- босқич барча йўналишлар учун ўқув йили
- семестр (26/52/58/136) Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари биокимёси фанидан
МАЪРУЗАЛАР
2- МАВЗУ: ВИТАМИНЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Витаминлар одам ва ҳайвонлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, турли кимёвий тузилишдаги органик бирикмалардир. Организм учун жуда кам миқдорда талаб этиладиган (оқсил, ёғ ва углеводлардан фарқи) бу бирикмалар ферментлар молекуласи таркибига кириб, тўқималардаги моддалар алмашинувида иштирок этадилар.
Одам ва ҳайвонлар организми кўпчилик витаминларни фақат ўсимликлардан озиқ-овқат билан бирга олади. Шунинг учун овқат маҳсулотлари таркибида бирор витаминнинг бўлмаслиги ёки етишмаслиги одам ва ҳайвонлар организмида моддалар алмашинувининг бузилишига, кейинчалик эса авитаминоз ҳамда гиповитаминоз деб аталадиган оғир касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
1880 йилда рус олими врач И.И. Лунин ҳайвон организми витаминсиз ҳаёт кечира олмаслигини биринчи марта аниқлаган.
1912 йилда поляк олими К. Функ «витамин» терминини ишлатишни (vita – ҳаёт, витамин – ҳаёт амини демакдир) тавсия этган. У даврда барча витаминлар таркибида амин гуруҳи бўлса керак, деб фараз қилинар эди. Лекин витаминларнинг кимёвий таркиби аниқлангандан сўнг бу фикрнинг нотўғри эканлиги маълум бўлди. Ҳозир витаминларнинг кимёвий тузилиши аниқланган бўлса-да, эски одат бўйича улар «витамин» сўзи ва лотин алфавитининг бош ҳарфи билан аталади.
Витаминлар таснифи.
Витаминлар эритувчиларда эришига қараб икки гуруҳга бўлинади.
1. Сувда эрувчи витаминлар – B1, В2, В6, РР, Н, Р, С ва U витаминлар, пантатен, фолат, пара-аминобензоат кислоталар, инозит ва бошқалар.
2. Ёғларда эрувчи витаминлар – A, D, Е ва K1 витаминлар.
Кимёвий таснифига кўра витаминлар 4 гуруҳга бўлинади:
1. Алифатик:
– аскорбин кислотаси (витамин С, антискорбут);
– пангомат кислота (витамин В15);
– пантотенат кислота (витамин В3, антидерматит);
– метилметионинсульфоний хлорид (витамин U, яраларга қарши).
2. Алициклик:
– ретинол (витамин А, антиксерофтальмик);
– кальциферол (витамин Д, антирахит).
3. Ароматик:
– филлохинон (витамин К1, антигемморагик).
4. Гетероциклик:
– токоферол (витамин Е, кўпайиш витамини);
– биофлаваноид (витамин Р, капиллярларни мустаҳкамловчи);
– никотин кислотаси (витамин РР, никотинамид,
ниацин, антипеллагрик);
– пиридоксин (витамин В6, антидерматит);
– тиамин (витамин В1, антиневрит);
– рибофлавин (витамин В2, ўсиш витамини);
– биотин (витамин Н, антисеборея);
– фолий кислотаси (витамин Вс, фолацин, антианемия);
– цианокоболамин (витамин В12, антианемия).
Айрим витамин бўлмаган моддалар организмда оддий реакциялар орқали витаминларга айланиши мумкин. Бундай моддалар провитаминлар дейилади. Бунга каротиноидлар мисол бўлади, каротиноидлар молекуласи 2 та (-каротин) ёки 1 (- ва -каротинлар) молекула А витаминга айланиши мумкин. Бундан ташқари, айрим стеринлар (эргостерин) инсон териси ультрабинафша нурлари таъсирида D витаминига айланиши мумкин.
Моддалар алмашинувининг алоҳида турларига ёки организмнинг аниқ тузилмалари фаолиятига ижобий таъсир этувчи, аммо организмда алмаштириб бўлмаслиги исботланмаган моддалар витаминсимон моддалар дейилади. Бундай моддаларга биофлавоноидлар (витамин Р), пангамат кислотаси (витамин В15), парааминобензой кислотаси (витамин Н1), оротат кислотаси (витамин В13), холин (витамин В4), инозит (витамин В8), карнитин (витамин В5), метилметионинсульфон хлорид (витамин U), липоеват кислотаси киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |