Тўртликлар
Аллохим муҳаббатинг бўлса бир дарё
Шу дарёда тўлиб, сув бўлиб оқсам
Рахматингни фараз қилсам уммон деб гўё
Гуноҳсиз бир балиқ бўлиб шу уммонда сузсам
Хаёт сўқмоқларидан кезиб минг бора
Ёшликни эслаймиз термулиб гулга
Гуноҳлардан чарчаб излаймиз чора
Ачинамиз бекор ўтган умрга
Таcбехни ол Аллохни cэн зикр қилгин пинхона
Тунда қилгин зикрни қоронғу бўлсин хона
Тахажжудни ўқи тунда аёлинг ҳам билмасин
Рўза тут Аллох учун хаёлинг бузилмасин
Шунча йил яшабман тартибсиз хиссиз
Айланиб ҳаётинг эркатойига
Қабристон айланиб йиғладим унсиз
Айланишим билиб бир кун туқроққа лойга
Ошиқ
Аллохни жамолини кўриш ҳаммага насиб қилсин
Парвардигор сенинг ишқингда
Қани энди бўлсам девона
Самоларда учган қуш каби
Хузурингга бўлсам равона
Қабул қилармидинг мен гуноҳкорни
Васлинг умидида юрган беморни
Раҳм қил менга мункар накирни
Қабр азобидан асра мендек аброрни
Қабрда ҳам бўлсайди тилларим бийрон
Саволларга жавоб беролсам равон
Яхши ўтдинг саволлару- суҳбатдан
Сўнг қабримдан дарча очса шамол келса жаннатдан
Сўнг қабрдан чиқарсанг руҳим
Қанот қоқиб учсам самога
Жамолингни кўришчун Роббим
Етиб борсам Арши Аълога.
Қувонч
Ўткинчи дунёга бўлиб маҳлиё
Кўмилиб кетамиз кайфу сафога
Севамиз биламиз ҳаммаси рўё
Нега ошиқ бўлмаймиз Қодир Худога
Кимдир олтиндан гап очса беҳосдан
Ҳаёлни бузмасдан жим эшитамиз
Маъруза бўлсачи бирон хадисдан
Нега ўша даврадан қочиб кетамиз
Кетма бир-бор хадис эшит арисин дардинг
Қуръон эшит эрисин муз қотган қалбинг
Зикрда бўл Аллохга сен қалбинг оч
Аллох сенга ато этсин бир олам қувонч
Илон
Хар сафар қанотин қоққанда ари,
Тўхтамай Аллоҳни қиларкан зикр
Кун бўйи тинмай ишлаб чумоли
Тонгача Аллоҳга қиларкан шукр.
Бир куни боғда ўлтируб ёлғиз,
Ёсин сурасини Ўқирди равон
Бир илонни кўргандим ётарди холсиз,
Билсам маст булибди эшитиб Қурон!
Ўқишни тўхтатсам бошим кўтариб
Яна ўқи дегандек қарарди менга
Уч мубин ўқидим яна қайтариб
Билсам илон ошиқ экан калом қурхонга!
Ари Аллохни зикр қилса қилмасдан гумон
Чумоли Шукр қилса топиб битта дан
Қурхонга маст бўлса оддий бир илон
Илончалик бўлолмасми онгли бир инсон
Макон
Хар бир лахзадан оқилона фойдаланайлик
Аллох бизни яратиб танамизга жон
Хар бир томиримизга қуйди иссиқ қон
Жаннатга киришга берди кўп имкон
Бизчи нега излаймиз дўзахдан макон
Эсимизни танидикми қолган умр имтихон
Аллох зикрин қилайлик хар лахза хар он
Жаннатга йўл излайлик бўлиб мусулмон
Бизчи нега излаймиз дўзахдан макон
Авлиёлар ўтди ўтди сиддиқлар
Иброҳим пирлар ўтди шайх Мухаммад Содиқлар
Хаётлигида жаннатдан қурдилар қўрғон
Бизчи нега излаяпмиз дўзахдан макон
Дунё лаззатидан бироз қарайлик
Қалб тубида ётган ишқни очайлик
Қалбга меҳр уругини сочайлик
Мустахкам бўлсин қалбдаги иймон
Жаннатга қаср қурсин ҳар бир мусулмон
Нафс
Дунё лаззатию шодликдан кечиб
Курашмоқчи бўлдим ўз нафсим билан
Юрдим сиқилдим кўп ташвиш чекиб
Аллохим ёрдам бер ўз фазлинг билан
Нафсим менга қарши кўтарди исён
Бир менга бир ўзига қиларди зиён
Нафсим менга қарши қилич кўтарса
Мен нафсга қарши ўқирдим Қуръон
Саҳар туриб таҳорат олиб
Меҳр билан ўқирдим Қуръон
Кимдир кирди фикримни бўлиб
Қарасам нафсим ёнида шайтон
Гоҳида қонимга гоҳи жонимга
Хуснимга ўтади ҳар лаҳза ҳар он
Урушдик неча кун неча ҳафта ой
Ҳолдан тойганда балки нафс ҳойна-ҳой
Ўзим ҳам чарчадим кўп ҳолдан тойдим
Устоз ёнига бордим сўрадим ёрдам
Дуо қилди ёнмоқ учун насф ва шайтонни
Аллохни сиз зикр қилинг кўпроқ ўқинг Қуръонни
Аллохни кўп зикр қилдим
тинмай ўқидим Қуръон
Ўз нафсимни таслим қилдим
Ортга чекинди шайтон
Do'stlaringiz bilan baham: |