Устознинг энг буюк бурчи унинг халққа нафи тегадиган, ақл-идрокли, қобилиятли, уқувли шогирдлар тайёрлашдир


Таълим-тарбия ишларини режалаштириш мазмуни



Download 82,79 Kb.
bet9/11
Sana21.02.2022
Hajmi82,79 Kb.
#54077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5194927098162054421

3. Таълим-тарбия ишларини режалаштириш мазмуни
Таълим-тарбиявий ишнинг мазмуни, метод ива усуллари ҳамда уни ташкил этиш турлари, болалар хулқ-атворини тарбиялаш мазмуни, уларда маданий-гигиеник малакаларни шакллантириш, болалар меҳнати ва ўйинларига раҳбарлик усуллари, боланинг бўш вақти, кўнгил очар дақиқаларни ташкил этиш, шунингдек, ота-оналар билан ишлаш турлари режалаштирилиши лозим.
Ўқитишнинг ҳар бир бўлимига доир машғулотларни режалаштиришда билимларни эгаллашнинг асосий босқичлари ҳисобга олинади. Режада билимлар мазмунининг такрорланиши, уларни секин аста мураккаблаштириш назарда тутилади. Исталган бўлимга доир машғулотларни режалаштиришда мазкур бўлим билан боғланган асосий таълим-тарбиявий масалалардан ташқари дастурнинг бошқа бўлимларидан айрим масалаларни киритиш керак. Машғулотларни бундай яхлитлаш уларни ривожлантирувчи самарасини оширади.
Таълим-тарбиявий ишлар машғулотлардан ташқарида: кундалик турмуш, ўйин, меҳнатда ҳам давом эттирилади. Режада боланинг хулқ-атворини: бир-бирларига хайрихохлик муносабатини, бир-бирининг ўйинига қизиқишлари билан ҳисоблашишни, юзага келган низоларни хақгўйлик билан ҳал қилиш кабиларни тарбиялаш вазифалари назарда тутилади.
Режада ўйинда болаларни ўзаро муносабатлари ва хулқ-атворларини тарбиялаш вазифасини киритиб, тарбиячи болалар ўйинларининг мазмунини, уларнинг ўйнаш кўникмаларини ҳисобга олади. Кун давомида тарбиячси хилма хил ҳаракатли ва дидактик ўйинларни уюштиради, уларга раҳбарлик режалаштиради.
Болаларнинг меҳнат фаолиятларини ташкил этиш шаклларига доир режалаштириш муҳимдир. Меҳнатни ташкил этиш шакли сифатида барча гуруҳларда топшириқлардан фойдаланилади. Ўз мазмунига кўра топшириқлар турлича бўлиши мумкин. Тарбиячининг иш режасида янги топшириқ мазмунини қайд этиш, сўнгра уни бажаришга жалб этиладиган болалар исмларини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Тарбиячи болалар навбатчилигига раҳбарликни режалаштирар экан, тарбиячи меҳнат ҳажми ва мазмунини, болаларга навбатчилик вазифаларини таништиришда фойдаланадиган жиҳоз, метод ва усулларни кўрсатади.
Режада болаларнинг жамоа шаклидаги меҳнатларини ташкил қилиш мазмуни ва таркиби, ўтказиш вақти кўрсатилади. Зарур жиҳозлар белгиланади ва жойлаштирилади.
Мустақиллик байрамлари, мустақил юртимиздаги муҳим саналар ва ходисалар билан боғлиқ байрамлар, мактабгача таълим муассасасида болаларга Ватанга муҳаббат, байналминал хисларни тарбиялаш, уларни халқимизнинг бой миллий ва умумбашарий қадриятлари асосида тарбиялаш мақсадида байрам эрталиклари ўтказилади. Байрамларни тарбиянинг муҳим воситаси сифатида пухта режалаштириш лозим. Режада муассасанинг бутун жамоаси, болаларнинг тайёрларлиги акс эттирилади. Педагогик кенгашда байрам сценарийси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Мактабгача таълим муассасаси ота-оналар ўртасида педагогик тарғиботни амалга оширади. Уларни оила ва мактабгача таълим муассасасининг болаларга таъсир кўрсатишда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадларида таълим-тарбиявий иш мазмуни билан таништиради. Болаларни оилада тарбиялашнинг илғор усулларини ўрганади, умумлаштиради ва тарқатади. Бу иш изчил тарзда амалга оширилади ва мактабгача таълим муассасаси мудираси томонидан йиллик режада, тарбиячи томонидан ҳам режалаштирилади. Ишни ташкил этиш усуллари қуйидагиларни: ота-оналар мажлиси, болани оиласига боришни, очиқ эшиклар кунини, машғулотлар ўтказишни, болалар ишлари бўйича кўргазмалар ташкил этишни назарда тутади.

Download 82,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish