Ислом икки сабабга кўра она ҳурматини отадан
юқори қўяди:
Биринчиси, она фарзандни дунёга келтиришда ота дан
кўра кўп машаққат чекади, уни тўққиз ой қорнида кўтариб
юради, эмизади, кечалари бедор бўлади, тар бияси билан
машғул бўлади. Аллоҳ таоло бундай дейди:
ﮁ ﮀ ﭿ ﭾ ﭽ ﭼ ﭻ ﭺ ﭹ ﭸ ﭷ ﭶ
ﮇ ﮆ ﮅ ﮄ ﮃ ﮂ
«Биз инсонга ота-онасини
(рози қилишни)
буюр
дик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан
(қор
нида)
кўтариб юрди. Уни
(кўкракдан)
ажратиш
(мудда
ти)
икки йилда
(битар). (Биз инсонга буюрдикки)
“Сен
Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қай тиш лик Ме
нинг ҳузуримгадир”»
(Луқмон, 14)
.
Юқоридаги сатрлар бир кишининг Расулуллоҳга (сол
лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Онамни елкамга кў тариб
икки фарсах юрдим... Онамнинг ҳақини адо қил димми?”
деганини ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Шояд бу ишинг онанг сени туғишдаги чеккан тўлғоқ
азобининг бирига тенг бўлса”, деб жавоб берганларини
эслатади.
Шунга ўхшаш воқеа:
Бир аъробий киши онасини кўтариб Каъбани тавоф
қилиб:
www.muslim.uz
Усмонхон Алимов
117
“Мен онамнинг ювош уловиман.
Агар туя ундан қочса ҳам, мен ундан қочмайман.
Улуғ Раббим Аллоҳ мендан рози
Бўлсин деб онамни кўтараман”,
деб шеър айтарди. Сўнгра у Ибн Аббосга юзланиб:
“Онам нинг ҳақини адо қилдимми?” деди.
Ибн Аббос: “Йўқ, Аллоҳга қасам, онанг сени туққан
пайтида тутган тўлғоқларнинг биттасига ҳам тенг бў лол
майди”, деди.
Иккинчиси, она яратилишидан меҳрибон ва раҳм дил
дир. Ота эса табиатига кўра қаттиққўлдир. Бола дан бир
айб ўтса, она кечиради. Аммо ота кечирмайди, керак бўлса
жазолайди. Она эса жазоламасликнинг йўлини излайди.
Шунинг учун ҳам шариатимиз оналарни ҳурматлашга бу
юради. Улар билан муомалада ҳалим ликка, ҳалимлик би
лан жавоб беришга ундайди.
Она шундай зотки, боласи ҳаддан зиёд дилини оғритиб,
оқ бўлиш даражасига борсаю, аммо бирон дардга чалиниб
қолса, ўтган барча ишларни унутади, боласини бағрига
босади, унга талпинади. Чунки бола она вужудининг бир
парчаси. Ҳеч қачон этни тирноқдан ажратиб бўлмайди.
Абу Лайс Самарқандий Анасдан (розияллоҳу анҳу) риво
ят қилади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврла рида
Алқама исмли бир киши бор эди. У ўлим тўшагига михла
ниб қолди. Сўнгги нафасларида “Лаа илаҳа ил лал лоҳ”ни
айтгин, деб қисташди, аммо унинг тили айланмади, кали
мага келмади. Бу хабарни Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи
ва саллам) етказганларида, у зот (алайҳиссалом): “Унинг
отаонаси борми?” дедилар. “Унинг отаси вафот этган, кек
са онаси бор”, дейишди. Она сини олиб келишни буюрди
лар. У келгач, Расу лул лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Ўғлингнинг ҳаёти қандай эди?” деб сўрадилар. Онаси: “Эй
Аллоҳ нинг расули, у намоз ўқирди, рўза тутарди, ҳисобсиз
садақа қиларди”, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу
www.muslim.uz
118
Оилада фарзанд тарбияси
алайҳи ва саллам): “Сен билан ўғлингнинг орангиз қандай
эди?” деб сўрадилар.
Онаси: “Мендан кўра хотинини кўп эъзозлар эди ва унга
итоат қиларди”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам): “Онасининг норизолиги уни “Лаа илаҳа ил лал лоҳ”
деб шаҳодат беришдан тўсди”, деб: “Эй Билол, чи қиб ўтин
жамла, ўғилни куйдирамиз”, дедилар. Шунда Алқаманинг
онаси: “Ё Аллоҳнинг расули, қалбим меваси бўлган ўғлим
ни менинг олдимда ўтда куйдирасизларми, бунга қандай
чидайман?” деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ уни
кечириши сени хурсанд қиладими? Унда ўғлингдан рози
бўл. Жоним измида бўлган Зотга қасам, ўғлингга намози,
рўзаси ва садақаси ҳам фойда бер майди, модомики сен ун
дан норози экансан”, дедилар.
Шунда она қўлини юқорига кўтариб: “Аллоҳ гувоҳ, сиз
гувоҳ, ё Аллоҳнинг расули ва шу ерда ҳозир бўлганлар гувоҳ,
мен ўғлимдан розиман”, деди. Ра су лул лоҳ (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам): “Эй Билол, бор, Алқамадан хабар олгин,
у “Лаа илаҳа иллаллоҳ” дея оляп тими, балки онаси мен
дан уялганидан рози бўл гандир”, дедилар. Билол чиқди
ва Алқама ётган уй эши гига етганида унинг: “Лаа иллаҳа
иллаллоҳ” дега ни ни эшитди. Алқама вафот этди. Уни
ювиб кафан ладилар ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) жанозани ўқидилар.
Мана шу сабабларга кўра онанинг ҳурмати отадан
зиёдароқ қилинди. Мураббийларимиз буларни бола
лар га тушунтирсинлар. Токи болалар онага яхшилик
қиладиган, меҳрибон ва ҳақини адо этадиган инсонлар
бўлиб улғайишсин.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |