Усмонхон алимов


Қон-қариндошчилик гуноҳнинг кечирилишига ва



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

Қон-қариндошчилик гуноҳнинг кечирилишига ва 
хатоларга каффорат бўлади. 
Ибн Ҳиббон ва Ҳоким Аб­
дуллоҳ ибн Умардан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал лам) 
ҳузурларига келиб: “Мен катта гуноҳ иш қилдим, тавба 
қилишим керакми?” деди. Шунда Расулуллоҳ (сол лаллоҳу 
алайҳи ва саллам): “Онанг ҳаётми?” деди лар. У: “Йўқ”, 
деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): 
“Холанг ҳаётми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ 
(сол лал лоҳу алайҳи ва саллам): “Унга меҳрибонлик қил”, 
де дилар.
Қон-қариндошлик 
(қиёматда) 
ҳисоб-китобни енгил 
қилади ва жаннатга киргизади. 
Баззоз, Та ба роний ва 
Ҳоким Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимда уч 
нарса топилса, Аллоҳ унинг ҳисоб­кито бини енгил қи­
лади ва Ўз раҳмати ила жаннатга киргизади”, дедилар. 
Шунда: “Ота­онам сиз га фидо бўлсин, ё Аллоҳнинг 
расули, улар нималар?” деб сў рашди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Йўқ сил 
кишига ҳадя беришинг, узилган қариндошлар билан боғ­
ланишинг, жаҳл қилганни кечиришинг, агар шуларни 
қилсанг, Аллоҳ сени жаннатга киргизади”, дедилар.
Икки Шайх Жубайр ибн Мутғамдан (розияллоҳу анҳу) 
ривоят қилади. У киши: «Расулуллоҳ (сол лал лоҳу алайҳи ва 
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

129
саллам): “Қариндошларидан узилган ки ши жаннатга кир
­
майди”, деганларини эшитдим», деди.
Қон-қариндошлар билан боғланувчини Аллоҳ та
­
оло қиёмат куни юқори даражага кўтаради. 
Баз зоз 
ва Табароний Уббода ибн Самитдан (розияллоҳу анҳу) 
ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал
­
лам): “Сиз лар га Аллоҳ даражаларга кўта радиган нарсани 
айтай ми?” дедилар. Улар: “Ҳа, ё Аллоҳнинг расули”, де­
йишди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Но донлик 
қилган кишига ҳалим бўлишинг, сенга зулм қилганни 
кечиришинг, сендан маҳрум қилган кишига беришинг 
ва сендан узилган қариндошлар билан боғланишинг”, 
дедилар.
Ҳаёт тажрибаси ҳадис ва ривоятлар руҳида тарбия 
кўрган болалар қон­қариндошлик ипларини боғловчи, 
уларнинг ҳақларини адо қилувчи, хурсандчилик ва маҳ­
зун дамларда шерик бўлишларини кўрсатади.
Қўшни ҳақи
Ота­оналар, мураббийларимиз эътибор берадиган 
ма салалардан яна бири қўшнилар ҳақидир. Хўш, қўш ни­
лар ким?
Улар сизга тўрт тарафдан туташган ҳовлиларда яшай
­
диган маҳалладошларингиздир. Ўнгдан қирқта, чапдан 
қирқта, олд тарафдан қирқта, орқа тарафдан қирқта ҳов­
ли сизга қўшни бўлади. Чегараси борми? Бор! Унутманг, 
зиммангизда уларнинг ҳақлари бор. Буни қуйидаги ҳа­
дисдан англаш мумкин.
Имом Табароний Каъб ибн Моликдан (розияллоҳу ан­
ҳу) ривоят қилади. Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб: “Ё Аллоҳнинг расу
­
ли, мен фалон маҳаллага жойлашдим. Менга яқин қўш­
нилар қаттиқ азоб беряпти”, деди.
Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу 
Бакр, Умар ва Алини (розияллоҳу анҳум) жўнатдилар. 
www.muslim.uz


130
Оилада фарзанд тарбияси
Улар масжид эшиги ёнида туриб: “Огоҳ бўлинглар, сиз
­
ларга тўрт тарафдан қирқтадан ҳовли қўшни бўлади. Ким 
қўшнисини ёмонликлари билан қўрқитса, жаннатга кир
­
майди”, деб огоҳлантиришди.
Ислом таълимотида қўшни ҳақи тўртта қоида билан 
ифодаланади:
1. Қўшнисига озор етказмаслик.
2. Қўшнисига ёмонлик етадиган бўлса, ҳимоя қи лиш.
3. Яхши муомалада бўлиш.
4. Қўшнидан етадиган азиятларга сабрли бўлиш, ҳа­
лимлик билан кечириш.

Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish