Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида


-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари



Download 159 Kb.
bet8/20
Sana22.10.2022
Hajmi159 Kb.
#855319
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
ХП тугрисида конун 15.05.2014

18-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари:
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
аҳоли ўртасида санитария-гигиенага оид билимларни тарқатиш бўйича ишларни, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ташкил этади;
аҳоли ўртасида мунтазам тиббий текширувларни ташкил этади;
алкоголизмга, гиёҳвандликка, заҳарвандликка, руҳий касалликларга, ОИВ инфекциясига, таносил касалликларига ва атрофдагилар учун хавф солувчи бошқа касалликларга чалинган шахсларни аниқлайди, уларни ҳисобга олиш, текширувдан ўтказиш, шунингдек ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришни амалга оширади;
ОИВ инфекцияси, алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик тарқалишининг олдини олишга доир чора-тадбирларни бажариш учун мутахассисларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;
одам савдосидан жабрланганларни белгиланган тартибда ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини кўради;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари ички ишлар органларига:
ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавф солувчи бошқа касалликлар тарқалганлиги ҳақида;
баданига шикаст етган ёхуд беҳуш ҳолатда бўлган шахслар келиб тушганлиги ёки мурожаат этганлиги ҳақида;
одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган оилавий-маиший низолар тўғрисида ва оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида;
вояга етмаган шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга жалб этилганлиги ҳақида;
ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида хабар қилиши шарт.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 159 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish