Усмонхон Алимов
253
Буларни ҳис қилар эканмиз, ё Аллоҳ, биз, бандаларинг
ни Ўзингга ва расулингга итоатгўйлардан, ҳисобкитоб
кунида ҳузурингда юзлари ёруғ бўлгув чилардан қилгин,
дегимиз келади. Ҳа, азизлар, бола тарбияси ана шундай
муҳим ижтимоий, ҳаётий ма саладир.
Отаоналар ва мураббийлар фарзандларимиздаги тор
тинчоқлик, қўрқоқлик, ўзини сабабсиз айбдор ҳис қи
лиш, ҳасад, ғазаб каби кўринишларга ҳам эътибор қара
тишлари муҳимдир.
Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан қуйида ушбу ҳолат
ларни билганимизча қисқақисқа баён қилиб, шариати
мизда келган ечимларни ўрганамиз.
Тортинчоқлик
Бу ҳолат барча болаларнинг табиатида бор. У бола тўрт
ойлигидаёқ сезила бошлайди. Бир ёшга тўлганида аниқ
равшан бўлади: нотаниш одамни кўрса,
юзини буради,
кўзларини юмиб, қўллари билан яширинишга уринади.
Боланинг тортинчоқ, ўта уятчан бўлишида ирсият нинг
ҳам ўрни бор. Шунингдек, уни ўраб турган муҳитнинг
таъсирини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Кўпчилик ора
сида ўсган бола билан яккаёлғиз ўсган бола ўртасида
катта фарқ бўлади. Ёлғиз
болалар ода м о ви, тортинчоқ
бў либ қолмасликлари учун кўпчи лик ка қўшиш керак.
Тенгдошлари билан тезтез ўйнаши ёки болани кўпроқ
қариндошуруғлар зиёратига олиб бориш ҳам яхши на
тижалар беради.
Бу борада ҳам ибратли ривоятлар кўп. Абдуллоҳ ибн
Умардан (розияллоҳу анҳу) Имом Бухорий ва бошқалар
ривоят қиладилар: Ибн Умар балоғат ёшига етмаган
эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) атрофи
даги саҳобаларга: “Бир
дарахт бор, унинг барглари тў
килмайди, у ҳудди мусулмон ки шига ўхшайди. Менга
айтингларчи, у қайси дарахт?” деб мурожаат қилдилар.
Саҳобалар бу чўлларда ўса диган
дарахтлардан бири
www.muslim.uz
254
Оилада фарзанд тарбияси
бўлса керак, деб ўйлашди. Абдуллоҳ айтади, мен эса, бу
хурмо дарахти бўлса керак, деб ўйладим, бироқ айтиш
дан ҳаё қилдим. Сўнг саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, ўзингиз
айтиб беринг, у қайси дарахт?” дейишди. У зот: “Бу хур
мо дарахти”, дедилар. Бошқа
ривоятда эса, Абдуллоҳ
ибн Умар (розияллоҳу анҳу) бундай дейди: «Абу Бакр ва
Умарнинг гапирмаганларини кўриб, гапиришни ўзим га
эп кўрмадим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
ўзлари айтиб бергач, ўйлаган нарсамни отамга айтдим.
Отам эса: ўшанда айтишинг мен учун қизил туядан ҳам
афзал эди”, деди».
Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) Имом Бухо рий ри
воят қилади. Ибн Аббос балоғат ёшига ет маган эди. У
зот айтади: «Умар (розияллоҳу ан ҳу) мени ўзлари билан
Бадр қатнашчилари олдига олиб кирар эдилар. Уларнинг
баъзилари: “Бизнинг ҳам шу тенги болаларимиз борку,
нима учун бу бола кай ни олиб кираркин,” деган маънода
ги норозиликлари сезилиб турарди. Шунда Умар: “Бу бо
ланинг ким ли ги ни биласизларми, деди, яъни, Расулуллоҳ
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ҳақига: “Уни динда
фақиҳ қил гин ва унга таъвилни ўргатгин”, деб қилган дуо
ла ри га ишора этди. Сўнг яна: Аллоҳ таолонинг
Do'stlaringiz bilan baham: