177
КИРИШ
Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси йўналишида кон
турларига қараб геофизик тадқиқот вазифалари ҳам турлича бўлади. Айниқса нефть ва газ
конларини излашда қудуқлар ичидаги тадқиқотлар самарали ҳисобланади: бу ердаги
геологик кесимни ўрганиш, литологик табақалаш, сувланганлик холатларини ўрганиш,
нефтга тўйинганлик хусусиятларини аниқлаш ишлари муҳим ва аҳамиятлидир. Бунда
нефть газ конларини излашда ўзига хосликлар мавжуд. Буларга углеводород уюмларининг
тўпланишида тоғ жинсларининг коллекторлик хусусиятлари асосий ўрин тутади.
Геофизик тадқиқот усуллари бурғулаш қудуқлари билан биргаликда геологик қидирув
ишларининг барча босқичларида қўлланилади. Бу мутахассисликга кирувчилар 5311700
нефть ва газ конлари геологияси, қидирув ва разведкаси йўналишнинг ўқув режасига
киритилган умумкасбий фанлари: амалий геофизика, нефть ва газ комплекслари:
литология ва табиий сақлагичлар, нефть ва газ конларини излашнинг геофизик методлари,
ихтисослик нефть ва газ уюмларини излаш ва захираларини ҳисоблаш, нефть ва газ
геологияси ва гидрогеологияси фанларнинг билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак.
Ушбу фанларни асосини ташкил қилган усулларни, уларнинг назарий жиҳатларини,
амалда қўллашни билиши керак. Барча билимларни амалда қўллаш учун компьютердан
фойдаланиш, аҳборот коммуникация воситаларидан фойдаланишни билишии керак -
буларни мақсадларга эришиш учун энг керакли замонавий қуроллар бўлишлигини хис
этиши керак.
5А311709 – Қудуқларнинг геофизик тадқиқотлари магистратура мутахассислигига
кирувчилар ушбу қайд этилган билимларнинг орасида фойдали қазилма конларини
қидиришнинг, уларни қазиболишда ва қудуқларни техник холатини ўрганишда
қудуқларда олиб бориладиган геофизик методларини, уларнинг назарий асосларини
чуқурлаштиришга, қўллаш хусусиятларини ўрганишга қаратилган.
Ушбу мутахассисликнинг вазифаси – қудуқларнинг геологик кесимии ўрганишда
талабалар билимларини чуқурлаштириш, фойдали қазилма уюмларини физик геологик
кўрсаткичларини ўрганиш, геофизик усуллар ѐрдамида қудуқлардаги барча вазифаларни
замонавий усуллар мажмуаси ѐрдамида ечиш ҳамда илғор педагогик технологиялардан
фойдаланган ҳолда билимларини ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан иборатдир.
5311700-Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси таълим
йўналиши негизидаги 5А311709 – Қудуқларнинг геофизик тадқиқотлари магистратура
мутахассислигига кирувчи талабалар учун таълим йўналиши ўқув режасига асосан 5 та
ихтисослик фанлари бўйича: ―Амалий геофизика‖, ―Нефть ва газ конларини излашнинг
геофизик методлари‖, ―Нефть ва газ уюмларини излаш ва захираларини ҳисоблаш‖,
―Нефть ва газ геологияси ва гидрогеологияси‖, Каротаж ишлари ва геофизик усулларни
комплекслаш‖ бўйича тест саволлари шакиллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб
олинган маълумотлар қуйида батафсил келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: