117
ишлаб чиқиш масалалари, ўлчаш программаси ва методикасини ишлаб чиқиш,
сигналларни анализ қилиш методлари, метрологик таҳлил, маълумотларни қайта ишлаш
таъмойилларини қўллаш ва ўлчов тизимлари, автоматик текширув тизимларини ҳосил
қилиш масалаларини қамрайди.
Ўлчов техникаси асослари, Физик катталикларни ўлчаш. Физик катталиклар. Ўлчов
системаси бирликлари. Ўлчаш воситалари. Ўлчаш воситаларининг аниқлик класслари.
Ўлчаш воситаларининг асосий метрологик тавсифлари. Ўлчаш асбобларининг
табақаланиши. Аналогли ўлчаш асбоблари. Ўлчаш ва уларнинг турлари. Эталонлар,
уларнинг табақаланиши ва турлари. Ўлчашларнинг сифат мезонлари.
Ўлчаш асбобларининг аниқлик класслари. Ўлчаш асбобларининг метрологик
тавсифлари. Аналог ўлчаш асбобларининг умумий қисмлари ва бўлаклари. Аналог ўлчаш
асбобларининг турлари. Ўлчаш асбобларидаги шартли белгилар. Рақамли ўлчаш
асбоблари. Электромеханик туридаги ўлчаш асбобларининг турлари, метрологик
тавсифлари.Рақамли ўлчаш асбоблари.
Ўлчаш хатоликлари. Мунтазам хатоликлар ва уларни камайтириш усуллари.
Аддитив ва мультипликатив хатоликлар. Ўлчашдаги хатоликлар, уларни бартараф этиш
усуллари. Ўлчашларнинг аниклик даражалари. Систематик хатоликлар ҳамда уларнинг
келиб чиқиш сабабларини топиш ва йўқотиш усуллари. Ўлчов системасининг
характеристикалари: сезгирлик ва сезгирлик даражаси. Хатолар назарияси. Систематик
хатоликлар, тасодифий хатоликлар.
«МИКРОПРОЦЕССОР ТЕХНИКАСИ» фанининг мазмуни ва вазифаси
Микропроцессорларнинг архитектураси
.
Ҳозирги замон электрон қурилмаларида
микропроцессорларнинг ўрни, микропроцессорларни архитектураси, характеристикалари,
кўрсаткичлари ва турлари. Электрон қурилмаларни лойиҳалаштиришда микропроцессор
комплектини танлаш ва асослаш.
Микропроцессорларнинг структураси.
Микропроцессорнинг мантиқий структураси.
Микропроцессорнинг намунавий структураси, командалар тизими, бир кристалли
микропроцессорларнинг тузилиши, микропроцессорларни бошқаришни ташкил қилиш,
секцияли микропроцессорларнинг тузилиши, шиналар тизимини тузилиши, хотира
структурасини тузилиши.
Микропроцессорларнинг дастурий таъминоти. Микропроцессорнинг дастурий
таъминотини ташкил қилиш: дастурий таъминотни тайѐрлаш усуллари ва структураси,
ассемблер, ахборотлар структураси, юқори поғонали тиллар, микропроцессор
қурилмаларига дастур тайѐрлаш тамойиллари, микропрограммалаш ва уларни ҳосил
қилиш усуллари, дастурий таъминотни тайѐрлаш воситалари.
Микропроцессорларни созлаш. Микропроцессор қурилмаларини созлаш: аппарат ва
дастурий воситаларини созлаш зарурлиги, микропроцессор қурилмаларини тестлаш,
қурилмаларни (аппаратларни) созлаш воситаларини, ўз-ўзини тестлаш режимларини
ташкил
қилиш
усуллари,
микропроцессор
қурилмаларини
умумий
созлаш.
Микропроцессор дастурлари. Микропроцессор қурилмаларини ишлашини таъминловчи
дастурлар ва уларни оптималлаштириш, оператив хотира қурилмасига юкланишни
оптималлаштириш, микропроцессор тизимиларини ички интерфейсини ташкил қилиш,
ҳисоблаш ядросини модели, конфликт ҳолатларини таҳлили.
Do'stlaringiz bilan baham: