Усмонхон Алимов
67
Онанинг бурчларидан яна бири фарзандга меҳри бон
лик кўрсатиб, уни азият берадиган турли нарсалар дан
сақлаган ҳолда, вақтида озиқлантириб, ювибтараб, тоза
кийинтириб, касал бўлишига йўл қўймай, парваришлаш
да эринчоқлик ёки дангасалик қилмай, доимо ҳушёр ва
хабардор бўлишдир. Лекин, афсуски, барча оналар ҳам ўз
фарзандларига оналик меҳрини бахш этавермайдилар.
Шундай аёллар ҳам бор, улар ўз болаларини бекордан
бекор болалар уйларига топшириб юборадилар.
Мусулмон одобига доир «Маънавий зиёфат» кито би да
келтирилган бола тарбиясидаги энг муҳим жиҳат ларни
эсга олсак, фойдадан холи бўлмас.
Фарзандларга меҳрибонлик, раҳмшафқат кўрсатинг,
улар билан юмшоқ муомалада бўлинг, сабабсиз терга
манг. Тезтез уларни қучоқлаб, бошкўзини меҳр билан
силаб туринг.
Улар билан мунтазам бирга бўлишга ҳаракат қи
линг: машғулотлар ўтказинг, ўйинларига аралашиб ту
ринг, ҳазилмутойиба қилинг, нутқини ўстириш билан
шуғулла нинг.
Уларни асло қарғаманг, ёмон сўзлар билан сўкманг,
ёмон дуо қилманг. Чунки бу нарсалар фасодга йўлиқ
ти риб, оилангизга фақирлик келтиради. Аксинча, яхши
дуо лар қилиб, уларга имонэътиқод, инсоф, яхшиликлар
тиланади.
Боласини калтак воситасида тарбия қилишни ўйла
ганлар қаттиқ адашади. Чунки фарзанд яхши сўзнинг
гадоси, ёмон гапириш, калтаклаш болани оиладан, ота
онадан бездиради, холос.
Ўн ёшга етган ўғил ва қиз болалар алоҳида ётқизи
лади, чунки аксинча ҳолат фитнага сабаб бўлиб қолиши
мумкин.
Болаларингизга уларнинг қурби етмайдиган хизмат
ва топшириқларни асло бера кўрманг. Чунки буни бажа
ра олмай, ёлғон гапиришлари, ҳийла излашлари, ҳатто
отаонага осий бўлиб қолишлари мумкин.
www.muslim.uz
68
Оилада фарзанд тарбияси
Отаона қарамоғидаги болаларига ўзи еган овқатни
едиради, ўзи кийган кийимларни кийдиради, нафақа ва
эҳтиёжларини қондиради.
Қуйида марҳум устоз, таниқли олимларимиздан Са
лоҳиддин Муҳиддиннинг фарзанд тарбияси бораси даги
маслаҳатларини эътиборингизга ҳавола этамиз:
«Ёш фарзандларни овқатдан олдин ва кейин қўл
ювишга, овқатланишни «Бисмиллоҳ» билан бошлаш
га, ўнг қўл билан ейишга, еб бўлганидан сўнг Яратганга
шукр айтишга одатлантиришингиз лозим. Шунингдек,
ўнг қўл билан ёзиш, кийим кийганда ўнгидан бошлаш,
уйга ўнг оёқ билан кириш, ҳар бир ишни «Бисмиллоҳ»
билан бошлашга ҳам ўргатинг.
Болаларга тозаликка риоя қилиш, тирноқларини олиш,
кийимларини тозапок сақлаш, таҳоратхонага кириш
чиқиш тартибларидан таълим беринг.
Фарзандларга холи ҳолда, уялтирмай, бошқалар ол
дида шарманда қилмай насиҳат қилишингиз лозим.
Баъзан шўхлик қилиб, гапингизга қулоқ солишмаса ёки
бирор ишда хато қилишса, уларни урмайсўкмай, ту шун
тиришингиз зарур. Жуда иложи бўлмай қолга нида икки
уч кун гаплашмай қўйсангиз, кифоя.
Иложи бўлса, болаларнинг ҳар қайсисига алоҳидаало
ҳида ўрин солиш, агар имконияти бўлса, қиз ва ўғил бо
лаларнинг хоналарини бўлак қилиб бериш уларнинг тар
биясига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўғилқизларингизни кўчага ифлос чиқмасликка, ҳов ли
ташқарисига ва кўчаларга одамларга азиятзарар бера
диган ахлат, ифлос нарсаларни ташламасликка ўргатинг.
Фарзандларингизнинг кимлар билан дўст ва ҳамсуҳбат
бўлишларига эътиборли бўлинг, кўчада сабабсиз, бемақсад
туриш ва юришла рига, сиздан сўрамай, узоқ вақт бирор
машғулот билан шуғулланишларига ёки олис жойга равона
бўлишларига рухсат берманг.
Фарзандларни уйда ва кўчадаги танишнотаниш
одамларга «Ассалому алайкум» деб салом беришга, қў
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |