ХLV титул. Кўчиб келувчилар ҳақида
1-§. Агар кимки бошқа виллага кўчиб келишни истаса ва виллада яшовчиларнинг биттаси ёки бир нечтаси уни қабул қилишни хоҳласа-ю, лекин унинг келиб жойлашишига бир киши бўлсада қарши бўлса, у бу жойга кўчиб келиш ҳуқуқига эга бўлолмайди.
2-§. Агар бир ёки икки шахснинг қаршилигига қарамай, у шу виллага келиб жойлашса, унда унга қатъий норозилик билдириш керак; ва агар у шунда ҳам бу жойдан кетишни истамаса, ўша норозилик билдирган шахс, гувоҳлар иштирокида унга шундай руҳдаги талаб билан мурожаат қилиши керак: «Мен сенга айтяпман, сен бу яқин кечаларда Салилар қонунига мувофиқ, бу ерда қолишинг мумкин, лекин сенга шуни ҳам маълум қиламанки, сен 10 кеча-кундуз ичида бу вилладан кетишинг керак», Шундан кейин, 10 кеча-кундуз тугагач, у яна унинг олдига келсин ва иккинчи марта келгуси 10 кеча-кундуз мобайнида кетишини эълон қилсин. Агар у шунда ҳам кетишни истамаса, шу билан 30 суткага тўлиши учун, унинг муддатига учинчи марта 10 кеча-кундуз қўшилади. Агар шунда ҳам кетишни хоҳламаса, унда майли, ҳар бир муддатни эълон қилганда, ишти-
роқ этган гувоҳлари олдида бўлгани ҳолда, уни судга чақиртирсин. Агар ўша шахс шунда ҳам у ердан кетишни истамаса, шу билан бирга уни қандай бўлмасин қонуний қаршилик тутиб қолмаса ва агар унга қонун бўйича ҳамма юқорида айтилганлар эълон қилинган бўлса, унда норозилик билдирган шахс ўзининг аҳволига қараб, графни кафилликка олиб ва ундан шу жойга бориб уни ҳайдаб чиқаришни талаб қилиши лозим. Қонунга қулоқ солмаганлиги учун у (ўзининг) у ердаги меҳнати- нинг натижаларини йўқотади ва бундан ташқари 30 солид тўлашга ҳукм қилинади.
3-§. Агар кўчиб келувчига 12 ой мобайнида ҳеч қан- дай қаршилик кўрсатилмаса, у бошқа қўшнилари сингари бу жойда дахлсизлик билан яшаб қолади.
LII титул. Қарз ҳақида
1-§. Агар кимки бировга ўзининг бирор нарсасини қарзга берса, ва олган одам қайтариб беришни истамаса, у тубандагича уни судга чақиртириши лозим. У ўзининг гувоҳлари билан қарз олганнинг уйига келсин ва қуйидагича арз қилсин: «Сен, мен берган... менинг нарсаларимни қайтариб беришни истамадинг, Салилар қонунига мувофиқ сен у нарсаларни бу кеча ушлаб туришинг мумкин». Сўнгра қайтариб бериши учун унга муддат белгилансин. Агар шунда ҳам у қайтариб беришни истамаса, унга яна 7 кунга муҳлат бериш керак. 7 сутка тугагач, юқоридагидек, майли у яна салилар қонунига биноан нарсаларни яқин кечаларда ушлаб туриши мумкин деб айтсин. Агар, яна 7 сутка муҳлат тугагач ҳам нарсаларни қайтариб беришни истамаса, майли аввалгидек гувоҳлари билан уникига келиб, ундан нарсаларини қайтаришни сўрасин. Агар унда ҳам тўлашни истамаса, майли унга алоҳида муҳлат белгилансин. Агар унга уч марта алоҳида муҳлат белгиласа ҳар гал қарзига 3 солиддан қўшилиб боради. Агар шунда ҳам у қайтариб беришни хоҳламаса қарз устига тўлашга мажбурият бермаслик лозим ва уч марта ёдига тушириш натижасида ошган 9 солидни қўшиб, қарздор 15 солид тўлашга ҳукм этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |