ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви


Сингапурда порахўрликка қарши туриш



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

Сингапурда порахўрликка қарши туриш. Сингапурдаги давлат хизматида ҳалолликнинг умумий 
қарашлари мавжуд. Қатъий қонун ва қоидалар, шунингдек Давлат хизмати комиссияси ва Порахўрлик 
холатларини суриштириш бюроси томонидан бериладиган қаттиқ жазолар порахўрлик билан боғлиқ 
фаолият билан шуғулланиш истагини бўғиб туради.
Сингапурдаги порахўрликка қарши кураш агентлиги (комиссияси) сезиларли сиёсий ва функционал 
мустақилликка эга бўлган ҳолда Ли Куан Ю раҳбарлиги остида бўлган.
Сингапур порахўрликка қарши дастурининг асосий чораларидан бири давлат хизматчилари маошини 
сезиларли даражада кўтариш эди. Бош вазир 1985 йилда парламент олдида ҳисобот бериш пайтида 
аппаратга кетадиган сарф-харажатлар ўзини оқлаши борасида бундай деган эди: “Мен учинчи дунё 
мамлакатлари бош вазирлари орасида энг юқори маош оладиган ва эҳтимол энг қашшоқ бош вазир 
бўлсам керак... Ечимнинг турли йўллари мавжуд. Мен эса бозор иқтисоди доирасидаги ҳалол, ошкора, 
ўзини оқлайдиган ва амалга оширса бўладиган йўлни тавсия қилмоқдаман. Агар сиз мунофиқликни афзал 
кўрсангиз иккиюзламачилик ва порахўрликка дуч келасиз. Ўзингиз танланг”.
1973 йил июлида Сингапур Молия вазирлигида порахўрликка қарши махсус дастур иш бошлади. Бу 
дастур хусусан қуйидаги чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олган эди:
70-йилларнинг бошида порахўрликка қарши дастурни амалга жорий қилган ҳолда Сингапур бу соҳада 
мислсиз ютуқларга эришди ва эндиликда порахўрлик рейтингида тўққизинчи ўринни эгалламоқда (бу фақат 
саккиз мамлакатгина ундан камроқ порахўрликка эга эканини англатади).


132
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Адабиётлар рўйхати:
1. Атаманчук Г.В. Сущность государственной службы. – М.: Финансы и статистика, 2008. – 224 с. 
2. Внешнеэкономические связи стран Юго-Восточной Азии. – М.: Наука, 2004. – 160 с. 
3. Государственная служба в зарубежных странах. – М.: Юристъ, 2007. 
4. Конституционное (государственное) право зарубежных стран. Учебник. – М.: Бек, 2003.
5. Конституционное право зарубежных стран (конспект лекций). – М.: Приор, 2001. 
6. Костюнина Г.М. Гибкие формы занятости: мировой опыт и практика Сингапура. – М.: Трудовое право. – 2004. 
– №11.
7. Осипова М. Сингапур в интерсетях финансовых рынков. Азия и Африка сегодня. – 2002. – № 6.
8. Пронкин С.В., Петрунина О.Е. Государственное управление зарубежных стран. М.: Аспект Пресс, 2001.
Болгария
5.7.
Анъанага кўра болгар маъмурий ҳуқуқида “давлат хизмати” тушунчаси бу сўзнинг тор маъносида – давлат 
муассасаларида, яъни давлат бюджетида турган муассасаларда маъмурий-бошқарув функцияларини 
бажариш сифатида тушинилган.
Давлат хизмати тўғрисидаги замонавий тасаввурлар Конституциянинг тегишли меъёрларига ва 
Болгария Конституциявий суди талқинларига таянади. “Давлат хизмати” атамаси болгар Конституциясида
1
1
Конституция Республики Болгария 1971 года (с поправками - SG. 29 от 1990 г.) -http://bulgaris.ru/AGP ogossluzbe /
ogossluzbe007.html


133
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
бир неча бор тилга олинган. Масалан, 65-модданинг 2-банди “давлат хизматида турган халқ вакиллигига 
номзодлар қайддан ўтганларидан сўнг бу хизматни тўхтатишини” белгилайди. 68-модданинг 1-банди: “Халқ 
вакиллари бошқа давлат хизматида туриши мумкин эмаслигини” баён қилади, 2-банд эса: “Вазир этиб 
тайинланган халқ вакили ўз вазирлик даврида ўзининг вакиллик ваколатларини тўхтатади” деб аниқлик 
киритади. Президент ва бош вазир мақомига тегишли мазмунан яқин меъёрлар 95-модданинг 2-бандида, 
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига тегишли меъёрлар 113-модданинг 1-бандида мавжуд. Гап давлат 
функциясини амалга ошириш сифатидаги атамадан кенг маънода фойдаланиш устида бораётганлигини 
англаш қийин эмас. Болгария Конституциявий судининг 1993 йил 6 апрелдаги 5-сонли қарорида: “Мазкур 
фаолият давлат номидан амалга оширилади ҳамда бунинг учун Конституцияда кўзда тутилган органлар 
ваколатидан фойдаланилади. Бу фаолият учун, одатда, маош олиш кўзда тутилган. Бу моддий бойликлар 
ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлмаган фаолият”
1
экани таъкидланган.
Шу билан биргаликда Конституцияда 116-модда
2
мавжуд бўлиб, унинг 1-банди: “Давлат хизматчилари 
халқ иродаси ва манфаатлари ижрочиларидир. Ўз хизматларини адо этиш чоғида улар фақат қонунга 
таянишлари ва сиёсий бетараф бўлишлари лозим”лигини баён қилади, 2-банд эса: “Давлат хизматчилари 
лавозимга тайинланадиган ва ундан четлатиладиган ҳамда сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларининг 
аъзоси бўлиши мумкин бўлган шароитлар, шунингдек иш ташлаш ҳуқуқи қонун билан белгиланади” деб 
аниқлик киритади. Гап бу ерда бюджетдан молиялаштириладиган давлат муассасаларида маъмурий 
функцияларни бажариш борасидаги тор маънода бормоқда.
Конституциявий суд фикрига кўра “давлат хизмати” атамасидан фойдаланиш умумий маънода ундан 
давлат хизмати боғлиқ бўлган институт хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тор маънода фойдаланиш 
имкониятини мустасно этмайди. Бу фарқ тушунча маъносининг ўзидаги зиддиятни англатмайди, балки 
“давлат хизмати турларидаги фарқни акс эттиради”.
Давлат хизматчилари ўз мажбуриятларини адо этиш чоғида сиёсий бетараф бўлишлари лозим. Сиёсий 
партиялар тўғрисидаги қонуннинг 12-моддаси
3
“давлат хизматчилари ўз хизмат мақомидан партиялар ёки 
сиёсий мақсадларга эга ташкилотлар ёхуд уюшмаларга фойда ёки зарар етказиш учун фойдаланиши, 
шунингдек ишлаётган жойида сиёсий фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас”лигини белгилайди. 
Конституциянинг 48-моддасига
4
мувофиқ “ишчи ва хизматчилар соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларига 
эга бўлиш ҳуқуқига, бажарилган тегишли иш учун энг кам иш ҳақи ва маош олиш, шунингдек қонунда 
белгиланган шароитлар ва тартибда дам олиш ва таътилга чиқиш ҳуқуқига эга”. Ушбу барча масалалар 
Меҳнат кодекси билан йўлга солингандир.
Давлат хизматчилари иш берувчи билан ҳам маъмурий-ҳуқуқий, ҳам меҳнат муносабатларида туради.
5
Танлов натижаларига кўра ёки меҳнат шартномаси асосида амалга ошириладиган лавозимга тайинлаш 
ҳам у, ҳам бу муносабатларнинг вужудга келишига асос бўлади.
Танлов ўтказиш шарти ва тартиби тегишли лавозим билан боғлиқ функциялар хусусияти ҳамда 
номзодларнинг эҳтимолий сонига мос равишда ҳар бир вазирликнинг ўзи томонидан белгиланади. Ишга 

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish