Усмонхон Алимов
383
Жамиятнинг келажаги саналган ёшлар нотаниш, ҳаёт
тарзи тамоман ўзгача юртларда имонларига, эътиқод
ҳамда миллий қадриятларига завол етаётганига ҳам пар
во қилишмаётир. Агар очлик, муҳтожлик уларни иссиқ
ўринларидан ҳайдаб чиқарганида, ҳолатларини тушунса
бўларди. Асосан орзуҳавас, ҳавойи нафс, “катта тўйлар
қилиш, бойлик гаштини суриш” васвасаларига учиб, ўзга
юртларда хор бўлиб юришибди.
Мусулмон
киши бир ишга киришишдан олдин, уни
қандай йўсинда амалга ошириш, сафарга тайёргарлик
кў риш, тегишли ташкилотлар томонидан расмий юбори
ладиган жой бўлсагина йўлга чиқиш, борар жойидаги
шароитни ўрганиш, йўл озуғини ғамлаш, тадбирчора
лар белгилаш каби ҳолатларга эътибор қилиши керак.
Аммо
баъзилар нодонликлари боис, ўйламай қил ган
хаттиҳаракатлари оқибатида жонларини хатарга қў
йи шяпти, пулларидан ажрашяпти, қимматли умр йил
ларини бой беришяпти. Муттаҳамлар алдовига учиб,
ўзга юртларда сарсонсаргардон, хорзор бўлиб, юрт
ва миллат шаънига доғ туширишяпти. Катта даромад
илинжида кетиб, кўпинча ҳеч нарсага эга бўлолмай қай
тишяпти. Айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб кела
ётган, турмуш тажрибасига эга бўлмаган ёшлар енгил
йўллар би лан катта пул топаман, деб одам савдоси билан
шуғулланувчи манфур кимсалар тузоғига тушиб, молу
жонларини хатарга қўйишмоқда.
Инсонларни турли йўллар
билан алдаш, уларни но
қонуний ва ношаръий ишларга мажбурлаш, улар ҳақига
хиёнат қилиб, пулини бермаслик, фоҳишалик қилишга
жалб этиш, одамларни бошқаларга сотиб юбориш, улар
нинг ички аъзолари ва тўқималарини зўрлик билан аж
ратиб олиш каби ишлар қаттиқ гуноҳ саналади. Зеро,
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бизни
алдаса, у биздан эмас. Макру ҳийла ва алдов соҳиби дў
захийдир”
,
деганлар. Бу иллатлар инсон ҳуррияти ва
ҳақҳуқуқларига хавф солгани ёки буларни чегаралагани
www.muslim.uz
384
Оилада фарзанд тарбияси
учун инсонийликка ҳам, ахлоқодобимизга ҳам, амалдаги
қонунчилик ва шариат аҳкомларига ҳам тамоман зиддир.
Абу Масъуд Ансорийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қи
линган ҳадисга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) фоҳишалик ва коҳинлик қилиб кун кўришдан
қайтарганлар.
Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қили нади:
“Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чўриларнинг та
насини пуллаб тирикчилик қилишни ман этганлар”.
Ислом дини одам савдоси масаласига ана шундай жид
дий муносабатда бўлади. Давлатимиз ва ҳукуматимиз
ҳам ижтимоий ҳаётда учраб турадиган мазкур иллат
га қарши кураш, бу соҳадаги муносабатларни тартиб
га солиш мақсадида улкан ишларни амалга оширяпти.
Ўз бекистон Республикасининг “Одам сав досига қарши
ку рашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.
Турли
вазирликлар, масъул идоралар, ташқи ишлар бўйича ва
колатхонаконсулликлар, жамоат ташкилотлари ана шу
Қонунга биноан иш олиб боришади. Шунингдек, одам
савдосига қарши кураш бўйича рес публика Идоралар
аро ҳайъати ҳам тузилган, мазкур қонун ҳужжатларини
бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Бу қонун Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий, ҳу
қуқий ва конституциявий ҳуқуқларини қаттиқ ҳимоя
қи лиш, уларнинг жамият равнақи йўлида ҳалол меҳнат
қилишларини таъминлаш, одам савдоси каби ижтимоий
иллатга бутунлай барҳам бериш йўлида қўйилган муҳим
ижобий қадамдир. Бу йўлда ҳаммамиз бир тан, бир жон
бўлиб курашсак, ҳамюртларимиз
алдовларга учиб, ўзга
юртларда хорзор бўлишларининг олдини олиб бу ха
тарли йўлдан қайтарсак, иншааллоҳ, бу иллат барҳам то
пишига ҳисса қўшган бўламиз.
www.muslim.uz