Усмонхон Алимов
79
дирҳамни олиб, ансорийга бериб дедилар: «Бир дирҳамга
таом сотиб олиб, аҳли аёлингга олиб бор ва қолган бир
дирҳамга болта сотиб олда, менга олиб кел», деб амр
қилдилар. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
амрларини бажариб, болта сотиб олиб, ҳузурларига кел
ди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак
қўллари билан болтага соп ясадилар ва уни кишининг қў
лига бердиларда: «Энди бориб, ўтин йиғиб, уни сот, ўн
беш кун сени кўрмайин», дедилар. Ансорий шу кунлар
ичида ўтин йиғиб, уни сотиб, ўн беш дирҳамга эга бўлди
ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига
келди. Шунда Расули акрам (сол лаллоҳу алайҳи ва саллам):
«Бу маблағнинг бир қисмига таом харид қил, бир қисмига
кийимкечак сотиб ол!» дедилар. Сўнгра марҳамат қилиб
айтдилар: «Бундай қилишинг сенга ярашади. Тиланчилик
қилишинг сабабли қиёмат куни юзингда доғ бўлади».
Аллоҳ таоло инсонларни ҳалол касбҳунар билан кун
кечиришга ва шу туфайли топилган энг яхши нарсалар
дан эҳсон қилишга буюради:
ﮜ ﮛ ﮚ ﮙ ﮘ ﮗ ﮖ ﮕ ﮔ ﮓ
ﮨ ﮧ ﮦ ﮥ ﮤ ﮣ ﮢ ﮡ ﮠﮟ ﮞ ﮝ
ﯓ ﮱ ﮰ ﮯ ﮮ ﮭ ﮬﮫ ﮪ ﮩ
«Эй имон келтирганлар! Ўз қўл меҳнатингиз ва Биз
сизлар учун ердан чиқарган нарсаларнинг яхшилари
дан эҳсон қилингиз! Ўзингиз фақат кўзин гиз ни чирт
юмибгина оладиган даражадаги ёмон нар саларни
(эҳсон қилишга)
танламангиз! Шунингдек, билингиз
ки, албатта, Аллоҳ ғаний ва мақтовга лойиқ Зотдир»
(Бақара, 267)
.
Машҳур муфассир Имом Бағавий бундай дейди: «Бу
оятнинг маъноси касбҳунар билан топилган нар са
лар нинг энг яхшисидан нафақаэҳсон қилинглар», де
макдир.
www.muslim.uz
80
Оилада фарзанд тарбияси
Касбҳунар эгаллаш ва шу асосда ҳаёт кечириш ҳақида
Ислом оламида биринчи бўлиб Имоми Аъзамнинг шо
гирдлари Имом Муҳаммад (раҳимаҳумаллоҳ) «Китоб ал
иктисоб»(«Касбҳунар китоби») асарини ёзиб, бу борада
ги динимиз таълимоти асосларини мукаммал равишда
баён қилиб берди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки
вақт ларданоқ таълимтарбия тизимида ёшларга касб
ҳунар ўргатиш йўлларини янада такомиллаштириш ва
уларнинг моддиймаънавий асосларини вужудга келти
риш соҳаларида катта ишлар амалга оширилди. Барча
вилоят ва шаҳарларимизда очилган касбҳунар коллеж
ларида диёримизнинг минглаб ўғилқизлари меҳнат,
касбҳунар малакаларини изчил ўрганмоқдалар. Ҳозир
республика мизда 1370 дан зиёд касбҳунар коллежлари
фаолият олиб бормоқда.
Жамиятга табиб, қурувчи, тўқувчи, муаллим, Ватан
ҳи моячиси, қурол ясовчи уста, машина ҳайдовчи, нов
вой каби касб эгалари ҳамиша зарур. Тарихдан маълум
ки, қайси жамият замонавий илмлардан орқада қолган
бўл са, албатта инқирозга учраган, келгинди босқин чи
ларга қарам бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (алай
ҳис салом) шунинг учун умматга: «Фарзандларин гизни
сувда сузишга, отда чопишга, камон отишга ва қурол
ишлатишга ўргатинглар», деб буюрганлар. Фахри кои
нот нинг ўзлари аскарларнинг машқларини кузатган лар,
мусулмон фарзандларини бошқа халқлар тилини ўр
ганишга ундаганлар.
Динимиз инсонларни ҳалол меҳнат, касбҳунар билан
турмуш кечиришга чақирган. Дангасалик, ишёқ маслик,
бекорчилик, нопок йўллар билан тирик чилик қилиш Ис
ломда қаттиқ қораланган. Ўтмишда момо ларимиз эр
ларини пул топиб келишга жўнатишиб, фақат ҳалол йўл
билан, меҳнат орқали ризқнасиба топишни тайин лаш
ган ва: «Биз йўқчилик ва очликка чидаймиз, аммо дўзах
оташига чидай олмаймиз», деб насиҳат қилишган.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |