ЎҚув дастури


Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи



Download 30,48 Kb.
bet3/4
Sana08.06.2022
Hajmi30,48 Kb.
#643738
1   2   3   4
Bog'liq
3.3.2. В тоифадаги автотр-т восит. тузил

Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи

Техник механика, автомобилда ишлатиладиган ашёлар,физика, кимё.Автомобиллар тузилиши,
Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш

Ўқитишни ташкилий шакли

Н-назарий таълим,А – Амалий таълим;

Дастурга қўйилган талаб

Мажбурий

Ўқитиш тили

Гуруҳда белгиланган ўқитиш тили асосида

Баҳолаш тартиби

Баҳолаш бўйича амалдаги тартиб асосида

Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш

Ёзма, оғзаки, савол-жавоб, тест, амалий топшириқ

2. Ўқув дастури мазмуни







Мавзунинг номи



Мавзунинг қисқача мазмуни

Жами

Ўқитишни ташкилий шакли

Мустақил таълим




Кириш

Автомобиль агрегат, тизим, механизм, деталь, двигатель тушунчалари. Автомобиллар классификацияси ўрганиладиган автомобилларнинг қисқача тавсифномаси. Автотранспорт саноатини ривожлантириш сохасида хукуматларнинг қарорлари. Автомобилларнинг умумий тузилиши.

2

А


1

1

Двигателнинг умумий тузилиши ва асосий кўрсаткичлари.

Двигателнинг умумий тузилиши ва асосий кўрсаткичлари. Двигатель механизм ва тизимлари. Поршеннинг илгариланма-қайтма ҳаракатини тирсакли валнинг айланма ҳаракатига айлантириб бериш. Двигателнинг асосий кўрсаткичлари: пастки ва юқори чекка нуқталари,поршень йўли, ёниш камерасининг ҳажми, цилиндрнинг тўла ва ишчи ҳажмлари, литраж, сиқиш даражаси.

2

А

1

2

Иш цикллари.

Қуйидаги тушунчалар: ишчи цикллар, такт, 4 тактли двигатель, 2 тактли двигатель, 4 тактли карбюраторли двигателнинг газли ва дизель двигателларга нисбатан афзаллиги ва камчиликлари. Бир цилиндрли двигателнинг камчиликлари. Кўп цилиндрли двигателнинг ишлаш тартиби. Цилиндрлари бир қатор жойлашган 4 тактли двигателларнинг (4 ва 6 цилиндр) ва цилиндрлари 2 қатор V симон жойлашган двигателларнинг (4 ва 6 цилиндрли) ишлаши. Кўп цилиндрли двигателларнинг афзаллиги ва камчиликлари.

2

Н

1

3

Кривошип–шатун механизми тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Кривошип-шатун механизмининг вазифаси. Кривошип-шатун механизмининг турлари. Қўзғалувчан ва қўзғалмас деталлар. Кривошип-шатун механизми тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

2

Н,А

1

4

Газ тақсимлаш механизми тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш..

Газ тақсимлаш механизмининг вазифаси. Механизмнинг турлари. Механизм қисмларини тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Клапанлари пастда ва юқорида жойлашган механизм қисмлари ва ўзаро таъсирланиши. Механизмдаги оралиқ тирқиши (зазор). Газ тақсимлаш фазалари ва унинг двигатель ишига таъсири.

2

Н,А

1

5

Совутиш тизими тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Совутиш тизимининг вазифаси. Ўта совутиш ва қиздиришнинг двигатель ишига таъсири. Совутиш тизимининг турлари. Суюқлик билан совутиш тизимининг умумий тузилиши,ишлаши тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Двигатель доимий иссиқлик режимининг аҳамияти, уни ушлаб туриш усуллари. Совутиш суюқликлари. Совутиш тизими қисмларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Совутиш тизимини юргизиб юбориш олдидан қиздириш. Двигатель юргизиб юбориш қиздиргичларининг тузилиши ва ишлаши.Суюқлик ва ҳаво билан совутиш тизимининг афзаллик ва камчиликлари.

2

Н,А

1

6

Мойлаш тизими тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Мойлаш тизимининг вазифаси. Ишлатиладиган мойлар. Ишқаланувчи юзаларга мойни узатиш усуллари.Мойлаш тизимининг умумий тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.Мойлаш тизими қисмларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўратиш. Мойни фильтрлаш. Ҳар хил фильтрларнинг фильтрлаш сифати бўйича ва фильтрлаш қобилиятининг доимийлиги бўйича таққослаш.Двигатель картерини шамоллатиш. Совутиш тизимининг вазифаси, турлари, тузилиши ва ишлаши. Двигатель картерининг шамоллатишни атроф муҳитга таъсири.

2

А

1

7

Карбюраторли ва инжекторли двигателнинг таъминлаш тизими тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Таъминлаш тизимининг вазифаси. Таъминлаш тизимининг умумий тузилиши,ишлаши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.. Карбюраторли ва инжекторли двигателлар учун ишлатиладиган ёнилғилар. Двигателнинг детонацияси тўғрисида тушунча.Қуйидаги тушунчаларини аниқланг. Ёнувчи аралашма. Ишчи аралашма, ёнувчи аралашма таркиби. Ҳавонинг ортиқлик коэффиценти.Ёнувчи аралашманинг алангаланиш чегаралари. Ёнувчи аралашмага қўйиладиган талаблар. Аралашма таркибининг двигатель қувватига ва тежамли ишлашига ва атроф муҳитга таъсири. Карбюратор ва инжекторнинг вазифаси, тузилиши, уларга техник хизмат кўрсатиш ва қўйиладиган техник талаблар. Двигателнинг иш таркиблари ва бу таркибларда ёнувчи аралашманинг таркиблари. Асосий тозалаш тизимининг вазифаси, ўрганилаётган карбюраторли тизимнинг турлари, тузилиши ва ишлаши. Карбюраторнинг ёрдамчи қурилмалари.Тирсакли вал чеклагичининг тузилиши ва ишлаши. Карбюраторни бошқариш. Ёнувчи аралашма ҳосил қилувчи ва ишлатилган газларни чиқарувчи қурилмаларнинг тузилиши,ишлаши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Ишлатилган газлар таркибининг атроф муҳитга таъсири. Ишлатилган газларнинг заҳарлигини камайтириш усуллари. Ёнилғини пуркаш электрон тизими. Каталитик нейтрализаторлар тузилиши ва ишлаши.

2

Н,А

1


8

Газ балон қурилмали двигателнинг таъминлаш тизими тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Автомобиллар учун ишлатиладиган газ ҳолатидаги ёнилғилардан фойдаланиш ва уларнинг афзалликлари. Суюқ ва сиқилган газда ишлайдиган газ балонли қурилмаларнинг умумий тузилиши,ишлаши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Газ балонли автомобиллар учун ёнилғилар. Газ балон қурилмали двигателни юргазиб юбориш ва ишлаши. Ҳавфсизлик техникаси ва ёнилғи хавфсизлиги бўйича асосий талаблар.

2

Н,А

1

9

Дизель двигателнинг таъминлаш тизими тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Дизель двигателли автомобилларни ишлатишдаги афзалликлар. Дизель двигателнинг таъминлаш тизимини умумий тузилиши,ишлаши тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш..Дизель ёқилғилари. Дизель двигателида аралашма ҳосил қилиш. Алангаланишнинг тутилиш даври тўғрисида тушунча. Дизель двигателнинг таъминлаш тизими ускуналарини тузилиши, ишлаши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Дизель двигателнинг ишлашини атроф-муҳитга таъсири.

2

Н,А

1

10

Ўт олдириш тизими тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Электр ток манбаи вазифаси, тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.Генератор тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.Ўт олдириш тизимининг вазифаси ва унинг турлари. Контакли ва контактли-транзисторли, ўт олдириш тизимининг умумий тузилиши, ишлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Юқоридаги ўт олдириш тизимиларининг афзаллик ва камчиликлари. Ўт олдириш тизими ускуналарининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Ўт олдиришни илгарилатиш бурчагини ростлаш. Юргизиб юбориш тизимининг вазифаси, тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатишни. Стартёр ва унинг юритмаси тузилиши, ишлаши. Двигателни юргизиш ва тўхтатиш. Электрон ўт олдириш тизимининг умумий тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш

2




1

11

Трансмиссиянинг умумий тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш..

Трансмиссиянинг вазифаси ва турлари. Ғилдирак формуласи. ғилдирак формуласи 4х2, 4х4, 6х4, 6х6 механик трансмиссияларининг схемалари. Трансмиссия агрегатларининг вазифаси, жойлашиши ва техник хизмат кўрсатиш..

2

А

1

12

Илашиш муфтаси тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Илашиш муфтасининг вазифаси ва турлари. Бир дискли ва икки дискли илашиш муфталарининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Айланма тебранишларни сўндиргичлари. Илашиш муфталарини гидравлик, механик юритмалари, ажратиш механизмлари, тузилиши,ишлаши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.. Илашиш муфтасининг ажратиш механизмидаги эркин йўл. Илашиш муфтаси юритмасидаги кучайтиргичларнинг тузилиши, ишлаши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

2

А

1

13



Узатмалар қутиси тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Узатмалар қутисининг вазифаси ва турлари. Тишли поғонали узатмалар қутисининг схемаси, тузилиши,ишлаши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.. Узатмалар сони тўғрисида тушунча. 4,5,10 поғонали узатмалар қутиларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.. Синхронизаторнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.. Узатмалар қутисини бошқариш механизмининг тузилиши,ишлаши тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.Гидромеханик узатмалар қутисини тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.Узатмаларни ажратиб-қўшишни бошқаришнинг электрон тизими. Тақсимлаш қутисининг вазифаси, тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Спидометрнинг вазифаси,тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.. Спидометр юритмаси..

2

А

1

14

Карданли узатма тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Карданли узатманинг вазифаси, турлари, тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.. Кардан шарнирларини оралиқ таянчини, шлицали бирикмаларнинг, валларнинг, етакчи бошқарилувчи кўприкдаги кардан шарнирларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш

2

А

1

15

Асосий узатмалар, дифференсиал, ярим ўқларни тузилиши ва уларга техник хизмат кўратиш. Бошқарилувчи ғилдирак юритмаси тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Кўприк турлари.Етакчи кўприкнинг вазифаси,тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.Етакчи кўприк балкасининг вазифаси, умумий тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.Асосий узатманинг вазифаси, турлари. Бирламчи ва иккиламчи асосий узатмаларнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш, ҳар хил асосий узатмаларнинг афзаллик ва камчиликлари. Дифференциалнинг вазифаси ва турлари. Ғилдираклараро дифференциалнинг ва юқори ишқаланишли дифференциалнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Ярим ўқларнинг вазифаси, турлари, тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Оралиқ кўприкнинг вазифаси, тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Бошқарилувчи етакчи кўрикнинг вазифаси, тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

2

Н,А

1

16

Олдинги бошқарилувчи кўприк тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Кўприкларнинг вазифаси ва турлари. Бўлинадиган ва бўлинмайдиган олдинги бошқарилувчи кўприкларнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Бошқарилувчи кўприкда ғилдиракларни ўрнатиш. Ғилдиракларнинг развал ва яқинлашуви, шквореннинг кўндаланг ва бўйлама текисликда оғдириб ўрнатилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.. Бошқарилувчи кўприкдаги ғилдиракларнинг ҳаракат хавфсизлигига, шиналарни ейилишига ва ёнилғи сарфига таъсири ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

2

А

1

17

Осмалар тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Осмаларнинг вазифаси ва турлари.Мустақил ва номустақил осмаларнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Уч ўқли автомобилнинг орқа осмаси. Рессорнинг вазифаси, турлари,тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.Кўндаланг турғунлик стабилизаторларининг вазифаси, тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Осмаларни ҳаракат хавфсизлигига таъсири.

2

А

1

18

Ғилдирак ва шиналар тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Ғилдиракнинг вазифаси ва турлари. Чуқур ва текис ободали ғилдиракнинг тузилиши, ғилдираклар гупчаги ва ярим ўқларни маҳқамланиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш..Шинанинг вазифаси ва турлари. Камерали ва камерасиз шиналарнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Диогнал ва радиал шиналар тўғрисида тушунча. Шиналарнинг русумлари. Шиналарда ҳаво босимининг меъёрлари ва уларга техник хизмат кўрсатиш.Шина конструкцияси ва ҳолатининг ҳаракат ҳавфсизлигига таъсири.

2

А

1

19.

Руль бошқармаси тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Руль бошқармасининг вазифаси. Руль бошқармасинниг асосий қисмлари. Автомобилнинг бурилиш схемаси.Руль трапециясининг вазифаси. Руль механизмининг вазифаси, турлари, тузилиши, ишлаши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Руль тортқичи люфти ва руль чамбараги люфти тўғрисида тушунча.Руль юритмаси кучайтиргичларининг вазифаси, турлари, тузилиши, ишлаши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Руль бошқармаси ҳолатининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири.

2

Н,А

1

20.

Тормоз тизими тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Тормоз тизимининг вазифаси. Тормоз тизимининг асосий қисмлари. Тормоз тизими асосий қисмларининг автомобилда жойлашиши.Тормоз механизми вазифаси ва турлари. ғилдирак ва трансмиссия тормоз механизмларининг тузилиши, ишлаши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Тормоз юритмасининг турлари. Механик, гидравлик ва пневматик юритмали тормоз механизмининг ишлаши, тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Тормоз юритмасидаги кучайтиргичларнинг вазифаси, турлари, тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Антиблокировкали электрон тормоз хавфсизлиги таъсири.

2

Н,А

1





Download 30,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish