. Фақат қашшоқлар тирнк қолиб мамлакатнинг ҳамма яширин сирларини бажарншда етарлнк сонга эга эдилар. Қачонкн, биздан муҳимроқ, кучлироқ ва билимлироқ ҳеч ким тирпк қолмагач, бнз ўз истагимиз билан қонунлар тузиб, унга бўйсунгап ҳолда давлатни бошқармоқчи эдик. Биз у ҳолда қпролни ҳам сайлардик, Кент қироли қилиб Уолтер Тайлерни қўярдик, бошқа графликда ҳам ҳар бирпга алоҳида қирол сайларднк. Бизнинг бу режамизнинг бажарилишига архиепископ қаршилик кўрсатгани учун биз уидан қаттнқ нафратландик ва тезроқ уни ўлдиришга ҳаракат қилдик. Қачонки, ўша куни кечқурун Уолтер Тайлер ўлдирнлгач, биз Лондоннинг оддий халқи шаҳарни тўрт томондан ёндирнб олинган қимматбаҳо буюмларни ўртада тақсим қиладилар деб ўйладик», Сўнгра у қўшимча қилиб: «Мана бизнинг лланимизга нималар кирарди, майли, менинг ҳаётимнинг тугашида худо менга ёрдам беради», деди.
У ўз ишларнга иқрор бўлгач, унинг боши танасидан жудо қилиниб, Лондон кўпригига, унинг дўсти Уолтер Тайлернинг боши ёнпга қўйилди. Уларнинг қиролликни емирмоқчи бўлган фикрларини биз шундан билдик. Агар бу биттанинг иқрор бўлишп етарли далил деб ҳисоб қилинмаса, ушланганларнинг кўпчилиги ўлимни кўз олдиларида кўргандан кейин худди шундай ёки шунга ўхшаш формада иқрор бўлдилар.



Download 409,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish