Ўқув машғулотлари мавзулари ва соатлар тақсимоти


МАВЗУЛАРГА ДОИР УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР



Download 127 Kb.
bet6/9
Sana28.02.2023
Hajmi127 Kb.
#915185
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Xorazmmamunakademiyasivauningdunyoilmfanitaraqiyotidagao`rni

МАВЗУЛАРГА ДОИР УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР.


1- мавзу: Хоразм воҳасида қадимий цивилизация, илк давлатчилик асослари ва маданий тараққиёт.

Мавзуни ёритишда биринчи галда эътибор қаратилиши лозим бўлган омил бу қадимги Хоразм ҳудудида жамият маданий тараққиётининг илк кўринишларидир. Аввало, халқ маданий турмушининг моддий асослари, хусусан, моддий ишлаб чикариш фаолияти устида тўхталиб, ўтроқлашган деҳқончилик маданияти, ривожланиш заминлари очиб берилиши мақсадга мувофиқ. Бу ўринда албатта Хоразм воҳасининг табиий географик муҳити, ўтроқ деҳқончилик учун имкониятлар яратгани суғориш иншоотларининг барпо этилишига асос бўлганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.


Бундай имкониятлар аввало аҳолининг ўтроклашуви асосида бир манзилда тўпланиши, иккинчидан, йирик аҳоли истикомат килиш манзиллари – кишлок ва шахарлар бунёд бўлишига олиб келди. Абу Райҳон Беруний «Қадимги халклардан колган ёдгорликлар» асарида Хоразмга ахоли миллоддан аввалги 1292 йилда кела бошлаган, деб кўрсатади. Шу аснода илмий – тарихий далиллар асосида кадимги Хоразм воҳасида шаҳарсозлик ва кадимги шаҳарлар ҳакида талабаларда тасаввур ҳосил қилишга эришилади.
Талабалар билимини мустаҳкамлаш Хоразм воҳасида археологик қазишмалар натижаси ўларок топилган ёдгорликлар, далилу – ашёлар ҳақида аниқ тушунчалар бериш билан амалга оширилади. Жумладан, қадимги Хоразм маданияти ҳақида гапирганда, албатта Қалъали Қир даври (эр. олд. VI – IV аср) ва Қўйқирилган қалъа (эр. олд. IIIаср) нодир ёдгорликлари, Тупрок қалъа (II – IV асрлар) топилмалари ўша давр маданияти ривожининг исботи эканлигини тушунтирмок керак. Археологик топилмалар мисолида қадимги Хоразм воҳасида амалий, тасвирий ва меъморчилик санъати ривожланганлиги баён қилинади. Хусусан, Тупроққалъа (II – IV асрлар) топилмаларида кулолчилик буюмлари, сопол идишларга чизилган турли суратлар, геометрик шаклларда акс этган нақшлар, деҳқончилик ва боғдорчиликка оид тасвирлар ва ҳайкалтарошлик ишлари юксак маданият белгиси эканлигидан далолат беради.
Қадимги Хоразм маънавий маданияти тўғрисида тўхталиб, халқнинг диний эътиқоди, маросим ва урф – одатлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилишга эътибор қаратмоқ лозим. Сўзсиз, бу ўринда асосий манба – зардўштийлик дини ва унинг муқаддас ёзувлари тўплами “Авесто” га эътиборни қаратмоқ керак. Мавзунинг тарбиявий самарасига эришмоқ мақсадида зардўштийлик динининг иймон устунлари ҳисобланган: фикрлар софлиги (эзгу фикр); сўз собитлиги (эзгу сўз); амалларнинг инсонийлиги (эзгу амал) тамойилларининг мазмунидан келиб чиқиб “Авесто”нинг бош ғояси очиб берилмоғи лозим.

Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish