Тубанлик - инсонда кучли нафратланиш туйғуларини ҳосил қилувчи эстетик категориядир. Нафосатшунослик ка¬тегориялари орасида хунуклик сингари кишиларда салбий ҳис-туйғу пайдо қиладиган бошқа тушунчалар ҳам мавжуд. Тубанлик ана шундай тушунча: уни хунуклик билан ай¬нанлаштириб бўлмайди. Чунки, хунуклик кишиларда энгил но¬хушлик туйғусини пайдо қилса, тубанлик эса кучли нафратланиш ҳиссини уйғотади. Табиат, ҳайвонот ва наботот оламидаги хунук¬лик ту¬банликка айланмайди. Инсондаги хунуклик эса тубанлик даража¬сига бориб этади. Дарёнинг суви лойқалангани, кўкаламзорларга тўкилган ахлат, қурбақа, илон хунук кўрингани билан ундан одамлар нафратланмайдилар. Гоҳида муҳтожлик инсон табиатидаги ёвуз майлни қўзғатиб юбориши натижасида инсонни тубанлаштиради. Айниқса, мамлакат бошига оғир кулфат тушганда ундан ўз моддий манфаатлари йўлида фойдаланувчи кимсалар (2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир бўлган фожеа сабаб ўғри «тадбиркорлар» магазинларни талашган эди-Ҳ.Б.) тубан одамга мисол бўлади.
Фожеавийлик ва кулгилилик
Фожиавийлик эстетика категориялари орасида улуғворлик билан қатор яқинликка эга. Ҳақиқий улуғворлик фожиавийликнинг давоми, десак муболаға қилмаган бўламиз. Шу боис эстетикасида фожиавийлик категориясининг улуғворлик категориясидан кейин ўрганилиши бежиз эмас. Улуғворликнинг барча хусусиятлари фожиавийликнинг ҳам у ёки бу кўриниши орқали намоён бўлади. Фожиавийлик мезоний тушунчасининг эстетикасидаги марказийФ муаммоси-инсоннинг имкониятларини ҳар томонлама кенгайтириш (санъат, бадиий адабиёт, жамият ва табатга нисбатан муносабатда), қаҳрамонлик, буюклик тушунчаларининг қатъий ва ўзгармас чегараларини бузиб, унинг моҳиятини янада яқинлашиш, ташаббускор ва бунёдкорликни рағбатлантириш, ҳаётда умидворлик ва унга муҳаббат туйғуларини ривожлантиришдан иборатдир. Фожеий қаҳрамон келажакка йўл ташлайди, у эскирган чегараларни даф этади. У доимо инсоният курашининг олдида юради.
Фожеавийлик муаммоси ҳар доим фалсафий ва эстетик тафаккур соҳибларининг эътиборини жалб қилиб келган. Деярли барча улкан ижодкорлар яратган асарларда фожеали оҳанглар мавжудлигини жуда кўп мисолларда кўриб чиқишимиз мумкин. Масалан, М. Шайхзоданинг «Жалолиддин Мангуберди» ва «Мирзо Улуғбек» асарларида фожеали оҳанглар бошдан охирига қадар сезилиб туради.
Санъатда фожеа ва фожеий қаҳрамон образини ифодалаш қўйидаги жиҳатлар билан белгиланади:
-фожеий асар ҳаёт ва ижтимоий алоқаларни қамраб олиши ва реал тасвирлаши;
-инсон шахсини тўлақонли равишда ифодалаши;
-даврининг ёрқин инсонпарвар орзулари билан ахлоқ қоидалари ўртасидаги тўқнашувнинг натижасини ёритиши;
-кучли, жасоратли, ғурурли, эркпарвар инсон тимсолини барқарор ўрнатиши;
-инсоний идеалга интилиш ва унга бўлган ишончнинг мустаҳкамлиги.
Бунёдкор ғояларнинг тарафдорлари доимо ҳаётни ўзлаштириш, ўлим ҳавфини қисқартириш ҳақида ўйлаб келган. Ўлим қайғусидан фарқли ўлароқ фожиий қайғу - изтиробнинг махсус кўриниши бўлиб, у улуғворликнинг йўқолиб бориши билан боғлиқ, у ҳаётнинг йўқолиши ёки ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тарихий воқеликнинг барбод бўлишидир.
Фожеавийликнинг яна бир хусусияти шундаки, у инсонга борлиқнинг мазмунини очиб беришда яқиндан кўмак беради. Шахс ривожи жамият ва инсоният ўртасидаги муносабатга боғлиқ эканлигини, жамият тараққиёти инсон ҳисобига эмас, балки инсон ва инсон орқали ривожланиши зарурлиги бевосита фожиавийлик тушунчаси орқали янада конкретлаштирилади. Бу эса пировардида инсон ва инсоният муаммоларини инсонпарварлик йўли билан хал этишга олиб келади. Фожиавийликда жамият ва инсониятнинг эзгулигини ҳимоя қилувчи хусусият мужассам. Маҳмуд Торобий қўзғалони натижасиз тугаши, унинг ўзи эса фитна қурбони бўлиши аждодларимиз қисматидаги фожиадир. Маҳмуд Торобий ғаним қўлида эмас, ўз қавмидан чиққан-нурга эмас, зулматга талпинган калтабин жоҳил Оловхон Юсуф қўлида ҳалок бўлади. Бироқ, Торобий тимсолидаги фожиа хиёнат, сотқинлик,диёнацизлик, зулм ва зўравонлик бошидан кечирган ва унга қарши курашган миллат, халқ ва Ватан фожиасидир. Ёки истиқлол муқаддас тутган, ўлканинг миллий, диний заминидаги тараққиёт учун курашган ва халқ орасидаги ғоят катта мавқега эга бўлган жадид маърифатчиларининг фожиаси ҳам жамиятни тўқимтабиат «муҳаббат»дан халос этишнинг натижаси эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |