Ўқув жараёнида мультимедиали воситаларни қўллаш муаммолари
доц Қадирова Ш.А., асс. Махмуджонов М.М.
100095, Тошкент, Ўзбекистон. Тошкент Давлат Техника Университети,
Университет кўчаси, 2,
Телефон: (71) 246-62-11 e – mail: mss_tgtu@rambler.ru
(90) 1287443 e – mail: mirolim.muhammad.92@gmail.com
Мультимедия - бу бир вақтнинг ўзида ҳар хил шаклдаги кўринишли (товуш, анимацион компьютерли графика, видео) информацияни тақдим этишни таъминловчи информацион тизимдир. Масалан, битта контейнер – объектда бир қанча матнли, аудиал, график ва видеоинформация жойлаштирилган ҳамда у билан интерактив ўзаро таъсирлашув амалга оширилади. Мултимедиа атамаси информация элтувчисини белгилаш учун қўлланилади, ўзида жуда кўп хажмдаги маълумотларни сақлаш имконига эга ҳамда уларни қисқа вақт ичида компакт дискларга сақлашни амалга оширади. Компьютер бу ҳолда информацияни фойдаланувчига ҳар хил кўринишли маълумотларни яъни аудио, видео, анимация, тасвир ва бошқа кўринишда тақдим этиши мумкин.
Замонавий информацион технологияларни талаблари олийгохларда таълимга янгича ёндашувни тадбиқ этишни тақозо этади. Бу эса, ўқув жараёнида талабаларнинг мустақил таълим олишида коммуникатив, ижодий ва касбий билимларини самарадорлигини оширишни таъминлайди.Ўқув жараёнида информацион технологияларини тадбиқ этилиши, яъни мультимедиали ўқув материалларини тадбиқи олийгоҳларда таълимнинг янги босқичига кўтаради. Ҳозирда шундай жуда кўп турли информацион ресурслар яратилганки, улар ўқув ва илмий фаолият сифатини сезиларли кўтаришга асосий омил бўлмоқда. Ўқув жараёнида мультимедиа технологияларни қўллаш даражаси тобора кенгайиб бормоқда.
Замонавий информацион компьютерли технологиялар асосида электрон дарсликларни яратиш, ўқитишни мультимедиа воситаларидан фойдаланган ҳолда ташкил қилиш таълим сохасини самарадорлигини оширишнинг бирдан-бир йўналиши ҳисобланади. Таълим соҳасида мультимедиали технологияларни қўллаш ва уни такомиллаштиришга алоҳида аҳамият берилади.
“Ўлчаш усуллари ва воситалари” фанини ўрганиш натижасида талаба ўлчашлар, ўлчаш усуллари, ўлчаш воситалари, уларнинг иш принциплари, ҳар хил катталикларни ўлчаш бўйича билим олади. Ўлчаш усуллари ва воситалари фани олий математика, физика, электротехника, электроника, информатика фанларига асосланиб, ўз навбатида, “Ўлчаш усуллари ва воситалари” фани кейинги босқичда ўтиладиган назарий ва амалий метрология, ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш каби фанларни ўзлаштиришда пойдевор бўлиб ҳизмат қилади.
“Ўлчаш усуллари ва воситалари” фан сифатида ўлчаш усуллари, ўлчаш воситалари ва улар ёрдамида ҳар хил катталикларни ўлчаш, хатоликлари ҳамда уларга боғлиқ ва тегишли бўлган масалаларни ўз доирасига олади. Метрология соҳасида ўлчашларнинг аҳамияти технологик жараёнларни бошқариш, маҳсулотнинг юқори сифатлилигини таъминлаш, назорат қилиш бўйича информация ҳосил қилиш билан белгиланади.
Замонавий метрологиянинг ривожланишида мураккаб эмпирик (танлаш, илғаш) методларни, эҳтимоллик назариясига таянган ҳолда статистик методларни қўлланилиши катта ўрин тутмоқдаки, бу ўлчашларнинг илмий асосларини ташкил этади.
Шундай экан, “Ўлчаш усуллари ва воситалари” фанини мукаммал ўзлаштириш учун ўқитишнинг илғор замонавий усулларидан ўқув жараёнида мультимедиали воситалардан фойдаланишни тақозо этмоқда. “Ўлчаш усуллари ва воситалари” фанини ўзлаштириш жараёнида талаба: ишлаб чиқариш корхоналарида, илмий – тадқиқот ишларида ишлатиладиган ўлчаш воситаларини, ўлчаш усулларини, ҳар хил катталикларни ўлчай билиши, ўлчаш воситаларининг метрологик хусусиятларини билиши керак; ўлчаш воситаларини тўғри танлаш, уларнинг оптимал кўрсаткичларини ҳисоблаш, ўлчаш натижаларини қайта ишлаш ва баҳолаш каби кўникмаларга эга бўлиши керак; талаба ишлатиладиган ўлчаш воситалариниг хатоликларини баҳолашни тахлил қилиш ва улардан самарали фойдаланиши каби малакаларга эга бўлиши керак.
Таълимда мультимедиали воситаларни қўллаш, аввало:
ўқув жараённини самарадорлигини кўтаради;
таълим олувчиларнинг шахсий идрок этиш қобилиятини ривожлантиради (ақлий, мустақил таълим олиш қобилиятни, ижодий фаолиятни, олган билимларини амалиётда қўллаш, фикрлаш, англашга қизиқиш, меҳнатга муносабати каби);
таълим олувчиларнинг коммуникатив ва социал қобилиятини ўстиради;
ҳар бир таълим олувчига шахсий педагог ролини бажарувчи компьютер ёрдамида масофавий ўқитишни амалга ошириш имконини кенгайтиради;
таълим олувчини фаол англаш, фикрлаш субъекти сифатида аниқлаш, танлаш;
таълим олувчини субъектив тажрибасини, унинг шахсий қобилиятини ҳисобга олиш;
талабани мустақил ўқув фаолиятини амалга ошириш;
шахснинг информацион маданиятни ривожлантириш.
Мультимедиа ўзига хос интерактивлиги ва ҳар хил турдаги ўқув мультимедиали информацияларни интеграцияланиши, ҳамда таълим олувчининг шахсий қобилиятларини ҳисобга олиш имкониятларини мавжудлиги туфайли энг самарали ва фойдали таълим технологияси ҳисобланади.
Таълимни компьютерли технология ёрдамида янада кўргазмали кўринишда ташкил этиш учун “Ўлчаш усуллари ва воситалари” фанидан ўқув жараёнини локал тизими ишлаб чиқилган. Таълим беришнинг бундай формаси таълим жараёнида ўқитувчининг ролини асло камайтирмайди, аксинча кўпаяди, яъни у муайян фан бўйича билим бериш билан бирга талабага бутун (ўқитиш) таълим бериш циклида унга раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини тўғри йўналтиради ва фаолиятини баҳолайди.
Мултимедиали воситалар таълимнинг турли ҳил тизимлари билан биргаликда олиб бориш имконини беради ва талабанинг ёши ва психологик хусусиятларидан қатьий назар осон қабул қилишни таъминлайди. Масалан: баъзи талабалар маълумотларни адабиётлардан ўқиш ёрдамида, бошқалари эшитиш орқали, яна бошқалари эса видео фильмлар (орқали) кўриш орқали яхши қабул қилади. Шундай қилиб, компьютерли воситалар ёрдамида таълим бериш бошқа анъанавий таълим формасидан ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқитиш методикаси бўйича фарқ қилади. Бундай ўқитиш формаси дидактив концепцияни қуйидаги асосий ҳолатларига асосланади.
1Таълим жараёнини асосан талаба фаолиятини мустақил ўрганиш, идрок этиш, фикрлаш асосида тузилади.
Бу принцип таълим жараёнида талаба (ўқув жараёни субъекти) ва ўқитувчи ролининг муносабатини аниқлайди (белгилайди). Албатта ўқитувчи ва талабанинг кундузги (анъанавий) ўқитиш формасидаги бевосита мулоқоти, унинг хаттоки энг ақлли машина билан мулоқотини ўрнини боса олмайди. Лекин, бундай вазиатда ўқитувчининиг истеъдоди асосий белгиловчи омил ҳисобланадики, бу индивидуаллаштирилган таълимнинг самарадорлигини таъминлайди.
Ҳозирда талабаларнинг ижодий қобилиятини максимал даражада намоён этиш учун шундай таълим олиш муҳитини яратиш керакки, у аввало талабаларни максимал даражада замонавий воситалар ва технологиялар билан уйғунлаштиришни тақозо этади. Ҳозир деярли барча олий ва касбий таълим муассасалари интернет орқали таъминланган информацион ресурсларга эга бўлиб, бунда ўқитишнинг асосий техник воситаси компьютер ҳисобланади. Компьютер орқали ўқитиш махсус компьютерли ўқитиш дастури орқали амалга оширилади.
Компьютерли ўқитиш дастурининг муҳим интерактивлик хусусияти ўқитувчи ва талабаларни ўзаро мулоқот олиб боришига ёрдам беради. Компьютерли ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш мураккаб муолажа бўлиб, унда асосий субъект ўқитувчининг иштироки ҳисобланади. Компьютерли ўқитиш дастурини яратилишида ўқитувчидан информацион технология соҳасида маҳсус ўзига хос билим талаб қилади, бунда энг муҳими компьютерли ўқитиш дастури ўқув материалини бошқача тузилма бўйича ташкил этишни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |