Ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш омили



Download 20,79 Kb.
Sana23.04.2022
Hajmi20,79 Kb.
#576294
Bog'liq
Huquqiy tarbiya, huquqiy madaniyatni shaklla



AIM.UZ





Ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш омили

Ҳуқуқий давлат ва уни барпо этишнинг зарур шартларидан бири-бу аҳоли ҳуқуқий маданиятини, юксалтиришдир. Ҳуқуқий маданият фақат инсонга ҳос бўлган ҳодисадир. Шу сабабли одамларнинг ҳуқуқий онги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий этник-рухий, маданий-тарихий ва шу каби кўплаб омиллар таъсири остида таракиб топади. Фуқаролар ҳуқуқий онгида мазкур бимлимларни хосил қилиш фақат махсус уюштирилган фаолият жараёнидагина эмас, балки ижтимоий воқеликнинг хилма-хил объектив омиллари таъсири остида ҳам рўёбга чиқарилади.


Ҳуқуқий тарбия-бу ҳуқуқий тажриба алмашиш бўйича давлат, жамият ташкилотлари алоҳида фуқароларнинг бир мақсадга йўналтирилган фаолияти. Яни ҳуқуқий тарбия ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш, уларни бажариш ва бу нормалардан фойдаланишни таъминловчи муайян ижобий тасаввурлар, қарашлар, қадриятларни тушуниш, йўл-йўриқларни шакллантириш мақсадида одам онги ва хулқ-атворига доимий таъсир ўтказиб боришдир.
Ҳуқуқий тарбия мураккаб фаолият тизими ҳисобланганлиги боиси мамлакатимизда ушбу масалага алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Олий Мажлис қонуларида баён қилинган давлат ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг асосий тамойиллари демократик нормалар ва ижтимоий кафолатларни қарор топтиришнинг зарур ҳуқуқий заминини яратади.
Эндиликда шундай ҳуқуқий тартибни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий маданиятнинг шундай даражасига эришиш керакки, унда қонунларга риоя этиш ҳамма учун мажбурий бўлиб, уларни бузиш эса мутлақо мумкин бўлмай қолсин. Бозор иқтисодиётига асосланган йўл биз учун ҳуқуқий тарбия мактаби бўлиб қолиши даркор. Ҳар бир одам ўзлаштириб олиши керак бўлган муҳим сабоқ шундан иборатки, у қонун асосида яшаши ва меҳнат қилиши, қонун орқали ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этишни ўрганиши, ўз мажбуриятларини оғишмай бажариши керак. Бошқа одамларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига ҳурмат билан қарашни ўрганишимиз лозим. Бошқача айтганда, қонун устуворлиги ҳамма ерда тантана қилиши шарт. Ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий таълим, ҳуқуқий амалиёт ва ўзини-ўзи тарбиялаш ҳуқуқий тарбия воситаларига киради. Юқорида кўрсатиб ўтилган барча воситаларни қўллаш асосида ҳуқуқ ҳақидаги ахборотларни етказиш, қабул қилиш, ўзгартириш ва ундан фойдаланиш ҳамда уни амалда рўёбга чиқаришни кўзда тутувчи ҳуқуқий саводхонликни амалга ошириш масалалари ётади. Зотан, ҳозирги амалга оширилган ўзгаришлар, жумладан, Конститутиямиз ҳам муайян ҳуқуқий онгга эга бўлган бўлган кишиларга мўлжалланган. Бироқ на ҳуқуқий саводхонлик, на ҳуқуқий маданият, юқорида қайд этганимиздек, ўзидан-ўзи вужудга келиб қолмайди. Демак, уни мактаб партасидан бошлаб то касб-ҳунар коллежлари, лицейлар ва бошқа олий ўқув юртларида шакллантириш зарур. Бинобарин, вояга етаётган ўқувчи ёшларга тегишли ҳуқуқий эътиқодларни-ҳуқуққа, ҳуқуқий ҳодисаларга ижобий муносабатни, ҳуқуқий билимларни доимий равишда кенгайтириб ва чуқурлаштириб бориш эҳтиёжини тарбиялаш ғоят муҳимдир.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий онгни тарбиялаш фақат ҳуқуқ ҳақидаги билимларни кенгайтириш, жамиятимизнинг ижтимоий қадрияти сифатида унга нисбатан ижобий муносабатни шакллантиришдангина иборат бўлмай, ҳуқуқий кўникмаларни, одатларни тарбиялаш ҳам ғоят муҳимдир.
Президентимиз “Янгича фикрлаш ва ишлаш — давр талаби” асарида қуйидагиларга эътибор беришни таъкидлаган эди:
— аҳолини ҳуқуқий тарбиясини тубдан яхшилаш;
— унинг ҳуқуқий маданият даражасини ошириш;
— ҳуқуқий ахборотнинг кенг майдонини яратиб бериш;
— ҳуқуқий давлатнинг қарор топишига эришиш.
Бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғиботнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш борасида қўшимча шарт-шароитлар яратилди.
Зеро, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этилаётган экан, ундаги ҳар бир фуқаро ҳуқуқий асосларини, унинг амал қилиш тамойилларини, асосий ҳуқуқий норма ва қоидаларини билиш зарур деб ҳисоблаймиз. Бу жараён, айниқса, давлат томонидан таълим муассасаларида амалга ошириладиган ҳуқуқий билим беришнинг пировард мақсадини ташкил этади.
Ҳуқуқий тарбияда қуйидаги мураккаб вазифаларни ҳал этишни талаб этади:
Ҳар бир шахсларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолашда, амалий фаолиятда олинган ҳуқуқий билимларни мустақил тадбиқ қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш :
- қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларга мувофиқ фақат қонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширишни шакллантириш.

- ҳар қандай ҳуқуқбузарликка нисбатан қатъий муносабатда бўлиш фазилатини тарбиялаш, кабилар.




Фуқароларнинг ҳуқуқий тажрибасини муваффақиятли амалга ошириш учун давлат шахснинг сиёсий фаоллигини кучайтириш, унинг давлат ишларида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, ошкоралик ва демократия принцпларининг чинаккамига амал қилишини таъминлаш, мансабдор шахслар ва давлат органларининг ҳар қандай кўринишидаги ҳуқуқбузарликларга қарши кураш олиб бориши талаб этилади.
Download 20,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish