Ўқув қўлланма


Нурашнинг табиатдаги роли ва географик тарқалиш



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/44
Sana06.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#744886
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44
Bog'liq
4. Ўқув қўлланма

 
Нурашнинг табиатдаги роли ва географик тарқалиш 
ҳусусиятлари. 
Ер юзасининг барча худудларида ҳам нураш жараёни юз бериб, унинг 
учала туридан бири устуворлик қилади. Демак, нураш гарчанд барча 
худудлар бўйлаб юз берсада бу жараённинг ривожланиши бир хил тарзда 
кечмайди. Чунки нураш омиллари бўлган ҳарорат, ҳарорат амлитудаси, сув 


21 
миқдори турли жойларда турличадир. Натижада нураш туфайли кичик 
бўлакларга ажралган тоғ жинсларига айланган қоплам (нураш пўсти) ҳам 
турли жойда турича бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич иқлим шароити, нураш 
омилларининг фа олият даражасига кўра бир неча см дан (ҳарорат паст 
нуқталарда) 100 м гача (ҳарорат ва нам етарли бўлган минтақаларда) етади. 
Ҳар қандай шароитда ҳам нураш пўстининг қуйи чегараси сизот сувининг 
юқори сатхига қадар давом этади. Демак, кўрсатилган қатлам бўйича 
уваланган тоғ жисмларининг физик, химик ҳолати фаоллашади ва бу 
жинслар гравитацион куч, шамол, сув, муз таъсирида бир жойдан иккинчи 
жойга кўча бошлайди. Натижада юз берган харакат туфайли уваланган 
жинслар янада майда заррачаларга бўлакланада ва тупроқ қопламининг 
шаклланиши учун зарурий шароит вужудга келади. Маълумки, ҳар қандай 
тупроқ 4 органик қисмдан ва ғовак минерал массадан иборат бўлиб. Нураш 
махсулотлари билан биологик факторларнинг ўзаро таъсири натижасида 
ҳосил бўлади. 
Нураш пўстининг шаклланиш даражаси албатта унинг тури билан ҳам 
узвий боғлиқ ҳолда кечади. Чўл зонаси бўйлаб бир неча кундуз мобайнида 
ҳаво ҳарорати кескин ўзгарганлиги учун физик нураш хукумронлик қилиб, 
нам кам бўлганлиги учун химик нураш кам кузатилади. Тупроқ қопламидаги 
нам пастдан юқорига томон кўтарилиб чиқади ва нураш пўстида туз 
заррачалри тўпланиб, тупроқ қопламининг шўрланишига сабаб бўлади. 
Нам ва ҳарорат етарли бўлган тоғли ҳудудларда физик нураш билан 
биргаликда химик нураш ҳамда биологик нураш ҳам авж олиб ривожланди. 
Шу боисдан бу ерда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни кечади. Юза қатлам бир 
неча ўнлаб метргача нурайди. Хатто йирик тектоник ёриқлар ўтган худудлар 
бўйлаб (зона послабнения) нураш жараёни юзлаб метр қалинликда кечади. 
Аммо қияликнинг юқорилиги, шамол, сув, қор кўчкилари, музликларнинг 
харакати туфайли нуроқ жинсларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши 
кўплаб кузатилади. Натижада нуроқ жинслар бир жойда тупроқ тўпланса, 
иккинчи жойда юпқалашади. Уларнинг ушбу ҳолатига мутаносиб равишда 


22 
тупроқ қопламининг ривожланиши ҳам турлича кечади. Ҳатто қояли 
жинслар очилиб қолган ҳудудлар бўйлаб тупроқ қопламини учратмаймиз.
Баланд тоғ минтақалари бўйлаб ҳарорат бир мунча паст, айниқса хатто 
ёз фаслида ҳам сув музлаши мумкин. Шу боисдан тоғ жиснларининг 
ёриқларида тўпланган сув ҳам музлаб ва кундузлари ҳароратнинг 
кўтарилиши туфайли яна эрийди. Ҳаво ҳароратининг бу тариқа кескин 
кўтарилиш ва совуши натижасида тоғ жинсларининг ҳажми ҳам ўзгаради, 
чатнаш даражаси кучаяди. Натижада физик нураш фаоллашади. Аммо нураш 
жараёни йил бўйи бир хил тарзда эмас, фасллар бўйлаб танлаб ривожланади. 
Яъни баҳорнинг охири, ёз ва кузнинг дастлабки дамларида фаолроқ, қолган 
пайтлари эса, сустроқ кечади. Шу боисдан баланд тоғ минтақасида тупроқ 
ҳосил бўлиш жараёни бир мунча секин ривожланади.
Қайси бир баландлик минтақасида бўлмасин, тоғ жиснлари нураган 
жойда ўрнашиб қолиши натижасида ҳосил бўлган ётқизиқларни Е.В.Шанцер 
(1966) элювий дея атаган. Шу боисдан элювий ётқизиқларнинг она жинслар 
билан узвий бирлиги, таркибий тузилишига нисбатан ўхшашлиги, ушбу 
ётқизиқлар учун жуда хос хусусиятдир. Элювийларнинг яна бир хос 
хусусияти уларнинг таркибида ўзга таркибли ётқизиқларнинг аралаш тарзда 
учраши, сув таъсирида силлиқланиши, сараланиши ёки қатлам-қатлам ҳолда 
бўлиши кузатилмайди. Баланд тоғ минтақалари бўйлаб мавжуд бўлган 
криотен зоналарда манфий ҳарорат туфайли юзага келган элювийлар 
кузатилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам элювийлар таркибини катта кичик 
ўлчамдаги харсанглар, бурчаклари қиррадор чақиқ жинслар, ўлчами 1-10 мм 
дан ошмайдиган тоғ жинси бўлаклари ташкил этади. 
Элювийлар тупроқ қопламининг шаклланишида муҳим рол ўйнайди. 
Бундай тупроқлар генетик келиб чиқишига кўра автоморф ва гидроморф 
гуруҳларга ажратилади.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish