|
|
Pdf ko'rish
bet | 250/372 | Sana | 30.04.2022 | Hajmi | 3,19 Mb. | | #596068 |
| Bog'liq 2021 2022 ўқув йилида ТДТУ магистратурасига кирувчилар учун фанлар
Контакт ҳодисалар. р-n ўтиш ва яримўтказгич диодлар. р-n ўтиш ҳақида тушунча. р-n
ўтиш классификацияси ва аниқланиши. р-n ўтиш структураси.
р-n ўтишнинг мувозанат
ҳолати. р-n ўтишнинг энергетик диаграммаси. Мувозанат ҳолатида р-n ўтиш орқали ток
ўтиши. р-n ўтишнинг параметрларини аниқлаш методикаси. Киришмаларнинг чизиқли
тақсимоти билан ўтиш. Диффузион р-n ўтишлар. р-n ўтишнинг номувозанат ҳолати. р-n
ўтишни тескари ва тўғри улаш. Номувозанат р-n ўтишнинг энергетик диаграммаси. А3В5
яримўтказгичнинг ҳоссалари. А2В6 яримўтказгичнинг хоссалари. А4В6 яримўтказгичнинг
хоссалари. A3B5 бирикмаларнинг қаттиқ эритмалари. А2В6 бирикмалар асосида қаттиқ
эритмалар. A4B6 бирикмаси асосида яримўтказгичли қаттиқ эритмалар.
Яримўтказгичли
диод.
Идеаллаштирилган
диодни
таҳлил
қилиш.
Идеаллаштирилган диоднинг вольт-ампер характеристикасини (ВАХ) таҳлил қилиш
усули. Квазинейтрал соҳаларда асосий бўлмаган заряд ташувчилар тақсимоти. Иссиқлик
токи. Диоднинг характеристик қаршилиги. Киритиш коэффициенти ва эмиттер
самарадорлиги. Ҳақиқий диоднинг ВАХ ўзига хослиги.
ЛАЗЕРЛАР ТЕХНИКАСИ фани бўйича:
―Лазер техникаси‖ фанига кириш. ―Лазер техникаси‖ фанининг мақсади ва
предмети. Фан ва ишлаб чиқаришнинг бугунги кун ривожида лазер техникасининг ўрни.
Лазер яратилишининг тарихий жихатлари. Спонтан ва мажбурий нурланиш, ютилиш.
Лазернинг ишлаш принципи. Дамлаш схемалари. Лазер нурланишининг хусусиятлари.
Лазерларнинг турлари.
Лазерларнинг назарий асослари. Электромагнит тўлқинлар ютилиши ва
нурланишининг квант жараѐнлари. Спектрал линиялар шакли ва кенглиги, уларнинг
кенгайиш механизмлари. Нурланишсиз ўтишлар ва энергия узатилиши. Ютилиш
тўйиниши ва кучайиш. Атом ва молекулаларда нурланишли ва нурланишсиз ўтишлар.
Ҳажмий яримўтказгичларда нурланишли ва нурланишсиз ўтишлар. Яримўтказгич квант
ўралар. Квант ип ва квант нуқталар.
Оптик муҳитда нурланишнинг тарқалиши ва пассив резонаторлар. Геометрик
оптиканинг матрицавий кўриниши. Икки диэлектрик чегарасида тўлқинлар қайтиши ва
ўтиши. Фабри-Перо интерферометри. Параксиал яқинлашишда дифракцион оптика.
Гаусс нур дастлари. Пассив оптик резонаторларнинг турлари. Хусусий модалар ва
хусусий қийматлар. Фотон яшаш вақти ва резонатор асиллиги. Турғун резонаторлар.
Нотурғун резонаторлар.
Лазер қурилмаларни дамлашнинг характеристикаси ва тузилиши. Когерент
бўлмаган ѐруғлик билан оптик дамлаш. Лазер нурланиши билан дамлаш. Диод лазерлари
асосида дамлаш нурланиши чиқарувчи системалар. Кўндаланг ва бўйлама дамлаш.
Дамлаш тезлиги ва самарадорлиги. Тўрт сатҳли ва квази тўрт сатҳли лазерлар учун
дамлаш нурланишининг остона қуввати. Диод лазери ва лампли дамлаш нурланишини
таққослаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|