ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

1
Конституционное право зарубежных стран (конспект лекций). – М.: Приор, 2001. – 340 с.


130
ишига садоқатнинг камайишини англатмайди. Бетарафлик шунингдек давлат олдига қўйилган мақсадларга 
эришишга интилишдаги тиришқоқлик камайишига ҳам олиб келмайди. Жамият фаровонлиги йўлидаги ўз 
ишида давлат хизмати адолатли ва беғараз ҳаракат қилиши лозим, бироқ бетарафлик ҳукумат сиёсатини 
ўтказиш ишига умуман алоқадор эмас; ҳукумат томонидан юритилаётган сиёсат қатъий, самарали ва пухта 
ижро этилиши лозим. Давлат хизмати мамлакатнинг миллий манфаатлари нимадан иборат эканини аниқ 
тасаввур қилиши лозим.
Давлат хизматида мустақилликка эришилгандан бор-йўғи олти йил кейин 1971 йилнинг мартида ташкил 
этилган Давлат хизмати ходимларини тайёрлаш институтидан бошланган кадрлар тайёрлаш анъанаси 
мавжуд. Давлат хизмати коллежи 1993 йилда юқори мансабдор шахсларни тайёрлаш мақсадида очилган 
эди. Ҳозирги вақтда ҳар бир амалдор йилига 100 соатлик тайёргарликдан ўтиши лозим.
Икки ўқув институти қайта номланди: ДХИ Давлат бошқаруви ва менежменти институтига айлантирилди, 
айни вақтда Сиёсатни ривожлантириш институти ўрнига ДХК вужудга келди. Давлат бошқаруви ва 
менежменти институти қуйидаги курсларга эга: давлат хизматида яқинда иш бошлаган амалдорларни 
дастлабки тайёрлаш; касбий кўникмаларни эгаллаш учун асосий ва кенгайтирилган курс, бундан ташқари 
бойитилган тайёргарлик ва малака ошириш курслари ҳам мавжуд.
Давлат хизматининг маслаҳат гуруҳи ижтимоий секторда ижтимоий ташкилотларга ўзгаришларни 
амалга оширишда ва давлат хизматини такомиллаштиришда кўмаклашади. Давлат хизмати комиссияси, 
ходимларни бошқариш гуруҳи, сиёсатни ривожлантириш институти, давлат хизматининг маслаҳат гуруҳи ва 
ДБМИ барчаси биргаликда амалдорлар учун зарур бўлган доимий таълим ва тайёргарликни таъминлайди 
ҳамда амалдорларни беш асосий кўникмага: хизмат кўрсатишнинг юксак сифатини таъминлаш салоҳиятига; 
ўзгаришларни бошқариш салоҳиятига; кишилар билан ишлаш кўникмаларига; амалиётлар ва захираларни 
бошқаришга, ўзини-ўзи бошқариш салоҳиятига ўргатишга интилади.
Давлат хизмати ҳар бир амалдорни йилига камида 100 соат ўқитиш мақсадини қўйган. Хориждаги 
давлат институтлари ва хизматлари билан алоқалар йўлга қўйилган, бу бутун жаҳондаги давлат хизматлари 
иш тажрибасидан фойдаланишга, ўқитиш ва тайёргарликка тегишли маълумотларни олишга имкон беради. 
Давлат хизмати бўлими ходимларни бошқариш соҳасидаги сиёсатни шакллантиришда ва қайта кўриб 
чиқишда марказий ролни ўйнайди ҳамда у ёки бу лавозимга қўйиш, шунингдек давлат амалдорларини 
ўқитиш ва ишини баҳолаш тизими тўғрисида қарор қабул қилади.
Сингапур – вазирлар ва амалдорларга маош белгилашда бозор усулларидан фойдаланадиган кам 
сонли мамлакатлардан биридир. Шунинг учун маошлар ҳажми анча катта. Вазирлар ва ҳукумат катта 
амалдорлари ишининг стандартлари белгиланган. Моҳиятига кўра улар қуйидагиларга: давлат хизматига 
ва бошқарувнинг барча босқичларига ишлаш учун истеъдодли кишиларни жалб қилиш ҳамда уларни қайта 
тайёрлаш; нопоклик ва порахўрликни рағбатлантирувчи омиллар сонини камайтириш; уй-жой, машина 
билан таъминлаш, улуш ва пора олиш сингари пинҳона имтиёзлар мавжуд бўлмаган ошкоралик сиёсатини 
юритишга олиб боради.
Замонавий Сингапур давлат хизматининг асосий хусусиятлари қуйидагилардир:
u
гуруҳга мураккаб муаммоларни ҳал қилишда тизимли таҳлил бўйича мутахассисларни жалб 
қилиш;
u
янгиликларни ўзлаштириш ва маҳсулдорликни оширишга доимий интилиш.
Вазирликларга бюджет макро ўсиш омилига – ЯИМ ўсишидан келиб чиққан ҳолда давлат сектори 
харажатларини назорат қилишга имкон берувчи формулага мувофиқ белгиланади. Бу вазирларга 
харажатларни назорат қилиш ва маҳсулдорликни ошириш заруратини эслатиб туради.
Ҳар бир вазирликда хизмат кўрсатиш масалаларини назорат қилувчи бўлим мавжуд. Хизмат 
кўрсатишнинг умумий сифати вазир раҳбарлиги остидаги Сиёсий тафтиш кенгаши томонидан назорат 
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА


131
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
u
пайсалга солишни бартараф этиш мақсадида фуқаролар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатлар 
тартиботларини такомиллаштириш;
u
юқори турувчи амалдорлар томонидан қуйи турувчи амалдорлар назорат қилиниши ошкоралигини 
таъминлаш;
u
барқарор порахўрлик алоқалари шаклланишидан қочиш мақсадида амалдорлар ротациясини жорий 
қилиш; 
u
ногоҳоний текширувларни ўтказиш;
u
порахўрлик мақсадларида қўлланиши мумкин бўлган муҳим ахборот чиқиб кетишиниши олдини 
олиш учун махфийлик режимини таъминлаш;
u
порахўрликка қарши чора-тадбирлар мажмуини ҳар 3–5 йилда қайта кўриб чиқиш.
қилинади. Хизмат кўрсатишни яхшилаш бўлими бюрократик сансалорлик ва кераксиз қоидаларни 
камайтириш билан ҳам шуғулланади.
Олий даражадаги амалдорларни давлат назорати остида турган компаниялар бошқарувида ишлаш учун 
тайинлаш амалиёти. Бу амалиёт уларга хусусий сектор муаммолари ва эҳтиёжларига “шўнғишга” имкон 
беради. Шу тарзда амалдорлар фойдали тажрибани қўлга киритади. Бу иш учун улар ўта кичик мукофот 
олади. Манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини олдини оладиган ҳамда амалдорларнинг энг аввало 
давлатга содиқлигини таъминлайдиган қоидалар мавжуд. Вазирларга оммавий компаниялар директори 
лавозимини эгаллашга, қандайдир жамоатчилик ишида фаол иштирок этишга, тижорат корхоналари билан 
қандайдир муносабатга (расман ёки маслаҳатчи сифатида) киришга ёки бош вазир рухсатисиз улардан 
қандайдир мукофотлар олишга йўл қўйилмайди.

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish