МАТЕРИАЛШУНОСЛИКНИНГ ФУНДАМЕНТАЛ АСОСЛАРИ фани бўйича:
Металл ва нометалл материалларнинг ички тузилиши, структураси, хоссаси,
ишлатилиши, маркаланиши ва бу катталикларнинг ўзаро алоқасини ҳамда уларнинг
турли таъсирлар натижасида ўзгариш қонуниятлари. Машинасозликда қўлланиладиган ва
қўлланилиши режалаштирилган металл ва нометалл материалларнинг турлари, тузилиши,
структураси, хоссаси, маркаланиши ва уларга ишлов бериш усуллари бўйича йўналиш
профилига мос билим, кўникма ва малакалар. Материалшуносликнинг фундаментал
асослари, материалшуносликнинг фундаментал асослари бўйича асосий тушунчалар ва
маълумотлар, материалшуносликнинг асоси ва назарияси. Қаттиқ жисмлардаги атом, ион
ва металл боғланишлар, иккинчи даражали, дипол ва аралаш боғланишлар.
Полиморфмизм ва аллотропия. Кристалл системалар. Қаттиқ жисмлар структурасидаги
нуқсонлар. Дислокациялар – бир чизиқли нуқсонлар. Диффузия. Диффузияга таъсир
қилувчи омиллар. Металларнинг механик физик, кимѐвий ва технологик хоссалари.
Пластик деформация ва механик мустаҳкамлаш. Дислокация ва механик мустаҳкам-лаш.
Фазалар диаграммалари ва қотишмалар назарияси.
МЕТАЛЛ МАТЕРИАЛЛАР фани бўйича:
Металл материаллар ва қотишмалар ҳақида умумий маълумот. Фаннинг предмети
ва услублари. Металл материаллар ва қотишмаларнинг атом-кристаллик тузилиши. Реал
металлар тузилиши. Реал металлардаги нуқсонлар. Металларнинг кристалланиши. Қуйма
намунанинг тузилиши. Қотишмалар назарияси. Ҳолат диаграммалари. Қотишмалар
турлари. Қотишмалар ҳолат диаграммалари. Металл қотишмаларни мустахкамлигини
ошириш усуллари. Металл материаллар структураларини ўрганиш усуллари. Қотишмалар
назарияси. Металл материаллар механик хоссалари ва уларни аниқлаш усуллари. Металл
материаллар физик ва кимѐвий хоссалари. Металл материаллар ва қотишмалар технологик
хоссалари.
Углеродли
пўлатлар.
Углеродли
ва
легирланган
пўлатларнинг
классификацияси, маркаланиши ва ишлатилиши. Легирланган пўлатлар ва уларнинг
синфланиши. Жуда пухта пўлатлар. Коррозиягабардош ҳамда оловбардош пўлатлар ва
қотишмалар. Хромли зангламас пўлатлар. Жуда пухта аустенит ва аустенит-мартенсит
синфидаги пўлатлар. Никел асосидаги зангламас қотишмалар. Иссиқбардошлик таснифи.
Перлит, мартенсит ва мартенсит – феррит синфидаги пўлатлар, қўлланилиш жойлари.
Асбобсозлик пўлатлари ва қотишмалар. Асбобсозлик пўлатларнинг таснифи ва
маркаланиши. Қаттиқ қотишмалар. Кесувчи асбоблар учун ишлатиладиган пўлатлар.
Ўлчаш асбоблари учун пўлатлар. Совуқлайин деформацияланадиган штамп пўлатлари.
Иссиқ ҳолатда деформацияланадиган штамп пўлатлари. Босим остида қуйиладиган ва
прессланадиган қолип пўлатлари. Хотирага эга бўлган янги материаллар ҳақида
маълумот.
Do'stlaringiz bilan baham: |