26
умумий принциплари, температура градиенти, иссиқлик энергиясининг йўналишини,
берилишини,
узатилишини
тушуниш,
саноатнинг
турли
тармоқларида
кенг
қўлланиладиган технологияларда иккиламчи энергия манбаларидан фойдаланиш,
энерготехнологик агрегатларини ишлаш ва лойихалашда талабаларга тегишли билим ва
кўникмаларни шаклланган бўлишига эътибор бериш лозим.
“БУҒ ВА ГАЗ ҚУРИЛМАЛАРИ" фани бўйича:
―Буғ ва газ қурилмалари" фанида - талабалар иссиқлик
электр стантсияларида
электр энергия ишлаб чиқариш технологиясини, буғ газ қурилмаларининг гуруҳланиши
ва қандай номланишини, уларнинг тузилиши ва ишлаш принципини, уларнинг таркибий
қисмлари ва ѐрдамчи қурилмаларини, буғ газ қурилмаларида энергиянинг бир турдан
бошқа турга айланиш жараѐнларини тўлиқ ўзлаштиради.
Ўқув фани, талабага иссиқлик электр станцияси буғ қурилмалари хақида комплекс
билим олиб, олган билимларидан фойдаланган холда қўйилган талабларга жавоб бера
оладиган сифатда турбина деталларини йиға билиши, турбина ичида кечадиган иссиқлик
жараѐнларни тўла ўзлаштиради. Бундан ташқари турбина қурилмаси техник-иқтисодий
кўрсаткичларини кўтариш усуллари ҳақидаги маълумотларни олади.
Фан бўйича талабалар қуйдагиларни ўзлаштиради: буғ турбиналари хақида умумий
маълумотлар, ишчи куракчаларда энергиянинг бир турдан бошқа
турга айланиши,
реактив поғона, эркин реактивлик даражали поғона, турбина поғоналаридаги йўқотишлар,
ишчи куракчалардан чиқиш тезлигидаги йўқотишлар, буғ турбина қурилмалари, буғ
турбинасининг ФИК ва қуввати, буғ турбиналари иш режимлари, буғ турбиналарнинг
энергетик характеристикалари, буғ турбинасининг иссиқлик хисоби, ростланувчи
погонани танлаш учун кўрсатма, ростланмайдиган погонанинг иссиқлик хисоби,
босим
поғонасининг хисоби, буғ турбиналар конструктсияси, буғ турбинасини ростлаш
схемалари, буғ турбинасини ростлаш, буғ турбинасини мойлаш схемалари, ҳаво сўрувчи
қурилмалар, икки босқичли эжекторлар, газ турбина курилмалари,
регенератсияли газ
турбина қурилмалари, газ турбина қурилмалари ѐниш камералари, етакчи фирмалар газ
турбина қурилмалари конструктсиялари ва асосий кўрсаткичлари.
Бизга маълумки, республикамизда турли кўринишдаги бир қанча электр энергия
ишлаб чиқарувчи станциялар мавжуд. Буларнинг асосий қисмини эса иссиқлик
электр
стансиялари ташкил этади. Иссиқлик электр стансияларида электр энергия ишлаб
чиқариш учун турли жараѐнли ишлар амалга оширилади. Бу жараѐнлар қурилма ва
ускуналарда кечиб, уларнинг амалга чиқшида буғ газ қурилмалари ва буғ турбиналари
асосий ўринни эгаллайди. Буғ газ қурилмасидаги жараѐнларнинг тўғри ва оқилона кечиши
энергиянинг олиб келади. Бу ерда нафақат ѐқилғи энергияси, балки иссиқлик энергияси
ҳам тежалади. Буғ газ қурилмасининг тузилиши ва таркибий қисимларни билмай, чуқур
ўрганмай туриб, бу ишни амалга ошириш қийин.
Шунинг учун Буғ газ қурилмалари ва буғ турбиналари, унда кечадиган жараѐн,
ҳолатлар, уларни таъмирлаш тўғрисида билим ва маълумот
берадиган замонавий
дарсликни яратиш муҳимдир.
Ўзбекистон Республикасининг иссиқлик электр стансияларида буғ газ ва иссиқлик
турбиналари кенг кўламда қўлланилади ва табиийки, уларга пухталик билан қараш ва
доимо даврий равишда таъмирлаш ишларини олиб бориш зарур.
Ушбу фан талабага юқоридаги вазифаларни бажариш учун зарурий билимларни
беради. Фан иссиқлик энергетикаси йўналишининг асосий фанларидан бири бўлиб,
иссиқлик электр стантсияларида содир бўладиган жараѐнлар техналогик тизимининг
ажралмас бўғинидир.
Талабалар ―Буғ газ қурилмалари‖ фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор
ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педогогик
технологияларни
тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий
қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар,
виртуал