ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви


) махсус ёзма шартнома асосида унга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини  таъминламаганлик учун;  2)



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

1)
махсус ёзма шартнома асосида унга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини 
таъминламаганлик учун; 
2)
бир марталик ҳужжат асосида олинган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлик учун; 
3)
қасддан зарар етказилганда; 
4)
спиртли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида зарар 
етказилганда; 
5)
ходимнинг суд ҳукми билан аниқланган жиноий ҳаракатлари натижасида зарар етказилганда; 
6)
тижорат сирлари ошкор этилганда; 
7)
 
қонунларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида назарда тутилган 
ҳолларда.


88
IV БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ 
ЎТАШ
таъминлаш бўйича вазифалари аниқ кўрсатилади ҳамда уларнинг қўшимча ҳуқуқлари, мажбуриятлари 
ва жавобгарлиги белгилаб қўйилади.
Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақидаги шартномага биноан қимматликлар уларнинг 
сақланишини таъминламаганлиги учун шахсан жавобгар бўладиган аниқ бир ходимга топширилади. 
Бундай шартнома тузган ходим жавобгарликдан озод бўлиш учун ўзининг айби йўқлигини исботлаб бериши 
керак.
Зарар ихтиёрий равишда тўланганда (206-модда) бригада ҳар бир аъзосининг айби даражаси 
бригаданинг барча аъзолари билан иш берувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Зарар суд 
тартибида ундирилганда жамоа ҳар бир аъзосининг айби даражаси суд томонидан аниқланади.
Қимматликларга оид хизмат (сақлаш, сотиш, ташиш, қайта ишлаш) билан шуғулланувчи корхоналарда 
иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги 
келишувга биноан таҳлика (таваккалчилик) жамғармаси тузилиши мумкин, камомадларни шу жамғарма 
ҳисобидан қоплашга йўл қўйилади.
Иш берувчи зарарни муайян ходимлардан ундириш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин етказилган 
зарар миқдорини белгилаш ва унинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида текшириш ўтказиши шарт. 
Бундай текшириш ўтказилиши учун иш берувчи тегишли мутахассислар иштирокида комиссия тузишга 
ҳақли.
Зарарнинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш учун ходимдан тушунтириш хати талаб қилиниши шарт. 
Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бўйин товлаши иш берувчи уни етказилган зарар учун моддий 
жавобгарликка тортишига моне бўла олмайди. Ходим барча текшириш материаллари билан танишиш 
ҳуқуқига эга. 
Иш берувчига етказилган зарар миқдори ҳақиқий йўқотишлар бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотлари 
асосида белгиланади.
Иш берувчининг асосий фондларга (воситаларга) тааллуқли мол-мулкига етказилган зарар миқдори 
моддий қимматликларнинг баланс қийматидан (тан нархидан) эскириш қийматини белгиланган нормалар 
бўйича чегириб ташлаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Иш берувчининг асосий воситаларга тааллуқли мол-мулки талон-торож қилинган, камомад бўлган, 
қасддан йўқ қилинган ёки қасддан бузилган тақдирда, шунингдек бошқа ҳолларда зарар миқдори ваколатли 
орган томонидан иш кўрилган куни шу жойда амалда бўлган бозор нархлари бўйича ҳисобланади.
Мол-мулкнинг ва бошқа қимматликларнинг айрим турларини талон-торож қилиш, камомад ёки йўқ 
қилиш билан иш берувчига етказилган зарарнинг ҳақиқий миқдори унинг номинал миқдоридан ошиб кетган 
ҳолларда бундай зарар миқдорини аниқлашнинг, шу жумладан карралаш йўли билан ҳисоблаб чиқишнинг 
алоҳида тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилиши мумкин.
Иш берувчига зарар етказишда айбдор бўлган ходим уни ихтиёрий равишда қисман ёки тўлиқ тўлашга 
ҳақли.
Зарарни ихтиёрий равишда тўлаш Меҳнат Кодексида назарда тутилган доирада амалга оширилади.
Ходим ва иш берувчининг келишувига биноан зарарни тўлаш муддати кечиктириб қопланишига йўл 
қўйилади. Бундай ҳолда ходим иш берувчига тўлов муддатларини аниқ кўрсатиб зарарни қоплаш ҳақида 
ёзма мажбурият беради. Агар зарарни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида ёзма мажбурият берган ходим 
меҳнатга оид муносабатларни бекор қилса ва зарарни тўлашдан бўйин товласа, қарзнинг узилмай қолган 
қисми нотариал идораларнинг ижро ҳужжатлари асосида ундирилади.
Иш берувчининг розилиги билан ходим етказилган зарарни қоплаш учун унга баҳоси тенг мол-мулк 
бериши ёки бузилган мол-мулкни тузатиб бериши мумкин.
Ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда етказилган зарар миқдори айбдор ходимдан иш 
берувчининг фармойишига мувофиқ ундирилади. Фармойиш зарар етказилганлиги аниқланган кундан 
бошлаб бир ой ичида чиқарилиши мумкин.
Етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган миқдори унинг ўртача ойлик иш ҳақидан 
ошиб кетса ёки зарар аниқланган кундан кейин бир ойлик муддат ўтган бўлса, зарар суд тартибида 
ундирилади.


89
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Корхона раҳбаридан етказилган зарарни ундириб олиш суд тартибида амалга оширилади. 
Иш берувчининг мол-мулкига етказилган зарарни ундириш ҳақидаги қарор устидан судга шикоят 
қилиниши мумкин.
Суд айбнинг даражаси ва шаклини, аниқ ҳолатларни ва ходимнинг моддий аҳволини ҳисобга олиб 
ундириладиган зарар миқдорини камайтириши мумкин.
Суд ундириладиган зарар миқдорини камайтириш ҳақидаги келишув битимини тасдиқлашга 
ҳақлидир.
Ходимдан ундириладиган зарарнинг миқдорини, агар зарар ғаразли мақсадлар билан содир қилинган 
жиноят натижасида етказилган бўлса, камайтиришга йўл қўйилмайди.
Давлат-хизмати муносабатларининг 
тугатилиши
4.6.
Давлат хизматининг тугатилиши давлат хизмати ҳуқуқий институтининг муҳим элементи бўлиб, 
амалдаги қонунчилик томонидан назарда тутилган асосларга биноан, давлат хизматчисини ишдан бўшатиш 
билан боғлиқ жараён ҳисобланади. Бу ерда, давлат-хизмат муносабатларининг тугатилиши ва унинг ҳуқуқий 
оқибатлари ҳақида сўз юритилмоқда.
Давлат-хизмат муносабатларининг тугатилиши деганда, давлат хизматчисининг давлат органлари 
ваколатларини бажаришни таъминлаш бўйича касбий фаолиятини вақтинча ёки тўлиқ тугатиши, яъни 
давлат лавозимини бутунлай тарк этиши тушунилади.
Давлат хизмати тугатилиши жараёнининг мазмун-моҳияти шундаки, унда давлат хизматчилари ва 
давлат органлари фаолият юритаётган давлат ташкилотлари шу жараён билан боғлиқ бўлган бир қатор 
юридик ҳаракатларни бажарадилар. Давлат хизмати тугатилишининг ташаббускори сифатида ўз хоҳишига 
биноан бўшаётган давлат хизматчиси каби, қонунчиликда кўзда тутилган сабабларга кўра хизматчи билан 
давлат-хизмат муносабатларини бекор қилаётган давлат органи (маъсул мансабдор шахс) ҳам бўлиши 
мумкин.
Амалдаги қонунчилик давлат хизмати тугатилишига турли ҳуқуқий асосларни назарда тутади. Шунга 
мувофиқ, давлат хизматининг тугатилиши давлат хизматчисининг қонунчиликда назарда тутилган 
асосларга таянган ҳолда ўз хоҳишига биноан, масалан: давлат хизматчисининг ҳарбий хизматга чақирилиши 
(ўтиши) ёки ўқув юртига кириши, бошқа давлат органига ўтиб ишлаши, давлат органи билан биргаликда 
бошқа ҳудудга бориб ишлашдан бош тортиши ва шунингдек, хизмат шароитининг ўзгариши муносабати 
билан мазкур давлат органида ишлашдан бош тортиши сабабли ишдан бўшатилишини сўраб ариза ёзган 
вазиятларда амалга оширилади.
Давлат хизматчисини

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish