Устав и деятельность Общества ограниченной ответственностью «Олмалик иссиклик манбаи»


III. Причины убыточности и экономической несостоятельности



Download 300,73 Kb.
bet3/6
Sana26.02.2022
Hajmi300,73 Kb.
#465656
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
практика

III. Причины убыточности и экономической несостоятельности.

Проведя анализ финансового состояния предприятия выявлены основные причины экономического риска ООО «Олмалик иссиклик манбаи».



  1. Аварийное состояние теплового хозяйства

  2. Разница тарифов

  3. Разница отрицательного Налога на добавленную стоимость (при покупке с ТЕЦ АГМК тепловая энергия приобретается с НДС при продаже населению на основании налогового кодекса НДС не учитывается)

  4. Потеря тепловой энергии при транспортировке

  5. Ненадлежащее исполнение своих обязанностей со стороны ТЧСЖ (промывка не производится, внутридомовая система в ненадлежащем состоянии, элеваторы не установлены, не произведены ремонтные работы сужающих устройств).

1.Устав и деятельность ООО «Олмалик иссиклик манбаи»


Текст устава подготовлен и утверждён на узбекском языке.

Олмалиқ шаҳар “Ягона дарча” маркази


томонидан 2018 йил «29» 12/да
4045-сон реестр рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНДИ»


Марказ директори __________ (имзо)


М.Ў.

Олмалиқ шаҳар хокимининг
2018 йил декабрдаги 1047 -сонли
қарорига 1-илова

«ТАСДИҚЛАЙМАН»


Олмалиқ шаҳар хокими


____________ У.Д.Каримов

2018 йил ____ декабрь

М.Ў.



Олмалиқ иссиқлик манбаи” масъулияти чекланган жамият Н и з о м и (устави) Олмалиқ - 2018 1. Умумий қоидалар. 1.1. Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг “Олмалиқ Иссиқлик манбаи” масъулияти чекланган жамияти Устави Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси, 2006 йил 16 октябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат корхоналари тўғрисида”ги 215-сонли қарор асосида тасдиқланган Низом ва бошқа қонун хужжатларига мувофиқ жамиятнинг ҳуқуқий мақомини‚ филиаллар, ваколатхоналарини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш‚ муассиснинг, ижро этувчи органнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, масъулияти чекланган жамият билан унинг муассиси ўртасидаги ҳуқуқий ва мулкий муносабатларини белгилайди. 1.2. “Олмалиқ Иссиқлик манбаи” масъулияти чекланган жамиятининг (қуйида “Жамият” деб юритилади) муассиси Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги (қуйида “муассис” деб юритилади) ҳисобланади. Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги‚ шаҳар бўйича ягона техник ва технологик ва иссиқлик тизими ривожланиши сиёсатини амалга оширади. 1.3. Жамият - Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа қонунчилик хужжатларига, мазкур уставда ва тузилган шартномаларга асосланган ҳолда иш фаолиятини юритади.
Жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган расмий номи :
- ўзбек тилида – Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги “Олмалиқ Иссиқлик манбаи” масъулияти чекланган жамияти, қисқартирилган номи “Олмалиқ Иссиқлик манбаи” МЧЖ ; - рус тилида - Общество ограниченной ответственности “Олмалик Иссиқлик манбаи” хокимията города Алмалыка, қисқартирилган номи ООО “Олмалик Иссиқлик манбаи” ; 1.4. Жамиятнинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Олмалиқ шахри Ф.Хўжаев кўчаси 20а-уй.
1.5. Жамият муассиси: Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги (кейинги ўринларда “муассис” деб юритилади). Манзили: Олмалиқ шаҳри А.Темур-47.
1.6. “Олмалиқ Иссиқлик манбаи” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикасининг корхонаси ҳисобланади. Жамият юридик шахс мақомига, мустақил балансга, алохида мол-мулкга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, тўлиқ хўжалик ҳисобига, рамзи, штамплари ва бланкларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга‚ бурчакли штампга ва бошқа атрибутларга эга.
1.7. Жамият, давлат реестрида қайта қайд қилинган вақтдан бошлаб, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади. 1.8. Жамиятга ўз мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш ҳуқуқи берилади. 1.9. Жамият ўз мажбуриятлари бўйича фақат ўзига тегишли бўлган мулки доирасида жавобгар. 1.10. Жамият муассиснинг розилиги ва топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси худудида корхона ва ташкилотлар ташкил этиш, иморатлар, иншоатлар, ер, табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқига, қимматбахо қоғозлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан бошқа турдаги хар хил мулкларга эга бўлимлар, филиаллар, ваколатхоналар ва бошқа бўлинмалар ташкил қилиш ва сотиб олиш ҳуқуқига эга. 1.11. Жамият мулкий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятларга, хамда Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида умумюрисдикция судларида давогар ва жавобгар бўлиш ҳуқуқига эга. II. Масъулияти чекланган жамиятни таъсис этиш хусусиятлари. 2.1. “Олмалиқ Иссиқлик манбаи” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 11 июндаги 05/1-495 топшириғи билан Тошкент вилояти хокими томонидан 2012 йил 16 июль куни чиқарилган 162-сонли карор асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 215-сонли қарори тартибида тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисида”ги низом талабларидан келиб чиққан ҳолда Олмалиқ шаҳар хокимининг 2012 йил 17 июлдаги 259-сонли қарорига асосан ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 09 июлдаги 562-ф-сонли фармойиши, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти худудий бошқармасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 305-сонли буйруқлари асосида, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2018 йил 17 декабрдаги 1047-сонли қарори билан “Олмалиқ Иссиқлик манбаи” давлат корхонасининг мулкчилик шакли ўзгартирилган ва у масъулияти чекланган жамият шаклида қайта ташкил этилган. Қайта ташкил этилган жамият Олмалиқ шаҳар “Ягона дарча” маркази, статистика бўлими, давлат солиқ инспекцияларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

III. Жамият фаолиятининг предмети, мақсади фаолият муддати


3.1. Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш сифатини барқарорлаштириш борасидаги давлат сиёсати ижроси, шаҳар ахолисини иссиқлик энергияси махсулоти билан мунтазам таъминлаш, муассиснинг топшириқларини ўз вақтида ижрога қаратиш, шунингдек ушбу уставда кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиш жамият фаолиятининг асосий предмети ва мақсади ҳисобланади.
3.2. Мақсад ва асосий йўналишларни реализация қилишда жамият қуйидаги :
- Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, сотиб олиш, транспортировка қилиш орқали марказий иситиш тизимига уланган исътемолчиларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан узликсиз таъминлаш, иссиқлик тизимларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш, коммунал-маиший ва ишлаб чиқариш секторларида иссиқлик энергиясидан оқилона фойдаланишга қаратилган дастурий тадбирларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш ; - давлат техник назорати ва техник фойдаланиш қоидаларидан келиб чиққан ҳолда иссиқлик тизими объектларида мавжуд ускуна ва жиҳозлардан унумли ва техник соз ҳолда фойдаланишни таъминлаш ва уларнинг ишончли ишлаши ва тежамкорлигини ошириш;
- тизимдаги фавқулотда ходисалар ва кутилмаган носозликларни ўз вақтида олдини олиш ва бартараф қилиш, содир бўлган аварияларнинг сабабларини ўрганиш, такрорланмаслик чора-тадбирларини белгилаш ;
- иссиқлик энергияси узатиш қувурларини узоқ йиллар давомида емирилишдан ҳимоя қилиш мақсадида электрокимёвий ҳимоя ускуналаридан фойдаланиш, уларни соз ҳолда сақлаш;
- тизимни реконструкция ва модернизация қилиш, шунингдек, жамиятнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ускуналар, машиналар, механизмлар, таъмирлаш-фойдаланиш ва ўлчов техникаси билан жиҳозлаш;
- инвестиция дастурларида қатнашиш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш стратегиясини шакллантириш, бошқаришни такомиллаштириш ;
- Ўзбекистон ва хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган машина-механизмлар (автулов, махсус техника, ускуна ва ҳоказо) ҳамда энергия сиғимини қисқартиришда фойдаланиладиган, энергия тежайдиган технологиялар (асбоб ускуна, жиҳозлар ва дастурлар) ни тегишли банк муассасаларидан амалдаги қонун талаблари асосида кредит, лизинг ташкилотларидан лизинг шартномаси тузган ҳолда харид қилиш ва ундан самарали фойдаланиш;
- иссиқлик энергияси таъминоти соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан кўрсатилган хизматлар ҳажмини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш;
- иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришнинг технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш, махсулот сифатининг белгиланган талабларга мувофиқ бўлишини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнига энергия ҳамда махсулотни тежайдиган технологиялар ва ускуналарни татбиқ этиш ;
- жамиятнинг молиявий-иқтисодий холатини яхшилаш ва барқарорлаштиришга қаратилган ташкилий, техник, иқтисодий, молиявий чора-тадбирларни бажариш билан боғлиқ ишларни амалга оширади. 3.3. Фаолиятининг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда жамият қуйидаги фаолият турлари, яъни :
- иссиқлик энергиясини сотиб олиш, ишлаб чиқариш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга махсулот етказиб бериш, бу жараённи таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
- аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар билан кўрсатилаётган хизматлар бўйича доимий инвентаризация ўтказиш, белгиланган тартибда истеъмолчилар билан шартномалар тузиш ;
- ишлаб чиқариш ва хизматлар харажатларини камайтириш чораларини кўриш ва тўлов тарифларини шакллантириш ;
- уй-жой эгалари кенгашлари, ширкатлар, жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан коммунал фойдаланиш хизматлари учун тўловларни тўлиқ йиғиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш;
- амалдаги қонунларга мувофиқ ўрнатилган тартибда товар-моддий бойликлар, жиҳозлар, ускуналар, компьютер, компюьтер жиҳозлари, автотранспорт, махсус техника, зарурий хом ашё ва материалларни сотиб олиш, жамиятнинг модий техника базасини бутлаш ; - жисмоний ва юридик шахсларга муассис билан келишган ҳолда иссиқлик энаргияси ва иссиқ сув билан таъминлашдан ташқари бошқа хизматларни кўрсатиш ; - Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида шунингдек, тижорат корхоналари хамда юридик ва жисмоний шахслар билан фаолият доирасида турли хилдаги битимлар, бошқа юридик кучга эга хужжатларни тузиш ва ижросини таъминлаш ; - амалдаги қонунлар хужжатларига мувофиқ республика худудида ва унинг ташқарисида кредит, заём ва бошқа шаклдаги молиявий воситалардан фойдаланиш, банкларда ҳисоб рақамларини очиш, қимматли қоғозларни жойлаштириш, тегишли банклар орқали ўз маблағларини ўрнатилган тартибда конвертация қилиш ; - ишлаб чиқариш, хўжалик, иктисодиёт ва ижтимоий ривожланиш йўналишларини режалаштириш ; - амалдаги қонунчиликка биноан, ўзининг хўжалик юритувида бўлган мулкни муассис розилиги билан сотиш, айрабошлаш, ижарага бериш, қарзга ёки гаровга кўйиш, муддати ўтиб кетган мулкларни, қарзларни, камомадлар, етишмалар ва ҳоказоларни рўйхатдан (ҳисобдан) чиқариш ва қонунга асосан бошқа харакатларни амалга ошириш ; - амалдаги тартибларга мувофиқ рухсатнома (лицензия) орқали бажариладиган фаолият турлари билан шуғулланиш ; - аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлаш жараёнида тасарруфидаги тизимнинг техник ва технологик бошқарувини амалга ошириш ; - белгиланган тартибда қозонхона ускуналарини ва иссиқлик тизимларини фойдаланишга қабул қилиш ;
- лойиҳа ишларини режалаштириш, лойиҳалаштириш бўйича шартномаларни расмийлаштириш ва ижросини назорат қилиш;
- тизимдаги жорий ва капитал таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишлари учун лойиха-смета хужжатларини тузиш, уларни ўз кучи билан ёхуд бошқа корхоналарни шартнома асосида жалб этиш орқали бажариш ;
- белгиланган тартибда қурилиш-монтаж, қурилиш-таъмирлаш ва бошқа пудрат ишларини олиб бориш;
- жамият балансидаги иссиқлик энергияси тизимларидан объектларни лойихалашга ва қурилиш ишларига техник шартлар бериш ; - иссиқлик энергияси таъминоти тизимдаги объектларни дастурий режалар асосида куз-қиш мавсумларига тайёрлаш тадбирларини юритиш ; - ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, улардан мақсадли фойдаланишни амалга ошириш ; - техника тараққиёти ютуқларини жорий қилиш, мавжуд қувватни ривожлантиришга йўналтирилган ишлаб-чиқариш жараёнидаги механизацияларни автоматлаштириш, ишлаб-чиқариш маданиятини ошириш, шаҳарнинг иссиқлик энергияси таъминоти тизимини истиқболли режаларини тузиш учун таклифлар киритиш ва бу жараёнда иштирок этиш ; - иссиқлик энергиясини коммунал-маиший ва бошқа истеъмолчилар томонидан тежаш ва мақсадли фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилиш;
- жамият рентабеллигини ошириш бўйича дастурлар тайёрлаш;
- қўшимча даромадлар олиш мақсадида, жамиятнинг молиявий-иқтисодий аҳволини юксалтириш ва рентабеллик даражасини кўтариш ; - давлат ва хукуматнинг иссиқлик энергияси таъминоти тизимини барқарорлаштириш, энергетика ресурсларидан тежамли фойдаланиш борасидаги сиёсати ижросини таъминлаш мақсадида иссиқ сув ҳисоблагичлари, зарур иситиш ускуналаридан фойдаланишни назорат қилиш ;
- иссиқлик таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан уланиш холатлари, улардан фойдаланиш қоидаларининг бошқача тарзда бузилишларни, шунингдек ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш холатларини олдини олиш, ушбу холатлар аниқланган тақдирда тегишли тартибда расмийлаштирилувларни амалга ошириш ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига топшириш ;
- фойдаланилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар ҳақларини ундириш, дебитор ва кредитор қарздорликларни қисқартириш чораларини белгилаш ва таъминлаш ;
- тизимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
- истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида илмий техник, конструкторлик, лойиҳалаш ишларини йўлга қўйиш ва уларни бажаришда техникавий ёрдам бериш ;
- жамиятни ривожлантириш ва ишлаш фаолиятини самарадорлигини ошириш бўйича муассисга таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
- атроф-муҳитни муҳофаза килиш, қўриқлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
- жамият фаолиятида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур комплекс чораларни амалга ошириш;
- иссиқлик энергияси таъминоти тизимини ривожлантириш соҳасида хорижий инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишида қатнашиш :
- ахлат ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиш, ва бошқа пуллик техник ва механизм хизматлари кўрсатиш; - меҳнат муҳофазаси‚ техника хафсизлиги, ишлаб чиқариш тозалиги, яратувчанлик ва техникавий тарғибот ишларини ташкил этиш ; - тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан ўрнатилган қонунчилик асосида шуғулланиш; - бухгалтерия, статистика ва тезкор бошқарув ҳисоботлари юритилишини ва бошқарувидаги мулк дахлсизлиги таъминлаш ; - кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш каби ишларни амалга оширади. 3.4. Жамиятнинг фаолият муддати чекланмаган. IV. Низом жамғармаси. 4.1. Жамият, молиявий-хўжалик фаолиятни юритиш учун тасарруфида мавжуд мулк, пул маблағларининг ва бошқа қуйидаги молиявий ресурсларнинг мулкдоридир: - ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдан тушган пул маблағлари; - Республика қонунларига мувофиқ ишлаб чиқариш ва бошқа фаолиятдан тушган даромадлар, шунингдек янги технологиялар ва сир тутиладиган ғоялар, интеллектуал мулк, пул ва натурал шаклдаги мулклар ; - ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун тасарруфида бўлган барча товар моддий қимматликлар. 42. Низом жамғармасининг миқдори қонунчиликда белгиланган тартибда муассиснинг қарори асосида кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин. 4.3. Низом жамғармасининг миқдори «ТSLAR-EXSPERT” МЧЖ нинг 2018 йил 20 ноябрдаги 20.11-01/078/О-сонли бахолаш ҳисоботи ва “HISOB va BIZNES BAHOLASH” МЧЖ нинг 2018 йил 28 ноябрдаги 01/315-EZ-сонли экспертиза хулосаси бўйича аниқланган асосий воситаларнинг 9 813 560 900,05 сўмлик қолдиқ қиймати суммаси билан белгиланади. Y. Муассиснинг ҳуқуқлари. 5.1. Муассис қонун хужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги : - Республика хукуматининг иссиқлик энергияси таъминоти хизматини барқарорлаштириш тўғрисидаги давлат сиёсатидан келиб чиққан ҳолда жамият фаолиятининг мақсади‚ предмети, фаолият турларини белгилаш; - жамият ишларини бошқариш, фаолиятини назорат қилиш ; - жамият фаолияти тўғрисида ахборот олиш, бухгалтерия ҳисоботи, бирламчи хужжатлари ва бошқа хужжатлари билан танишиш ; - ўзи таъсис этган МЧЖ уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ;
- иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматларга тариф сиёсатини шакллантириш ;
- жамиятнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ;
- жамият кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни назарда тутиш ;
- замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, режавий дастурлар, ахборот тизими ва маълумотлар базасининг жорий этилишини татбиқ этиш ;
- жамият рахбарини тайинлаш ва у билан тузилган меҳнат шартномасини қонун хужжатларида белгиланган тартибда муддатидан олдин тўхтатиш;
- давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб жамиятнинг устав фонди сифатида шаклланган давлат мулкини унга тезкорлик билан бошқариш учун бериш ;
- жамиятнинг ижро этувчи органига мулкни тасарруф этиш учун рухсатномалар бериш тўғрисидаги қарорни тегишли равишда келишиш;
- жамиятга берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилишини ва сақланишини назорат қилиш; - жамиятни кайта ташкил этиш, тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш, тугатиш балансларини тасдиқлаш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасарруф этиш ёхуд бошқа мулкдорга беғараз ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш,; - жамият тугатилган тақдирда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин қолган мол-мулкнинг қийматини белгилаш ; - жамият мулкига оид битимларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги даьво билан судга мурожаат қилиш ; - зарурат туғилганда Вазирлар Махкамасига жамиятни хусусийлаштириш ёки давлат тасарруфидан чикариш бўйича таклифлар киритиш; - жамиятга етказилган зарарларни ундириш тўғрисида жамият рахбарига нисбатан даъво тақдим этиш ҳуқуқларига эга. YII. Жамиятнинг мулки. 6.1. Жамият мулкини асосий воситалар, айланма маблағлар, қимматбахо қоғозлар, шунингдек жамият даромадидан ташкил топган молиявий жамғарма маблағлари ташкил этади. Жамият мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади. 6.2. Жамият мулки бўлинмас ҳисобланади. Қўшилган хиссалар (улушлар, пайлар) мавжуд бўлса, улар жамият ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас. 6.3. Қуйидаги холларда жамият мулкини тасарруф этиш унинг ижро этувчи органи томонидан муассис билан келишган ҳолда амалга оширади: - асосий воситаларни сотиш, ҳисобдан чиқариш, уларни ижарага ёки гаровга топшириш; - мулкни хўжаликнинг устав фондига улуш сифатида қўшиш; - бошқа жамиятларининг акциялари (улушлари) ни сотиб олиш ва сотиш; - мулк жамият фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган холларда, уни тасарруф этиш. 6.4. Жамиятнинг молиявий манбаалари: - давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган маблағлар; - жамият ёки муассис томонидан киритилган молиявий-моддий хисса; - жамиятнинг фаолияти натижасида топилган даромадлар; - қимматбахо қоғозлардан тушадиган даромадлар; - кредитлар; - капитал маблағлар; - Ўзбекистон Республикаси Қонунларига зид бўлмаган бошқа манбаалар. 6.5. Жамият амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда оператив бошқарув, бухгалтерия, статистика ҳисоботларини юритади ва уларни муассисга ва тегишли давлат органларига топширади. ` 6.6. Ташкил этилган жамиятда мулкни тезкор бошқариш ҳуқуқи топшириш-қабул қилиш далолатномаси, жамият рахбари ва муассис томонидан имзоланган вақтдан пайдо бўлади. УП. Жамият директорининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги. 7.1. Жамият ижроия бошқаруви яккабош ҳолда муассис томонидан тайинланган директор томонидан амалга оширилади. Директор жамият номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, номидан битимларни белгиланган тартибда тузади ва амалга оширилишини таъминлайди. Жамият ходимларининг штат бўйича сони ва уларнинг иш ҳақи миқдорларини муассис билан келишган ҳолда тасдиқлайди. 7.2. Жамият директори қуйидаги : - жамият мулки ва маблағларини ўз ваколати доирасида бошқариш; - бошқа ташкилот, муассаса ва корхоналар билан бўлган муносабатларда жамият номидан фаолият юритиш; - белгиланган тартибда турли битимлар, шартномалар тузиш ва жамият номидан фаолиятни амалга оширишга ишончномалар бериш; - ишчи-ходимларни ишга қабул қилиш, улар билан мехнат шартномаларини тузиш‚ ўзгартириш ва бекор қилиш ;
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият ходимларини мукофотлаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва уларни рағбатлантириш ;
- кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш ;
- ички мехнат тартиби ва иш юритиш масалалари бўйича тегишли қоидаларни тасдиқлаш, қонунларга хилоф бўлмаган фармойишлар, буйруқлар ва бошқа қайдномаларни чиқариш; - меъёрий ҳуқуқий хужжатларга асосланган ҳолда жамият номидан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан даъво талабларини юритиш ; - муассиснинг розилигини олган ҳолда жамият асосий воситаларни сотиш, ҳисобдан чиқариш ва уларни ижарага ёки гаровга топшириш, мулкни жамият устав фондига улуш сифатида қўшиш каби ҳуқуқларга эга. 7.3. Жамият директори (рахбари) қуйидаги : - уставда белгиланган тартибда жамият фаолияти тўғрисида муассисга ҳисобот бериш ; - ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларни бажаришда жамият манфаатлари дахлсизлигини таъминлаш, белгиланган тартибда ва ўз вақтида бюджет ва бюджетдан ташқари захиралар билан ҳисоб-китоб қилиш, иш хақини, меҳнат муносабатларига тенглаштирилган тўловларини тўлаш каби мажбуриятларга эга. Директор, жамият фаолиятининг натижалари учун маъсул. Директор жамият устави ва амалдаги қонунларга мувофиқ берилган ваколатлар доирасида жамият манфаатларини кўзлаб иш фаолиятини юритади. Директор томонидан ўз харакати (харакатсизлиги) туфайли етказилган зарар, шу жумладан жамият эгалигидаги мулкга зиён етказилган такдирда‚ улар учун бевосита жавоб беради. УIII. Филиал шуъба корхоналар, ваколатхоналар тузиш ва улар фаолиятининг тартиби. 8.1. Жамият муассис розилиги билан қонун хужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда филиаллар, шуъба корхоналар, бўлинмалар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин. 8.2. Филиаллар ва ваколатхоналар, жамият томонидан тасдиқланган низомлар асосида фаолият кўрсатади ва уни ташкил этган корхона мулкига эга бўлади. 8.3. Филиал ёки ваколатхона рахбари, жамият директори томонидан муассис розилигини олган ҳолда тайинланади ва унинг ишончномаси асосида фаолият кўрсатади. Филиал ёки ваколатхона рахбари билан тузилган мехнат шартномаси тўхтатилган тақдирда ишончнома жамият рахбари томонидан бекор қилинади. IХ. Жамиятнинг фойдаси. Фойдани тақсимлаш ва зиёнларни қоплаш тартиби. 9.1. Хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган даромад моддий ва унга тенглаштирилган харажатлар, бюджетга тегишли барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилганидан сўнг жамият ҳисобига тушади ва унинг тасарруфида қолади. Ундан хосил бўлган соф фойдадан муассис қарорига кўра фойдаланилади. 9.2. Жамият хўжалик фаолияти давомида пайдо бўлган зиёнлар заҳирадан (резерв) ва бошқа фондлардан қопланади. 9.3. Жамият соф фойдадан ажратмалар йўли билан низом жамғармасининг (устав капиталининг) муассис томонидан тасдиқланган миқдорлардаги улушини заҳира жамғармасини шакллантириш учун йўналтиради. 9.4. Жамият томонидан бошқа фондлар ташкил этилиши мумкин. Бунда, мазкур фондларнинг миқдори, ажратмалари, ишлатиш тартиби ва йўналишлар манбаалари, шунингдек ишлатиш тартиби ва йўналишлари муассис билан келишилиши ва қонунда белгиланган тартибда ишлатилиши мумкин. 9.5. Жамият фаолияти унинг доимий ходимлари ва шунингдек мехнат шартномалари (контрактлар) асосида ёлланган ходимлар томонидан бажарилади. Меҳнат ва дам олиш вақти, меҳнат ҳақи миқдори‚ суғурта шартлари жамият ички меҳнат тартиби, меҳнат ва шахсий шартномалари асосида белгиланади. Х. Жамиятнинг жавобгарлиги. 10.1. Жамият ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. 10.2. Жамият муассининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. 10.3. Жамият ўзи ташкил этган филиал ва ваколатхоналар мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
10.4. Жамият тўғридан-тўғри вилоят Олмалиқ шаҳар ҳокимлигига бўйсунади. Ўз фаолияти бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги тасарруфидадир.
ХI. Жамият фаолиятини назорат қилиш. 11.1. Жамият ҳисобот даври тугагач, ваколатлари органларга молиявий, статистик ҳисоботларни топширади ва рўйхати қонун хужжатларида белгиланган тартибда уларнинг сақланиши учун жавоб беради, шу жумладан архив органларида. 11.2. Жамият фаолиятини назарат қилиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади. ХII. Жамиятни қайта ташкил қилиш ва тугатиш. 12.1. Жамиятнинг иш фаолияти суд қарорига асосан ёки давлат зарурияти туфайли ёки муассис қарорига асосан амалдаги қонун асосида тугатилади ёки қайта ташкил этилади. 12.2. Жамият иш фаолиятининг тугатилиши, уни янгидан тузиш (бирлашиши, қўшилиши, бўлиниши, ажралиши, ўзгариши) ёки тугатиш йўли билан бажарилади. 12.3. Жамият қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг ҳуқуқий ворисларига ўтади. 12.4. Жамият Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўрсатилган тартибда тугатилади. 12.5. Жамият ихтиёридаги пул маблағлари тақсимоти, шунингдек тугатиш вақтида унинг мол-мулкини сотишдан тушган пул маблағларини ҳисобга олган ҳолда бюджет билан ҳисоб-китоб қилингандан сўнг, жамият қарзлари тўлангандан кейин тугатиш комиссияси томонидан муассис билан келишган ҳолда амалга оширилади. Тугатиш жараёни, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўрсатилган тартибда тугатиш комиссияси томонидан ўтказиладиган комплекс тадбирлар асосида амалга оширилади. Тугатиш комиссияси жамият мол-мулкини баҳолайди, унинг дебиторлари ва кридиторларини аниқлайди ва ҳисоб-китиб қилади, жамият қарзларини тугатиш чораларини кўриб чиқади, оралиқ ва тугатиш балансларини тузади. 12.6. Жамият давлат реестридан чиқарилганидан сўнг тугатилган ҳисобланади. Жамиятнинг тугатилиши билан боғлиқ харажатлар унинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тасдиқланган ва рўйхатга киритилган вақтдан бошлаб кучга киради.

ПАСПОРТ
ООО «Олмалик иссиклик манбаи»





1. Наименование предприятия:
ООО “Олмалик иссиклик манбаи»




21. Средний коэффициент сменности: не имеется




2. Идентификационные коды:
ОКПО: 241 7 818
ИНН: 207 157 656
ОКЭД: 35 300

3. Ведомственная принадлежность:
Хокимият города Алмалык




4. Тип предприятия (крупное, малое):
Крупное

22. Объем производства - тепловое энергие

5. Руководитель предприятия (Ф.И.О.)
Эргашов Илхам Усмоналиевич
тел/моб: (+99894)660-13-77
Главный бухгалтер:
Ситникова Надежда Аркадьевна
тел/моб: (+99 894)425-53-22
6. Почтовый адрес предприятия
Ташкентская область, город Алмалык,
ул. Хужаева, 20 а
7. Телефон: (+998) 370-61-5-14-00
8. Электронный адрес: almalik_teploenergo@mail.ru
9. Веб-сайт: не имеется:

23. Уровень загрузки мощностей (по видам продукции): производимые самим предприятием 4,2 Гкал/час.

24. Объем реализации: 5 469 742,2млн сум.

25. Себестоимость реализованной продукции:
9 237 438,3 млн сум.

26. Наличие сертификата менеджмента качества
(код, номер): не имеется.

10. Дата государственной регистрации:
№ 4045 от 30.07.2012г.

27. Объем экспорта: не предусмотрено

11. Обслуживающий банк
Алмалыкский филиал АКИБ «Ипотека банк»




28. Израсходовано энергоресурсов:
природный газ: 662,204 м. куб.
электроэнергия: 989 853 кВт
теплоэнергия: 4,5022 тыс. Гкал, приобретаемое т/энерегия с АО «Алмалыкский ГМК» - 254,054 тыс. Гкал.
дизтопливо: 8,2 тонн
автобензин: не имеется
мазут топочный: не имеется
уголь: не имеется

12. Размер уставного фонда: 9 813 560 900,05



13. Основные учредители: хокимията города Алмалыка

14. Земельная площадь: 6 932,2 га



15. Производственная площадь
административная здания: 4 659 кв. м;
производственная площадь: 2 273,2 кв. м.




16. Производственная мощность на начало периода (по видам продукции): 4,2 Гкал/час.

29. Среднесписочная численность работников:
Всего: 162 чел.
административный персонал 10 чел.
производственный персонал 152 чел

17. Увеличено мощностей (по видам продукции) не имеется.

18. Производственная мощность на конец периода (по видам продукции) 4,7391 тыс. Гкал.

30. Средняя номинальная начисленная
заработная плата: 1 150 320 сум.

19. Технологический режим работы непрерывный

20. Средняя производственная мощность (по видам продукции) 2,5 Гкал/час.



31. Рентабельность: - 0,321%

Руководитель И.У.Эргашов Главный бухгалтер Ситникова Н.А.


Download 300,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish