ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги



Download 409,52 Kb.
bet51/92
Sana16.03.2022
Hajmi409,52 Kb.
#497047
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   92
Bog'liq
o\'rta asrlar tarixi maruza

Манбалар
Ҳужжатлар
1. Иоанн Ерсизга тегишли хроникадан парчалар
а) Роджер Говден «хроникасидан»1

Қирол 1201 йилда пасхадан кейин дарҳол инглиз граф ва баронларига от ва қурол-яроғлари билан Портсмутга етиб келиб, унинг билан денгизнинг нариги томонига ўтишлариии буюрди. Бу пайтда инглиз графлари Лестерда кенгаш қилиб бир овоздан агар қирол уларнинг илгариги ҳуқуқларини қайтадан тикламаса у би-


лан ҳеч қаеққа юриш қилмасликларини маълум қилдилар. Қирол эса бунга жавобан улардан қасрларни талаб қилди.
...Пятидесятница ҳафталигида инглиз баронлари қирол билан денгизнинг нариги томонига юриш қилиш учун Портсмутга тўпланганларида қирол уларнинг хизматда сарф қилиш учун олиб келган пулларини олиб, уйларига қайтиб кетишга рухсат берди.
б) «Матвей Парижский «хроникаси» дан2:
1203 йил муқаддас Николай кунида (қирол) Портсмутга келди. Графлар ва баронлар денгиз орқасидаги ерларда душманлар ўртасида уни ёлғиз қолдирганликлари туфайли у ўз ерларидан ва қасрларидан маҳрум бўлганлигини баҳона қилиб, уларнинг ўрнидан қўзғатиб бўладиган мулкларидан ва уй ашёларидан еттидан бир қисмини тортиб олди.
1214 йилда Тускулан епископи Николай ва апостол тахтининг легати1 муқаддас Павел черковида Петр ва Павел апостоллар куннда интердикта2нинг бекор қилинишини тантанали равишда эълон қилдилар.
Денгиз орқасида ўз ишларини тугатган Англия қироли Иоанн ноябрнинг ўн тўртинчи кунида Англияга қайтиб келди. Уша вақтда инглиз граф ва баронлари муқаддас Эдмунд черковида художўйлик ниқоби остида тўпландилар. Улар узоқ ва яширин кенгаш олиб бораётган пайтда улар орасида қирол Генрих I нинг ёрлиғи тарқалди. Бу ёрлиқни мазкур баронлар Лондон шаҳрида Кентербсрий архиепископи Стефандан олган эди.чар. Муқаддас Эдмунд черковида тўпланганларнинг ҳаммасн агар қирол уларга айтилган қонун ва эркинликларни бермаса унга қарши уруш бошлаймиз деб черков меҳроби олдида қасам ичдилар. Улар яна шуни таъкидладиларки қирол уларнинг барча талабларига жавоб бериб уни ўз муҳри босилган ёрлнқ билан қонунлаштирмас экан, улар қиролга содиқ бўлишдан бош тортишларини билдр.рдилар. Натижада улар Исо туғилган кун байрамидан (рождество) кейин қирол ҳузурига боришга ва ундан юқоридаги эркинликларни талаб қи-
лишга қарор қилдилар. Шунингдек от ва қурол-аслаҳаларни шай қилиб туришга, агар қирол берган ўз ваъдаларидан қайтса, икки юзламачилик қилса, унинг қасрларини эгаллаб, ўзларининг та-лабларини бажаришга мажбур қилиш ҳақида қарор қабул қилдилар.
Қимматбаҳо ялтироқ кийимларни кийган, юқорида номланган магнатлар 1215 йилда қирол ҳузурига келиб, ундан қирол Эдуард қонунлари ва эркинликларини қирол Генрих I хартиясида ёзилган Англия қироллиги ва черкови учун берилган эркинликлар билан бир қаторда тасдиқлашни талаб қилдилар. Қирол эса уларнинг талабини охиригача эшитиб, пасха байрамининг охиригача битим тузишни улардан илтимос қилди. Шунинг билан бир пайтда ўзини ҳимоя қилиш мақсадида бутун Англия бўнлаб қиролга содиқлик қасами ичишга ва вассалликни - тиклаш ҳақида кўрсатма берди. Узини яна ҳам бехатарроқ қилиш учун саодатли Мария кунида1 крест қабул қнлди2. Пасха ҳафтасида магнатлар Стемфорд ёнида тўпландилар. Уларнинг қўл остида қуролланган пиёда қўшинлардан ташқари 2000 рицарь бор эди. Уларнинг бош маслаҳатчиси Кентербери архиепископи Стефан эди. Пасхадан кейинги биринчи жумада юқоридаги магнатлар Брэклида учрашдилар. Қирол магнатлар ундан қанақа қонунлар ва эркинликлар талаб қилаётганини билиш учун улар олдига Кентербери архиепископини ва Вильгельм Маршаллни юборди. Улар қадимги қиролликнинг қонун ва одатларини акс эттирган ёрлиқни элчиларга топшир-дилар. Архиепископ ва унинг ҳамроҳлари қирол олдига қайтиб келгач, ҳозир бўлганлар ҳузурида ёрлиқни бобма-боб ўқиб эшиттирдилар. Лекин архиепископ ва Вильгельм Маршалл қиролни бунга рози қилолмадилар, аксинча, қиролнинг буйруғига биноан баронлар олдига қайтиб бордилар. Магнатлар Роберт Фиц Уолтерни ҳарбий кучларга бошлиқ қилиб қўйдилар ва жанговар тартибда Нортгемптонга қараб юрдилар. Аммо ҳеч нарса қилмасдан Бедфорд қасри ёнига қараб кетдилар. У ерда улар олдига Лондон шаҳридан элчилар келиб, агар магнатлар шаҳарга осонгина киришни истасалар, шошилинч равишда шаҳарга қараб юришни яширин ҳолда билдирдилар. 9 июнда магнатлар шовқин-суронсиз Лондонга кириб келдилар. Шаҳар аҳоли-
сининг срдами туфайли елғондакам бўлса ҳам ҳали қирол томонда турган графларга, баронларга ва рицарларга хат жўнатдилар. Буларнинг кўпчилиги бу хатни олиши биланоқ қиролни тарк қилиб баронларга қўшилднлар. Қиролнинг Стэнсом ва Виндзор3 ўртасидаги яйловда музокара юритиш учун келадиган кунини 15 июнга тайинладилар. Ва ниҳоят, Қирол Иоанн ўз кучлари баронлар кучларидан кучсиз эканлигини тушуниб, уларга қонунлар ва эркинликлар беришга мажбур бўлди.



Download 409,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish