Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

15
6. Фарзандларнинг ота­оналарига яхшилик қилишлари.
Ана шу шартларга риоя қилинса, оилада соғлом муҳит 
вужудга келиб, тарбия топаётган фарзандлар одоб­ах­
лоқли, эл­юртга хизмат қиладиган инсонлар бўлиб вояга 
етадилар. 
Ушбу китобимиз омма учун мўлжалланганини ино­
бат га олиб, оилада соғлом муҳитни шаклланти ришда 
зарур бўлган шартларга батафсилроқ тўхталишни ло
­
зим топдик:
1. Оила бир­бирига муносиб одамлардан ташкил топи
­
ши керак, чунки фиқҳ китобларида айтилгани каби, ни­
коҳда тенгликнинг жуда катта аҳамияти бор. Чунки эр­
хотин орасида бойлик, илм ва ҳоказоларда катта фарқ 
бўлса, улар бир­бирларини тушунишда қийинчиликларга 
дуч келишади. Шу боис, шариат тенглик, яъни кафоатни 
жорий қилди. Пайғамбари миздан (алайҳиссалом) Жобир 
(розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда бундай мар ҳамат 
қилинади: “Аёллар фақат ўз тенгларига никоҳ қилинади” 
(Имом Бай ҳақий)
.
Барча мазҳаб уламолари кафоат–тенглик бора сида­
ги далилларни ўрганиб чиқишиб, унинг етиш маслиги 
ни коҳга тўсқинлиқ қилмаса­да, никоҳда бўли ши лозим 
шартлардан эканига иттифоқ қилганлар.
2. Эр ва хотин бир­бирларини ҳурмат қилишлари ва оила 
ишларида бир­бирларига ёрдамчи бўлишлари лозим. Маъ
­
лумки, эр кишининг куни кўчада, ишхонада ўтади. Ишла ри 
яхши бўлса, кайфияти ҳам шунга яраша бўлади. Борди­ю, 
ишлари юришмай қолса, ташвиш ланади, руҳан тушкун
­
ликка тушади. Бундай ҳолатда аёл кишининг донолиги иш 
бериши керак, яъни эрининг кайфиятини чиройли сўзи, 
ширин муомаласи билан кўтариши зарур. Аёл бетобла
­
ниб ё бошқа бирор сабаб билан уй ишларини адо этолмай 
қолганида, эр киши хотинига уй юмушларида ёрдамла шиб 
юборса, оилада барқарорлик, тотувлик вужудга келади.
Инсон – иссиқ жон, баъзан касал бўлиб қолиши бор. 
Шундай вазиятда эр­хотин бир­бирларига кўмак бериб, 
www.muslim.uz


16
Оилада фарзанд тарбияси
кўнглини олиши лозим. Хотини касал бўлиб қолганида 
унга эътибор қаратмаслик ёки касаллигини гапириб, 
дилига озор бериш эркак кишига муносиб иш эмас. Шу­
нингдек, айрим оилаларда кузатиладиган, аёли касал 
бўлиб қолса, ота­онасиникига олиб бориб қўйиб, тузал­
ганидан кейин уйга олиб келиш ҳолатлари эркаклик 
ғурурига мутлақо иснод ҳисобланиб, бу нарса оқибатда 
оиланинг мус таҳкамлигига салбий таъсир кўрсатади. 
Оиладаги ҳар қандай вазиятда эр­хотин бир­бирларини 
қўллаб­қув ватлашлари керак. Шунда меҳр­шафқат пай
­
до бўлади. Фар зандлари ҳар бир ишни улардан ўрганиб 
боради. «Қуш уясида кўрганини қилади», деган ҳикматли 
гап бекорга айтилмаган.
Қадимги уламоларимиз ўз ижтиҳодларидан келиб чи­
қиб, “хотин касал бўлганида, уни даволатиш ва табибга 
бериладиган ҳақ эрнинг зиммасига вожиб бўлмайди”, де
­
ган фикрни айтишган. Лекин замонамиз уламо ларидан 
суриялик машҳур олим Ваҳба аз­Зуҳайлий ўзларининг 
“Ал­Фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” деб номланган ки
­
тобларида ушбу фикрларни изоҳлаб, бундай дейди: “На
­
заримда, даволаниш ўтмишда асосий эҳтиёж бўлмаган. 
Чунки саломатлик ва парҳез кўрсатмаларига амал қил­
ган инсон кўп ҳолларда даволанишга муҳтож бўлмай­
ди. Фуқа ҳоларнинг ижтиҳодлари ўз асрларидаги мавжуд 
урф­одатларга асосланган. Аммо ҳозирга келиб, давола
­
нишга бўлган эҳтиёж, худди таомланиш ва озиқланишга 
бўлганидек, балки ундан ҳам муҳимроқ эҳтиёжга айланиб 
қолди. Зеро, бемор одам кўп ҳолларда даволанишни барча 
нарсадан устун қўяди. Киши алам ва оғриқдан қийналиб, 
ўлим хавфини солиб турган дарддан шикоят қилатуриб, 
яна бирор нарсани бемалол танаввул қилиши мумкинми?! 
Шу сабабли ҳам мен бугунги кунда даволаниш нафақаси, 
худди бошқа зарурий нафақалар сингари эрнинг зимма
­
сига вожиб бўлишини айтаман. Бу фарзандлар учун лозим 
бўлган даволаниш нафақаси уламоларнинг ижмоъсига 
биноан отанинг зиммасига вожиб бўлишига ўхшайди. Эр 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish