биринчидан, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қонуннинг қатъиян ҳукмронлигини, ҳеч
ким, ҳеч бир давлат органи, мансабдор шахс, фуқаро қонунга бўйсуниш мажбуриятидан
ҳоли бўлиши мумкин эмаслигини англатади;
u
иккинчидан, асосий ижтимоий, энг аввало иқтисодий ва сиёсий муносабатлар фақат
қонун йўли билан тартибга солинади, унинг барча иштирокчилари эса ҳеч бир истисносиз
ҳуқуқ нормаларини бузганлик учун ҳуқуқий жавобгарликка тортилади.
22
Қонунийлик – давлат механизмининг барча бўғинлари (давлат органлари, давлат ташкилотлари,
давлат хизматчилари), фуқаролик жамияти (жамоат, диний ва бошқа бирлашмалар), шунингдек,
фуқаролар учун мажбурийдир.
Қонунийлик – бу юқори сифатли ҳуқуқий нормаларнинг етарлича мавжуд бўлиши ва барча ҳуқуқ
субъектлари томонидан унга қатъий риоя этишидир.
Конституция ва қонунларнинг пировард мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлашдан иборат бўлмоғи лозим. Зотан улуғ бобокалонимиз Амир Темур таъкидлаганидек,
“Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик бўлади”.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Ўзбекистонда янги жамият қуриш ва бозор
иқтисодиётига ўтиш учун барча кишиларнинг қонунга амал қилишини муҳим принцип деб ҳисоблаб,
ўзининг “Қонун ва адолат устуворлигининг ҳаётбахш манбаи” нутқида: “Қонун, яна бир бор қонун –
каттаю кичик, жинсидан, миллати, эътиқоди ва мансабидан қатъи назар, – барчамиз учун устувор
бўлмоғи даркор!”, – деб кўрсатади.
Қонунийлик аҳоли маданий даражаси билан, давлат органлари, жамоат бирлашмалари, мансабдор
шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти билан боғлиқ бўлади.
Инсонларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти қанча юқори бўлса, қонунийлик ва ҳуқуқ тартибот
таъминланади, қонун бузилиши шунчалик кам бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 июндаги “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш,
аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини
такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги Фармонига кўра
ҳуқуқий демократик давлат қурилиши, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий адолат қарор
топишини таъминлаш, маънавий ва маданий ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилаш,
амалга оширилаётган ислоҳотларни янги мазмун билан бойитиш, аҳолининг ҳуқуқий билими ва
онгини юксалтириш, жамиятни сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш
тизимини такомиллаштириш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш борасидаги ишларни яхшилаш
мақсадида:
а) аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш юзасидан
олиб борилаётган ишлар – давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида
белгиланди;
б) республикада ҳуқуқий давлат қурилиши йўлида олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий,
ижтимоий ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинган қонунлар моҳиятини аҳоли
томонидан чуқур англаб етишига ҳар томонлама кўмаклашиш – давлат бошқарув,
ҳуқуқни муқофаза қилиш идоралари, ўқув юртлари ҳамда ҳуқуқшунос олимларнинг
энг долзаб вазифаси эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 29 августда “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий
дастури”
1
тўғрисидаги қарори ҳам қабул қилинди. Миллий дастурнинг асосий вазифаси сифатида –
ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия тизимини такомиллаштириб, кенг халқ ўртасида ҳуқуқий тарбияни
мустаҳкамлаб, аҳоли маданий даражасини кўтариш вазифаси белгилаб қўйилди;
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 1997, №9.
I БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Do'stlaringiz bilan baham: |