ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
1
Центральный аппарат государственного управления Великобритании – М.: 1977. С.103–104
2
Ефремов Л. Об опыте организации Британской гражданской службы // Советская юстиция. 1991. № 19. С. 12.


113
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Хизмат бўйича кўтарилиш ва вазирликдан вазирликка, гуруҳдан гуруҳга ўтиш анча мушкул.
Фуқаролик хизматчилари давлат томонидан кафолатланадиган қатор имтиёзларга эга. Энг аввало, 
хизматчининг умрбод бандлиги кафолатланади, меҳнат интизоми ўта қўпол бузилган ҳолатдагина аввалроқ 
ишдан бўшатиш юз бериши мумкин. Бундан ташқари хизматчилар нафақа жамғармасига бадаллар 
тўлашдан озод қилинган, иш ҳақининг учдан бири ҳажмидаги нафақага эга бўлиш ҳуқуқи 10 йил ишлагандан 
сўнг ва истеъфога чиқишнинг энг кам ёшида амал қилади.
Хизматчилар албатта давлат томонидан суғурта қилинади ва қарилик нафақасига (одатда 60 ёшдан 
бошлаб) ҳамда ногиронлик нафақасига чиқиш ҳуқуқига эга. Шу аснода улар нафақа жамғармасига бадал 
тўлашга мажбур эмас. Иш ҳақининг учдан бири ҳажмидаги нафақага эга бўлиш ҳуқуқи 10 йил ишлагандан 
сўнг ва истеъфога чиқишнинг энг кам ёшида амал қилади.
Хизматчи маъмурият хоҳишига кўра муддатдан олдин бўшатилиши мумкин ва унинг қарори устидан 
Фуқаролик хизмати аппеляция кенгашига, сўнгра судга арз қилиниши мумкин.
Аммо фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларида айрим чекланишлар ҳам мумкин. Олий мансабдор 
шахсларга умуммиллий даражада сиёсат билан шуғулланиш тақиқланган. Маҳаллий сиёсий фаолиятда 
иштирок этиш учун тегишли муассаса раҳбариятининг барча ҳолатларда ҳам берилавермайдиган рухсати 
ва улар намоён этадиган муассасаларга содиқликнинг мажбурий шарти зарурдир. Молиявий амалиётларда 
иштирок этиш ва хусусий ҳамда хизмат мажбуриятлари тўқнашишларига олиб келадиган акциялар ва ер 
участкалари билан боғлиқ амалиётларда ҳам чекланишлар мавжуд. Истеъфога чиққандан сўнг ҳам сиёсий 
фаолият учун махсус рухсат керак бўлади.
1
40-йилларнинг охирига келиб фуқаролик хизматчиларининг касаба уюшмаларида иштирок этишига 
бўлган тақиқ олиб ташланди, сўнгги йилларда эса касаба уюшмалари иш ташлашлар ўтказиш ҳуқуқига 
ҳам эга бўлдилар.
80-йиллардан бошлаб Тетчер-Мейджор ҳукуматлари ўтказган ислоҳотлар натижасида Буюк Британия 
фуқаролик хизматида қатор ўзгаришлар юз берди.
Аста-секин давлат хизматчиларининг сонини қисқартириш амалга оширилди. Ҳукумат тепасига М.Тетчер 
келган вақтда (1979 й.) Буюк Британияда 732 000 фуқаролик хизматчилари фаолият олиб борган бўлса, у 
истеъфога кетган йили (1990 й.) 565 000 та, 1995 йилда эса бор йўғи 554 000 фуқаролик хизматчиси қолди. 
Бу рақам келгусида ҳам камайиб бормоқда.
2
Давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар 1988 йил февралда эълон қилинган 
“Ҳукуматдаги бошқарувни яхшилаш: навбатдаги қадамлар” деб номланган дастурда таклиф этилган 
эди; унда ўзгаришларнинг бош мақсади бошқарувнинг буткул янги усулини ўрнатишдан иборат бўлиши 
лозимлиги борасида сўз юритилган эди. Фуқаролик хизматининг марказий тармоғи ҳукумат томонидан 
ишлаб чиқилган дастурлар ва янги яратилаётган хизматлар “ҳомийларига” айланадиган вазирларга 
хизмат кўрсатиш ва вазирликларни бошқариш билан шуғулланидиган менежерларнинг нисбатан кичик 
гуруҳидан иборат бўлиши лозим. Давлат хизматчилари мақомига эга бўлиши мумкин ёки мумкин бўлмаган 
ўз ходимларига эга агентликлар бу вазирликларга ҳисобот бериб туради. Улар бир томондан, вазир 
ва вазирликнинг доимий котиби (вазир ўринбосари) бошқа томондан, ҳам раис ёки агентликнинг бош 
бошқарувчиси ўртасидаги аниқ белгиланган масъулятларга эга тегишли хизматларни тақдим этиш билан 
шуғулланади. Ҳам вазирликлар, ҳам уларнинг агентликлари соддалаштирилган янада очиқроқ тузилмага 
эга бўлиши лозим. Янги агентликлар, асосан, давлат хизмати аппаратига қўшилган бўлиб, уларнинг иши 
учун жавобгарлик вазирларга юклатилган эди. Бундан ташқари, улар парламент қўмиталарининг, миллий 
тафтиш муассасаси ва маъмурият учун масъул бўлган парламент аъзоси (омбудсман) ваколатига киради.
1993 йилнинг июнига келиб 339 000 амалдордан (уларнинг умумий сонининг 60%дан ортиқроғи) 
агентликларда ёки уларга тенглаштирилган хизматларда ишлай бошлади. 84 агентликдан энг каттаси 
1
Бойцова В.В., Бойцова Л.В. Политическая нейтральность государственных служащих в Англии // Государство и право. 
1992 № 9 С.117-124
2
Упадок государства - http://www.inliberty.ru/library/481-upadok-gosudarstva.


114
(ижтимоий таъминот агентлиги) 60 000дан ортиқроқ хизматчига эга бўлган бўлса, айрим кичикроқ 
агентликларди 100 тадан камроқ хизматчи мавжуд эди. Ҳажмларида (ва функцияларида) шунчалик катта 
фарқ бўлишига қарамасдан агентликлар учун айнан бир хил қоидалар мавжуд эмас. 1993 йилдан сўнг 
яна йигирмата хизмат (28 000 дан кўпроқ амалдор) агентлик мақомига эга бўлиш учун танловга қўйилди, 
уларнинг энг каттаси – 10 000 хизматчига эга бўлган суд хизмати 1995 йилнинг апрелига келиб шундай 
мақомни қўлга киритди.
1
Агентликларнинг бош бошқарувчиларини тайинлашда муҳим янгиликлар пайдо бўлди. Улар уч ёки беш 
йилга шартнома асосида, аксарияти эса очиқ танлов натижасида тайинланиб, ўтмишда давлат хизматига 
алоқадор эмас эди. 
1991 йилда Фуқаролик хартияси қабул қилинди, унда ҳукумат ижтимоий хизматлар ишини яхшилашга 
ва уларни истеъмолчига йўналтиришга ваъда берди. Шундан сўнг хусусан соғлиқни сақлаш ва таълим 
сингари соҳаларда янада юксакроқ натижаларга эга бўлиш режаси тузилган эди.
Марказлашган менежмент аппаратини ишлаб чиқишдаги сўнгги қадам 1993 йилнинг май ойида 
ижтимоий хизматлар ва фан муассасасини ташкил қилиш бўлди. Унга ҳукумат вазири раҳбарлик қилади 
ва унда 1200 дан ортиқроқ амалдор ишламоқда. Қатор бўлимлар, шу жумладан самарадорлик бошқармаси, 
Фуқаролик хартияси бошқармаси, шунингдек уч агентлик ва давлат хизмати коллежи мазкур муассаса 
таркибига киради. Давлат хизматига “бозор синовидан”, лозим бўлган агентликларни яратиш воситасида 
хусусийлаштириш ва тижоратлаштириш унсурларини жорий этилиши Буюк Британияда мухолиф партиялар 
томонидан баҳслар ва танқидга сабаб бўлмоқда. Шу билан бир вақтда амалда агентликлар устидан 
парламент назоратининг ўрнатилганлиги анча самарали ҳисобланади.
Маҳаллий кенгаш хизматчилари, асосан, турли касб вакилларидан ёлланади, улар шартнома 
асосида ишга олинади ва аксарият ҳолларда бутун ҳаёти даврида шу ерда меҳнат қилади. Ўз соҳасининг 
мутахассислари, одатда, энг масъул лавозимларга тайинланади.
Хизматчилар бутун таркибининг иши ҳар йили раҳбарият томонидан баҳоланиши лозим. Хизмат мақоми 
талабларига боғлиқ ҳолда ҳар бир алоҳида ҳолатда ўқиш заруратини аниқлаш баҳолашнинг энг муҳим 
якунларидандир.
Фуқаролик хизматчилари ва ижтимоий секторнинг барча хизматчиларини ўқитишга келганда эса, Буюк 
Британияда ишчиларнинг малакасини оширишга амалий урғу берилмоқда. Ҳар бир вазирликда тайёргарлик 
ва кўникмалар бўйича тегишли бўлим, махсус ходимлар ва менежерлар мавжуд: мазкур муассаса учун 
тайёрланган дастурлар бўйича ишловчи курслар фаолият кўрсатади. Ўқишга қатнаб ёки сиртдан билим 
олиш мумкин. Ходимларнинг айрим тоифалари (энг аввало ёш ходимлар) бўш кунлар берилиши ва ҳ.к. 
шаклида муайян имтиёзларга эга. 
Маҳаллий кенгашларда ходимларни ўқитиш зарурати ҳокимиятнинг барча босқичлари ва соҳалари 
вакилларидан иборат бўлган марказий ўқув маслаҳат гуруҳи ёрдамида белгиланади. Ҳокимиятнинг 
маҳаллий органи зарур деб ҳисобланган ўқишнинг барча харажатларини кўтаради.
Фуқаролик хизматчиларидан фарқли ўлароқ маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув хизматчилари билан 
ёлланиш шартномаси тузилади, унга риоя қилмаслик суд аралашувига олиб келиши мумкин.
2
Айрим 
ходимларни ёллаш тегишли вазирликлар розилиги билангина амалга оширилиши мумкин. Маҳаллий 
бошқарувнинг барча органларида таркиби маъмурият ва хизматчиларнинг тенг сонидан ташкил топган 
миллий ва маҳаллий бирлашган кенгашлар томонидан ишлаб чиқилган хизматчилар меҳнатига ҳақ тўлаш 
ва бир хил меҳнат шароитларининг ягона шкаласи мавжуд. Маҳаллий бошқарув хизматчиларининг нафақа 
ҳуқуқи қонунчилик томонидан тўла йўлга солинган.
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
1
Зенков М.Ю. Зарубежный опыт управления: Государственная служба: Учебное пособие. — Новосибирск: НГАУ, 2004, 
С 21.

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish