Парламент ҳақида1
Қўлланмада келтирилган ҳужжатларда батафсил равишда парламентнинг ташкил этилиши, унинг ижтимоий таркиби ҳақида (а, б ҳужжатларда), граф ва шаҳар вакилларининг парламентга сайланиши ҳақида (в, г ҳужжатларда) гапирилади.
а) Графларнинг парламентга таклиф этилиши (1295 й.) Корнуолл графи, ўзимизнинг содиқ ва севимли қариндошимиз Эдмундга қиролдлн салом... Биз, қироллигимиздаги сизлар — магнатлар билан кенгашиб, фикр олишни истаб, сизнинг бизга бўлган содиқлигингиз ва муҳаббатингиз номидан буюрамизки, қишки муқаддас Мартин байрамидан кейинги биринчи якшан-бада Уэстминестерда шахсан ўзингиз, магнатларингиз ва қирол-лигимизнинг бошқа аҳолиси биз билан бирга бошланаётган бу хавф-хатарнинг олдини олиш ва уни тамомила бартараф қилиш масаласини муҳокама қилишда қатнашишингиз лозим.
Қирол томонидан Кснтерберида 1 октябрь куни тасдиқланган.
б) Графлик ва шаҳарлик вакилларнинг парламентга чақирилиши (1299 й.) Нортгамитоншир шерифига, қиролдан. Бизнинг қироллигимиздаги граф, барон ва бош- қа магнатлар, шу кунда қиролликка қарши бошланаётган хавф-хатарга қарши чоралар кўриш ва қироллигимизга ғамхўрлик қилиш нуқтаи назаридан сиз билан кенгашиш ва фикрлашишни истаб, уларга буйруқ берамизки, қинши муқаддас Мартин байрамидан кейинги бирннчи якшанбада Уэстминестерга келишлари лозимки, бунда яқинлашиб келаётган хавф-хатарнинг олдини олишни кўриб чиқиш, уни муҳокама қилиш ва бажариш ҳақида қарор қабул қилиш лозим. Биз сенга шуни ол-
диндан маълум қиламизки, сен юқорида кўрсатилган кунда кўрсатилган жойга, юқорида номланган графликдан иккита рицарь, шу графликдаги ҳар бир шаҳардан иккитадан киши, ҳар бир қалъадан иккита шаҳарлик юборишинг зарурки, қайсики, бу кишилар кўпроқ ишбилармон, қобилиятли ва машҳур кишилар бўлишсин. Токи юқоридаги номланган рицарлар ўзлари учун ва графлик учун тўлиқ етарли жавоб бера олсинлар, юқорида айтилган гражданлар ва шаҳарликлар ўзлари учун ва шаҳар ҳамда қалъалар учун жавоб бера олсинлар...
в) Парламентга графликда ўтказилган рицарлар сайлови ҳақида Девоншир графлигидаги шерифнинг ахбороти (1290 й.). Рицарлар Роберт де Водстон ва Андрей Треллор графликнинг ҳамма жамоаси томонидан сайланганлар ва бу буйруқнинг1 мазмунига биноан уларга кенг ваколат ҳуқуқлари берилган ва Джилер Бикерб, Аллан, Дедесскомб билан бирга буйруқда кўрсатилган кунда2 (парламентга) етиб келишлари ҳақида улар учун кафил бўлишди.
г) Парламентга графликда ўтказилган шаҳарликлар сайлови ҳақида Оксфордшир ва Беркшир шерифининг ахбороти (1295 й.). Оксфорд графлигида, Оксфорд шаҳридан ташқари, шаҳарлар ҳам, бурглар3 ҳам йўқ. Мен олган буйруқни, қиролнинг буйруғини4 бажариш ҳуқуқига эга бўлган бу шаҳарнинг бэйлифларига топширдим, улар менга маълум қилишдики, Оксфорд шаҳри жамоаларининг5 розилиги билан қиролнинг буйруғига биноан иккита шаҳарлик... сайланган.
д) Аҳолининг турли табақалари томонидан парла- ментнинг йиғилишида қирол ва унинг дунёи номига топширилган петициялар (1305 й.).
Ньюкасл шаҳридаги ёрдам сўраган камбағал аҳоли-
нинг шикояти... Гарчи ҳозирги қиролнинг ўтмишдошлари ўзларининг хартиялари билан, қайсики ҳозирги қирол ҳам уни тасдиқлади, ушбу шаҳарнинг ҳамма аҳолисига турли эркинлик-лар ато қилдирди, яъни улар Англиянинг турли шаҳарларида ҳар хил товарларни эркин ҳолда сотишсин ва сотиб олишсин, ушбу шаҳарнинг бадавлат шаҳарликлари бўлса камбағал шаҳарликлар-га бу ва бошқа эркинликлардан фойдаланишга тўсиқлик қилмоқдалар.
Улар яна, мэр ва бэйлифлардан, кўрсатилган шаҳар жамоасидан турли баҳоналар билан йиғиб олган пуллар ҳақида ҳисобот беришни талаб қилишади.
Жавоб хазиначи ва хазинахона бароналарига маҳкаманинг алоҳида буйруғи билан топширилсин, чора кўриш учун икки томонни ҳам ўз ҳузурига чақирсин, камбағал шаҳарликлар битта вакил юборишсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |