4
Кириш
Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2017-йил 7-фeвралдаги ПФ-
4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021-йилларда Ўзбeкистон
Рeспубликасини ривожлантиришнинг бeшта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар Стратегияси”да миллий кадрларнинг рақобатбардошлиги ва
умумжаҳон амалиётига асосланган олий таълим миллий тизимининг сифати
ошишига, Болоня жараёни иштирокчи-мамлакатлари дипломларини ўзаро тан
олишга, ўқитувчи ва талабалар билан алмашув дастурларини амалга
оширишга кўмаклашувчи 1999-йил 19-июндаги Болонья дeкларациясига
қўшилиш масаласини кўриб чиқиш белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-
5847-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да олий таълим
жараёнларига рақамли технологиялар ва замонавий ўқитиш усулларни жорий
этиш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, коррупцияга қарши
курашиш, муҳандислик-техник таълим йўналишларида таҳсил олаётган
талабалар улушини ошириш, кредит-модуль тизимини жорий этиш, ўқув
режаларида амалий кўникмаларни оширишга қаратилган мутахассислик
фанлари бўйича амалий машғулотлар улушини ошириш бўйича аниқ
вазифалар белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 24-
январдаги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2020 йилга “Илм,
маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном
беришнинг таклиф этилиши, мактаб битирувчиларини олий таълим билан
қамраб олиш даражасини босқичма-босқич ошириб бориш, таълим
йўналишлари ва ўқитиладиган фанларни қайта кўриб чиқиш, мутахассисликка
алоқаси бўлмаган фанлар сонини 2 баробар қисқартириш, олий таълимда ўқув
жараёни кредит-модуль тизимига ўтказиш, қатор олий таълим муассасаларини
ўзини ўзи молиявий таъминлашга ўтказиш, таълим соҳасини тўлиқ
рақамлаштириш, давлат-ҳусусий шериклик механизмларини таълим соҳасига
ҳам кенг татбиқ этиш масалалари шу куннинг долзарб масалалари эканлиги
таъкидлаб ўтилган.
Ушбу мурожаатномада биринчи ўринга халқнинг билим даражасини
ошириш масаласи қўйилган, бу эса миллатнинг рақобатбардошлигини
белгиловчи омил ҳисобланади. Шу сабабли, табиийки, ушбу ҳужжатда
замонавий талаблар ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий таълим
тизимини яратиш муаммосининг элементлари ҳам ўз аксини топган.
Шубҳасиз, яшаш тарзини, жумладан, мутахассис кадрларнинг
шаклланиш муҳитини, олий таълим сифатини яхшилаш 21-асрнинг асосий
муаммоларидан бири ҳисобланади. Глобаллашув шароитида таълим ва фан
тизимини ислоҳ қилиш кўплаб муаммоларнинг ечимини белгиловчи омил
ҳисобланади ва айнан шу сабабли, касбий таълим сифатининг юқорилиги
билан характерланадиган таълим моделлари кўпайиб бормоқда.
6
таъминлашга хизмат қилди. Болонья жараёни барча давлатлар учун очиқ
бўлиб, бугунги кунга келиб иштирокчи давлатлар сони 50 га яқинлашиб қолди.
“2017-2021-йилларда Ўзбeкистон Рeспубликасини ривожлантиришнинг
бeшта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси” иловаларида
Болонья дeкларациясига қўшилиш масаласининг белгилаб қўйилганлиги бу
масаланинг олий таълим учун қанчалик муҳим эканлигини кўрсатмоқда.
Болонья декларациясини имзолаган барча давлатлар олий таълимнинг
икки босқичли тизимига ўтишлари шарт. Биринчи босқич 3-4 йил давом этади.
Уни тугатгандан сўнг битирувчига маълум соҳада ишлаш имконини берувчи
бакалавр даражаси тақдим қилинади. Иккинчи босқичдаги дастурни ўташ
магистр (1-2 йил) ва/ёки доктор (3-4 йил) даражасини олишга имкон беради.
Кўпчилик хорижий давлатларнинг олий таълим тизимида синов
бирликларини қайд қилиш ва тўплашга қаратилган, хорижда ўқишнинг
академик тан олинишини кафолатловчи European Credit Transfer System
(ECTS) синов бирликлари тизими ёки унга ўхшаш тизим ҳозирги кунда жуда
муҳим аҳамиятга эга (1999 й. ECTS тизими 1062 та Европа олий ўқув
юртларида қабул қилинган).
Бу тизим қуйидаги жараёнлар учун имкониятлар яратади:
• таълим сифатини таъминлашда Европа Ҳамкорлигига кўмаклашиш,
таққосланадиган мезонлар ва баҳолаш методларини ишлаб чиқиш;
• талабалар, ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва бошқарув ходимларининг
мобиллигини ошириш;
• ҳамкорликдаги ўқув ва илмий тадқиқотлар дастурларини йўлга қўйиш,
интеграллашган
ўқув
курсларини
яратиш
ва
ўқув
режаларини
такомиллаштириш;
• Европа олий таълими ва илмий тадқиқотларига эътибор қаратилишини
ва рақобатбардошлигини таъминлаш.
Европа давлатлари ўз олдиларига олий ўқув юртларининг барча
дастурлари ва фанларининг мослигини тан оладиган билимларни
баҳолашнинг ягона тизимини (
Do'stlaringiz bilan baham: