ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида



Download 2,35 Mb.
bet136/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАР
1. ДСЭНМ томонидан ошхона идишлари тозалигини экспресс усул билан аниқланг.
Мақсад: ошхона идишларни тозалигини аниқлаш



Бажарилиш тартиби

Бажарди

Бажара олмади

1

Идиш характеристикаси

20

0

2

Порошок сепиш (актив кўмир кукуни)

20

0

3

Порошокни пахта билан артиб олиш

20

0

4

Идишда қолган доғлар аниқланади

20

0

5

Идиш тозалиги ҳақида хулоса

20







Жами

100

0

максимал балл-100
2. Идишни органолептик кўрсаткичларини баҳолаш
Мақсад: Идишни сифатига баҳо бериш



Бажарилиш тартиби

Бажарди

Бажара олмади

1

Идишни шакли

20

0

2

Ташқи кўриниши

20

0

3

Ёриқларни борлиги

20

0

4

Дўнгликларни борлиги

20

0

5

Хулоса

20







Жами

100

0

максимал балл-100
3. Идишдаги қўрғошин миқдорини аниқлаш
Мақсад: Идиш сифатига баҳо бериш



Бажарилиш тартиби

Бажарди

Бажара олмади

1

Идиш юзасини эфир билан хўлланган тампон билан ёғсизлантириш

20

0

2

40 % сирка кислотаси билан хўлланган тампон билан артиш

20

0

3

Идишни шу қисмига калий йоднинг 10 % ли эритмасига ботирилган тампонни қўйиш

20

0

4

Тампон ранги ўзгаришини аниқлаш

20




5

Хулоса

20

0




Жами

100

0

максимал балл-100


ТЕСТ САВОЛЛАРИ
1. Озиқ-овқат корхоналарида рухланган идишлар нима мақсадда қўлланилади:

  1. суюқ маҳсулотларни сақлашда;

  2. сарашта жихозлари сифатида;

  3. маҳсулотларни қовуришда;

  4. пишириш учун;

  5. хохлаган мақсадда;

2. Эмальланган идишлар музқаймоқ ишлаб чиқаришда нима мақсадда қўлланилади:

  1. қўллаш тақиқланган;

  2. хом-ашё сақлашда;

  3. маҳсулотни сақлашда;

  4. маҳсулотни ташишида;

  5. аралаштириш учун;

3. Технологик жихозлар ва идишларга бўлган 3 та асосий санитар гигиеник талабни кўрсатинг:

  1. идишларни хом-ашё ва ярим фабрикатни номини кўрсатган холда маркировкалаш;

  2. биринчи секцияда 40 0С 0,5% ли кальцийланган сода эритмасида ювиш;

  3. 10% ли сода эритмасида ювиш;

  4. иккинчи секцияда 2% ли хлор охаги эритмасида 40 0С да

  5. 90 0С сувда чайиш;

4. Ташишда фойдаланилган лист, идиш ва противенларни ювишдаги қоидаларни айтинг:

  1. 0,5% ли калцийланган содада ювиш;

  2. қуритиш;

  3. 2% ли содали сувда чайиш ;

  4. иссик сувда чайиш;

  5. буғ билан ишлов бериш;



ЎРГАТУВЧИ ДАСТУРЛАР
1. Идиш -товок ювишни турта коидасини курсатинг

  1. биринчи камерада рухсат этилган ювувчи моддалар билан 40-50 0С ли сувда ювиш

  2. иккинчи камерада 0,5%ли хлорли охак ёки 0,2% ли хлорамин эритмасида ювиш.

  3. учинчи камерада 70 0С ли сувда чайиш

  4. тўртинчи камерада –қуритиш

2. Қандай маҳсулотларда ишлаб чикаришда хом-ашёга кулланиладиган
учта гигиеник талабни айтинг.

  1. хом-ашёни амалдаги ГОСТ, ОСТ ва техник шароитларга тўғри келиши

  2. хом-ашё ва ёрдамчи материалларни сертификатни бўлиши

  3. буёқ ва ароматизаторлар ,кислоталарни сертификатини бўлиши

3. Технологик жихозлар ва идишларга булган туртта асосий санитар-гигиеник талабни кўрсатинг.

  1. идишларни хом-ашё ва ярим фабрикатни исмини курсатган холда маркировкалаш

  2. биринчи секцияда 40 0С 0,5% ли кальцийланган сода эритмасида ювиш

  3. иккинчи секцияда 2% ли хлор охаги эритмасида 40 0С да дизенфекция килиш

  4. учинчи секцияда 60градус С ли сувда чайиш

4. Тухумли масса тайёрлаш учун ишлатиладиган жихозларга ишлов беришни турта асосий коидасини айтинг.

  1. 0,5 ли кальцийланган сода эритмасида ювиш

  2. 10 дақиқа 2% ли хлор оҳак эритмасида дезенфекциялаш.

  3. иссиқ сувда чайиш

  4. қуритиш

5. Санитар-бактериологик назоратни иккита тури:

  1. режали

  2. режадан ташқари

2. Санитар-бактериологик назорат мақсади:

  1. ишлаб чиқариш корхонасини ахволини яхшилаш

  2. ишлаб чиқариш корхонасини санитар холатини доимий тозалигини сақлаш учун

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1.Идиш тайёрлаш учун қандай материаллардан фойдаланилади ?
2. Полимер материалдан тайёрланган ўровчи идишларга қўйиладиган талаблар?
3. идиш-товоқ ишлаб чиқаришда қўлланиладиган янги материални ишлатиш учун қўйиладиган талаблар?
4. Идишлар, тараларнилаборотор экспертизасида қўйиладиган гигиеник талаблар.
5. Пластмасс идишларни санитар-кимёвий текшириш усуллари ?
6. Идиш-товоқларни ишлаб чиқариш ва тарқатилшда жорий санитар назорати қандай олиб борилади?
7. Идишни лаборотор экспертизаси қандай олиб борилади?
8. Метал идишларни ювиш режими?
9. Кесиш столларини ювиш режими ?

6 – БОБ


УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ВА САВДО КОРХОНАЛАРИ ЛОЙИҲАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАР-ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР
6.1. Умумий овқатланиш корхоналари лойиҳасига қўйиладиган санитар - гигиеник талаблар.
Умумий овқатланиш корхонасининг лойиҳаси тегишли санитар қоидалар шунингдек, санитар врач жавоб бериши лозим бўлган амалий санитар қоида ва нормалар асосида огоҳлантирувчи санитар назорати ёрдамида амалга оширилади.
Умумий овқатланиш корхонасининг лойиҳалари санитар қоида ва нормалар асосида турли хил бўлади: очиқ турдаги ошхона, олий таълим муассасалари қошидаги ошхоналар, ишлаб чиқариш корхонасига тегишли ошхоналар, ресторан, кафе ва бошқалар. Уларнинг аксарияти намунавий лойиҳага асосан қурилади. Катта умумий овқатланиш корхоналари эса ягона лойиҳага асосан, яъни фабрика ва тайёрлов ошхоналари махсус ишлаб чиқилган индивидуал лойиҳага кўра қурилади.
Фабрика ва тайёрлов ошхоналари замонавий умумий овқатланиш корхонасининг кенг қурилишини одатда яримфабрикатлар билан ишлаш учун лойиҳалаштирилади. Хом-ашё билан ишлайдиган корхоналар шундай яримфабрикатлар ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларида қурилади.
Умумий овқатланиш корхонасининг санитар ҳолати худди бошқа корхоналар сингари ҳудуди етарли бўлган, режалаштирилган ва ободонлаштирилган ер часткасида қурилади. Унда хўжалик қурилмалари, мижозлар дам олиши, ёзги қўшимча ўринларни жойлаштириш, автомобиллар қўйиш учун зоналар бўлиши кўзда тутилиши лозим. Омбор, тара, ёқилғи, ахлат тўплаш жойи ва бошқа ҳовлида қурилган қурилмалар шамол эсмайдиган томонда бўлиши лозим ва албатта улар хўжалик ҳовлисидан ва бошқа хўжалик ҳудудидан девор билан ажратиб қўйилиши керак. Умумий овқатланиш корхонасининг эшик ва деразаларидан ахлат тўплаш жойи 20 м дан кам бўлмаган узоқликда бўлиши лозим. Бундан ташқари ахлат тўплаш жойи ва ёқилғи майдончаси асосий бинодан ажратиб турувчи яшил экинлар билан ажратиб қўйиш тавсия этилади. Участкада транспорт ва пиёдалар ҳаракати учун жой ажратилиши ва бинога кириш йўлакларини тўғри ташкил этиш лозим. Транспорт йўли ва пиёдалар йўлаги бинога чанг ва лойнинг киришини камайтириш учун асфальт билан қопланиши керак. Қаттиқ қоплама асфальт билан қопланмаган ва қурилмалар йўқ жойларга газон, бўта ва тик ўсувчи дарахт кўчатлари экилиши керак, булар атмосфера ҳавосини чангдан тозалашда муҳим роль ўйнайди.
Умумий овқатланиш корхонасидаги яшил ўсимликларнинг салмоғи корхона умумий ҳудудининг 50%идан кам бўлмаслиги керак.
УОК ҳудудида кириш учун камида 2та кириш жойи бўлиши лозим: бири – мижозлар учун, иккинчиси - озиқ-овқатларни олиб келиш ва хўжалик мақсадлари учун.
Йирик корхоналарда ахлат ва чиқиндиларни чиқариш учун хўжалик ҳовлисида озиқ-овқат бўлмаган юкларни олиб келтириш ва чиқариш учун алоҳида йўл бўлиши тавсия этилади.
УОК ларда санитар-гигиеник иш режимини яратиш учун қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга:

  1. корхонанинг керакли бинолар таркиби ва етарлича майдон билан таъминланганлиги;

  2. рационал жойлашганлиги ва алоҳида гуруҳ бинолари билан алоқанинг қулайлиги;

  3. ишлаб чиқариш цехларини технологик жараён кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш;

  4. технологик ва санитар-гигиеник жиҳозлар билан таъминланганлик;

  5. бу жиҳозларнинг рационал жойлашганлиги

УОК лардаги бинолар: савдо қилиш, ишлаб чиқариш, омборхона, маъмурий – маиший ва техник биноларга бўлинади.
Савдо қилиш гуруҳига: овқатланиш зали, вестюблел, гардероб, мижозлар учун санузел, буфет, тушликни уйга сотиш биноси киради. Ишлаб чиқариш гуруҳига ошхона, ишлаб чиқариш цехлари (гўшт, балиқ, сабзавот, хамир, кондитер, совуқ газаклар учун), нон кесиш жойи, овқат тарқатиш, идиш ювиш, яримфабрикатлар учун тара сақлаш жойлари киради. Бинонинг омборхона гуруҳига:қуруқ маҳсулотлар, сабзавотлар, тузламалар, совутиладиган камералар, жиҳозлар ва тара сақлаш жойлари киради. Маъмурий – маиший гуруҳга: директор кабинети, идора, хизматчилар хонаси, гардероб, душ, хизмат кўрсатиш персонали учун ҳожатхона киради. Умумий овқатланиш биноларининг техник гуруҳига: исситиш тизими, вентеляция камералари, ҳавони тозалаш камералари, совутиш камераларининг машина бўлимлари ва бошқалар киради.
Умумий овқатланиш бинолари таркиби ва майдони қурилиш қоида ва меъёрларига биноан қабул қилинади; улар корхонанинг иш характерига (хом-ашё ёки яримфабрикаталр билан ишлашга), ўринлар сони ва реализация қилинадиган таомлар миқдорига боғлиқ.
Ишлаб чиқариш ва савдо қилиш биноларини одатда 1-қаватдан паст бўлмаган жойга жойлаштиришга рухсат этилади. Худди шундай талаблар маъмурий – маиший бинолар, яъни хизмат кўрсатувчи персонал узоқ вақт бўладиган жойлар (директор хонаси, идора, хизматчилар хонаси) га ҳам қўйилади. Одамлар қисқа вақт бўладиган маъмурий-маиший биноларни исталган қаватда жойлаштиришга рухсат этилади. Лекин ертўлада душ ва ҳожатхоналарни жойлаштирганда уларнинг канализация қувурлари ертўла полидан паст бўлиши шарт қилиб қўйилади. Ошхона, совутиш цехи, идиш ювиш ўринлари 1 қаватда бўлиши лозим ва уларни режалаштириш ошхона, совутиш цехи ва идиш ювиш жойлари савдо заллари билан қулай алоқани таъминлаши лозим. УОКда кулинария дўкони ва тушликни уйга сотиш биноси мавжуд бўлганда улар ошхона ва совутиш цехи билан бевосита алоқага эга бўлиши талаб этилади.
Тайёрлов цехлари (гўшт, балиқ, сабзавот ва бошқалар) УОК ларда улар хом-ашё ишлаб чиқарса, улар омборхонадан ошхонага қараган йўналишда жойлашган бўлиши керак. Сабзавот цехи қўшни цехларнинг йўлакларини иложи борича кам ифлослантириш мақсадида бевосита сабзавот омбори яқинида жойлаштирилади.
Ҳар-хил турдаги маҳсулотлар (гўшт, балиқ, сабзавот, сут маҳсулотлари) ишлаб чиқариш ва омборхоналарда лойиҳалаштирилганда бир-биридан изоляция қилинган ва биридан-бирига ўтилмайдиган хоналарда бўлиши лойиҳалаштирилиши керак. Бунда баъзи озиқ-овқат маҳсулотларининг бошқаларига зарарли таъсирининг олди олинади. Масалан, тайёр гўштли, сутли ва бошқа таомлар хом гўшт ва балиқлардан заҳарланиши мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш биноларини ортиш жойлари яқинида жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Ортиш жойи ташқи деворга максимал даражада яқин бўлиши керак. Биринчи ёки юқори қаватларда жойлашган ортиш жойлари ортиш-тушириш платформаси билан боғланган бўлиши керак. Маҳсулотларни тушириш қулай бўлиши учун баландлиги 1,1 м, эни 3 м дан кам бўлмаслиги керак. Тушириш пайтида маҳсулотларни атмосфера ёғин-сочинларидан ҳимоялаш учун платформа тепаси баланд айвон билан таъминланиши керак. Ертўлада жойлашган ортиш жойлари маҳсулотларни ортиш учун транспорт люклари билан таъминланиши керак. Сабзавотларни ортиш алоҳида туйнук орқали туширишни лойиҳалаштириш лозим. Бунда сабзавот умумий юклаш биносини ва у ердаги маҳсулотларни ифлослантирмайди. Туйнуклар ҳам платформалар сингари айвонлар билан ҳимояланиши керак. Туйнукларни 1-қаватдаги одамлар яшайдиган хоналар деразалари остига жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Совутиш камераларини умумий ҳарорат шлюзи билан ягона гуруҳга ўрнатиш тавсия этилади. Уларни қозонхона, бойлерлар ва душлар ёнида шунингдек, уларнинг тепаси ёки остида жойлаштириш мумкин эмас, чунки улар совутиладиган камераларнинг ҳарорат режимига салбий таъсир этиши мумкин. Совутиш камераларини турар жой бинолари остига фақат махсус қопламалар ўрнатилганда рухсат этилади. Совутиш камераларини канализация суви босишидан сақлаш мақсадида уларни идиш ювиш, санузеллар шунингдек, трапга эга бўлган биноларлар остига жойлаштирилмайди. Совутиш камералари майдони 5м квадратдан кам бўлмаслиги керак. Минус ҳароратли озиқ-овқат сақлаш камералари тамбур билан жиҳозланиши керак. 0-6 градусгача бўлган маҳсулотлар сақлаш камералари тамбур қурилмаси билан таъминланиши шарт эмас. Бу ҳолатда камералар ичида махсус шлюз қурилмаларини ишлатиш зарурдир. Совутиш камералари эшиклари иссиқ изоляция, қисиш затвори ва бутун периметр бўйлаб зичлаш резиналарига эга бўлиши керак. Улар чиқиш томонга очилиши керак. Озиқ-овқат чиқиндиларининг совутиш камералари одатда 1-қаватда жойлаштирилиб, тамбур орқали мустақил чиқиш йўлига эга бўлиши, бошқа камералар билан алоқаси бўлмаслиги керак.
Ишлаб чиқариш, савдо қилиш ва маъмурий – маиший гуруҳлар кириш жойлари алоҳида бўлиши лозим. Мижозлар учун кириш кўча томондан, хизмат кўрсатувчи персонал учун ва маҳсулотларни киритиш – ҳовли томондан, яхшиси бинонинг эшик ва деразалар бўлмаган ён томонидан жойлаштириш керак. Умумий овқатланишнинг барча бинолари 3,3 м баландликда бўлиши, 150 дан ортиқ жойга эга бўлган заллар баландлиги 4,2 м бўлиши керак. Ошхонанинг идиш ювиш хоналарининг баландлиги улар билан туташ бўлган заллар баландлигидан паст бўлмаслиги керак. Ишлаб чиқариш ҳамда сақлаш хоналари эшикларининг эни шунингдек, турли гуруҳларни бирлаштирувчи йўлаклар кенглиги юкларни ташиш ва хизмат кўрсатиш персонали эркин харакат қилиш имконини бериши лозим.
Йиғиштириш материаллари ва ювиш воситаларини сақлаш учун девор шкафларининг бўлиши муҳим гигиеник талаблардандир, улар барча умумий овқатланиш корхоналарида бўлиши лозим.


6.1.1-жадвал

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish