Гноселогик илдизи:
Оқилона билим нуқтаи назаридан дунё инсонга чексиз мураккаб бўлиб туюлади. Ўта мушкул вазифа ақлни ўтмаслаштиради. Инсон ечимсиз муаммолар қаршисида ўзини ожиз ҳис қилади ва ақл далилларни тасодифий нарсалар билан тўлдириш учун динга мурожаат қилади.
3. Диннинг ижтимоий-иқтисодий илдизлари – динни вужудга келтирган кундалик ҳаётий шарт-шароитлар йиғиндиси тушунилади:
1) ибтидоий одамзот меҳнат қуролларини заиф бўлганлиги;
2) ибтидоий одамларнинг бутун ҳаёти табиат антиқликларига боғлиқлиги;
3) ибтидоий жамият ишлаб чиқаришининг аянчли аҳволи;
4) ибтидоий одамнинг табиатдаги кучларга қарши курашдаги заифлиги, ожизлиги ва бунинг оқибатида ўзгариши эзиб келган табиатнинг стихияли қарашларидан, кучларидан пайдо бўлган қўрқув.
Таврот (қадимги ибрий тилида “Тора” - Қонун) – иудаизм дини (яҳудийлик)нинг Худованд Мусо пайғамбарга нозил қилинган илоҳий муқаддас китоби. У Мусо пайғамбарнинг илоҳий қонунларини ўз ичига олган 5 китоб: 1) Муқаддас Китоб (Библия)нинг “Ибтидо”, 2) “Чиқиш”, 3) “Левит”, 4) “Чўлда” ва 5) “Амрлар” деган китоблардан иборат. Библияни ҳам “Таврот” деб ишлатиш ҳоллари бор. Пасха – яҳудийларнинг Миср асоратидан қутилган кунини нишонлайдиган байрами ҳисобланади.
Инжил – насроний (Христианлик) динининг асосий бош китоби (I – аср бошларида Аллоҳ таоло томонидан ҳазрат Ийсо алайҳиссаломга 30 ёшида нозил этилган).
Қуръони карим – Ислом динининг (VII аср) асосий илоҳий муқаддас китоби. Азимушаън Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, унинг ҳар бир каломи Аллоҳ тарафидан сўзма-сўз (23 йил давомида) нозил этилган ва ҳазрати Жаброил алайҳиссалом орқали пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга юборилган.
Худо оламни, бутун борлиқни, барча жонли-жонсиз мавжудотларни яратувчиси – Парвардигори оламнинг умумий номи бўлиб турли халқларда қуйидаги номлар билан номланади:
Форсларда – “Худо”.
Туркийларда – “Тангри”.
Арабларда – “Аллоҳ”.
Исломдан аввалги Эронда – “Яздон”, “Эзид”, “Хурмузд”, “Худойгон”.
Яҳудийларда – “Яҳве”.
Славянларда – “Бог”, “Господ”.
Ҳиндларда – “Даюто”.
Инглизларда – “Говд” тарзида зикр этилган.
Шунингдек, Машриқзамин манбаларида асосан: “Раббим”, “Рабб”, “Мавло”, “Ҳақ”, “Ҳақ таоло”, “Ҳақсубҳонаҳу ва таоло”, “Аллоҳ таборака ва таоло”, “Худои таоло”, “Худованд”, “Худовандо”, “Худои бузург”, “Парвардигор”, “Тангри таоло”, “Раббил оламийн”, “Тангри субҳонаҳу ва таоло”, “Аллоҳ таоло”, “Тангри азза ва жалла”, “Мавло жалла жалолуҳу”, “Зулжалол” каби сифатлар билан ҳам тавсифланади.
Забур (санолар, яъни псаломлар маъносида) – ҳазрат Довуд (Исроилнинг улуғ подшоси) алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан нозил этилган, мил. Аввалги 1050-900 йиллар орасида китобат қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |